Тарья Халонен,
2000-2012
йилларда Финляндия Республикаси Президенти.
КИТОБХОНГА
1990 йиллардан бошлаб биз ижтимоий инновациялар –
ижтимоий фаровонлик давлатимизнинг асоси сифатида, патентлаб
бўлмайдиган инновациялар тўғрисида ҳам сўз юритадиган бўлдик.
Ижтимоий инновациялар томонидан яратилган асос бўлмаганида
эди, технологик инновацияларнинг ривожланиши ҳам мумкин
бўлмас эди.
Ушбу китобда Финляндиянинг юзта ижтимоий, сиёсий ва
кундалик ҳаётий инновациялари тақдим қилинган. Мақола
муаллифлари сифатида ё ихтиро муаллифларининг ўзлари, ёки
уларни кундалик ҳаётларида қўллаётганлар таъриф қилмоқдалар.
Ушбу инсонлар ҳар хил ёш, мафкуравий эътиқод, касб ва ижтимоий
11
гуруҳлардандирлар, лекин уларнинг барчасини ушбу китобда
берилган ихтироларга таъриф бериш мумкин бўлган қувонч ва
жиддият бирлаштирмоқда. Китобда ҳам йирик, ҳам йирик бўлмаган
ихтиролар, ҳам киритилган кенг сиёсий янгиликлар, ҳам кичик
кундалик қувончлар жамланган.
Китобнинг 2006 йилдаги, давлатимизнинг Европа Иттифоқида
иккинчи бора раислик қилган давридаги фин тилида чоп этилган
биринчи нашри, Финляндияда катта эътиборга сазовор бўлмади.
Китобда сўз юритилаётган нарсалар одатий ҳол сифатида қабул
қилинади. Мисол тариқасида сувнинг тозалиги каби. Финляндияда
барча жойлардаги исталган сув жўмрагидан, ҳатто мамлакатдаги юз
мингта кўлнинг исталган биридан, касал бўлиб қолишдан умуман
қўрқмасдан сув ичиш мумкин! Бироқ, Нокиа шаҳрида (ўша ерда ўз
вақтида «Нокиа» компанияси пайдо бўлган) хатолик туфайли оқава
сувларнинг ичимлик суви тизимларига аралашиб кетганлиги ва
минглаб одамларнинг касал бўлганидан сўнг, одатий ҳол деб
билганларимизнинг қадр-қиммати тўғрисидаги савол ўртага чиқди.
Ушбу китоб ва фин инновациялари халқаро аудиторияда
қизиқиш уйғотди. Ҳозирги кунда китоб 28 тилга (албан, араб,
бенгал, инглиз, испан, форс, хинди, япон, қозоқ, корейс, латиш,
литва, мандарин, мўғўл, португал, пунжаби, поляк, француз, швед,
немис, тамил, турк, украин, венгер, урду, белорус, рус ва ўзбек
тиллари) таржима қилинган ва чоп этилган. Яна ўнлаб бошқа
тилларда ҳам нашр қилиш режалаштирилган.
Қизиқарли томони шуки, қандай қилиб ночор ва уруш
натижасида вайрон бўлган давлатдан, ўзининг барча ижобий ва
салбий жиҳатларига эга бўлган, жаҳондаги энг тенг ҳуқуқли ва
гуллаб-яшнаётган информацион жамиятлардан бири юзага келди.
Ушбу китоб айнан шу ҳақида ҳикоя қилади. Жамиятнинг бир
палатали парламент ва идиш-товоқларни қуритиш шкафи,
мактабгача таълим тизими ва гиламларни ювиш искаласи,
шанбаликлар ва триада, қишки сузиш ва коалицион ҳукумат, Линукс
операцион тизими ва фин Қор бобоси каби унсурлари битта илғор
ривожланиш жараёнининг омиллари ҳисобланади. Қисқача қилиб
айтганда, барчаси олтита сирга келиб тақалади. Бепул таълим,
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш, гендер тенглиги, фуқаролик
жамияти, қарор қабул қилишдаги консенсус, Финляндиядаги барча
12
аҳоли учун кафолатланган ижтимоий ёрдам, буларнинг барчаси
туфайли яратилган ишонч ва фуқаролар тинчлиги ушбу жараённинг
илғор векторини кафолатлайди.
Биз, ушбу китоб асосида тузилган фин жамияти тўғрисидаги
маърузалар билан, рафиқам Ваппу билан биргаликда ўнлаб
мамлакатларни айланиб чиқдик ва бизнинг китоб ҳосил қилган
улкан қизиқишнинг гувоҳи бўлдик. Финляндия элчихоналари ушбу
китобни кўпгина мамлакатлардаги парламент ва ҳукумат аъзолари
ўртасида тарқатишда фаол иштирок этдилар. Ушбу китобдан
Жанубий Кореядаги давлат хизмати олий мактабида ўқув қўлланма
сифатида фойдаланилмоқда ва саноат, савдо ва сиёсий бошқарув
соҳаларидаги бошқарувчиларнинг бирданига етти юзтаси бу китоб
нусхаларини олдилар. Қозоғистонда бу китобни мамлакат бўйича
2000та кутубхона олди, Мўғўлистонда эса бу китоб ҳар бир мактабда
мавжуддир.
Бу каби китоблар бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлишига
умид қиламан. Чунки, ҳар бир мамлакатнинг бошқалар билан баҳам
кўрадиган нарсалари бордир ва кўпгина мамлакатларда бундай
инновацияларнинг сони янада кўпроқдир!
Барча
мақола
муаллифларига,
шунингдек,
менинг
парламентдаги фаолиятим бўйича ёрдамчиларим Катри Седер ва
Ольга Бустани ( Боровкова), китобнинг биринчи нашр муқовасининг
дизайнери Пильви Тайпале ва графика дизайнери Йоонас
Лоутоненга чин дилимдан миннатдорчилик билдираман.
Ушбу китоб устида ишлаш ёқимли ва қизиқарли эди!
Do'stlaringiz bilan baham: |