Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Ярмо Вуоринен,
Собиқ Парламент Бош Секретарининг ўринбосари,
ҳозирда нафақада 


20 
3. 
КЕЛАЖАК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА 
ПАРЛАМЕНТ ҚЎМИТАСИ 
Барча мамлакатларда парламент ҳукмдорлигини қонунчилик 
ҳукмдорлиги 
ва 
бюджет 
ҳукмдорлигига 
ажратса 
бўлади. 
Финляндиянинг парламенти ноёб ва ягонадир, чунки унинг 
ҳукмдорлик шаклларида келажакни прогноз қилишга алоҳида 
эътибор берилган. Йигирма йилдан аввалроқ парламент қошида 
алоҳида қўмита – Келажак масалалари бўйича қўмита ташкил 
қилинган эди. У ҳанузгача аъзолари депутат бўлган ва келажакка 
доир масалалар ечимини топиш билан шуғулланадиган, дунёда ягона 
бўлган парламент қўмитаси ҳолидадир. Унинг иккинчи, янада 
аниқроқ бўлган вазифаси – технологияларнинг жамиятга таъсирини 
баҳолаш, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам бирон-бир бошқа 
қўмиталарнинг (одатда, булар фан ва технологиялар қўмитасидир) 
ваколат доирасига киради.
Қўмита 2000 йилдаги конституциявий ислоҳотлар орқали, 
қолган 
парламент 
қўмиталари 
орасидаги 
тутган 
ўрнини 
мустаҳкамлади ва уларнинг қаторида тенг ҳуқуқликка эришди. 
Келажак қўмитасини Финляндия парламентининг ўз ижтимоий 
инновацияси деб ҳисоблаш мумкин.
Форум ташкил қилиш ва келажакка тааллуқли масалалар билан 
шуғулланиш ташаббусини парламентнинг ўзи илгари сурди. 
Қаршиликларга қарамасдан, депутатларнинг кўпчилиги ушбу 
ташаббусни маъқулладилар. Бу нарсага бир неча йил керак бўлди. 
1986 йилдаёқ 133 депутат томонидан, қонунчилик органи сифатида 
фаолият юритадиган ва келажакка доир масалалар билан 
шуғулланадиган тадқиқот бўлими яратиш ҳақида бўлган ташаббус 
имзоланди. Масала кўриб чиқилди, лекин у бўйича қарор қабул 
қилинмади. Бунга қарамасдан муҳокама давом этди ва 166та депутат 
томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳаси рад этилди. 
Кейинчалик, қўмита яратилгандан сўнг, унинг биринчи раиси 
лавозимини эгаллаган Эро Палохеймо ва Мартти Тиури, ўша 
вақтдаги Парламент чақирувининг энг фаол депутатлари эди. 
Қонунчилик ташаббусининг қабул қилинмаганлигига қарамасдан, 
конституциявий қонунчилик қўмитаси узоқ вақтли муаммолар ва 
уларнинг муқобил ҳал этиш йўллари бўйича келажакни кўра билиш 


21 
сиёсати, ҳамда парламент ва ҳукумат ўртасида мулоқотни қуриш 
Финляндияга керакли бўлгани аён эканлигини кўрсатди.
1992 йилнинг ўзида, қўмита ҳукуматнинг парламентга 
келажакдаги ривожланиш таҳлилини, ёки бошқача қилиб айтганда, 
жамият ривожланишининг ўта муҳим қирралари ва келажакнинг 
ривожланиш имкониятлари вариантларини ўз ичига олган келажак 
прогнозини тақдим қилиши кераклиги тўғрисидаги фикрга келди. 
Бундан ташқари, ҳукумат жамиятнинг ривожланиши бўйича 
мўлжалларни белгилаб бериши керак эди. Парламент томонидан 
ушбу масалани ҳал қилишни ҳукуматга юклатишга қарор қилинди. 
Айни вақтда келажакдаги ривожланиш бўйича ҳисобот тайёрлаш 
бўйича фаолият юритадиган қўмита ташкил қилинди. Ушбу қўмита 
Келажак қўмитаси номини олди. 
Қонуннинг қоидаларига мувофиқ, келажак масалалари қўмитаси 
қабул қилган хужжатларини кўриб чиқиш ва бошқа қўмиталарнинг 
талабларига 
биноан, 
ўз 
ваколати 
доирасида 
келажакдаги 
ривожланиш масалалари бўйича хулосалар тақдим қилиш билан 
шуғулланади. Қўмита келажакни ривожлантириш омилларига 
алоқадор масалалар, шунингдек, унинг ривожланиш услублари 
билан 
шуғулланади. 
Қўмита 
келажакдаги 
ривожланиш 
тадқиқотлари, ҳамда бундай тадқиқотлар услубияти бўйича 
ҳисоботлар тайёрлаш билан шуғулланади. Шунингдек, қўмита 
технологиялар ва технологик ишлаб чиқишнинг жамиятга бўлган 
таъсирига баҳо беради. Қўмитанинг тасарруфида қўмита ташаббуси 
билан олиб борилаётган тадқиқот ишларини қоплаш учун катта 
бўлмаган йиллик бюджет мавжуд.
Қўмитанинг асосий вазифаси ҳукумат томонидан тақдим 
қилинадиган 
ва 
мамлакатнинг 
истиқболли 
ривожланиши 
тўғрисидаги ҳисобот бўйича парламент жавобини тайёрлаб 
беришдан иборатдир. Ҳукумат томонидан бундай ҳисоботлар тўрт 
йилда бир маротаба тайёрланади. Буларнинг энг охиргисининг 
мавзуси, аҳолининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги 
тўғрисида эди. Иккинчи рақамли қўмитанинг вазифаси ҳанузгача 
технологияларни баҳолаш бўлиб қолмоқда. Йиллар ўтган сайин 
қўмитанинг ушбу соҳадаги фаолиятининг тутган ўрни ортиб борди. 
Қўмита томонидан янги чақирув парламенти фаолиятининг ҳар бир 
даври бошида, жамиятнинг келажагига тегишли мавзу танланади ва 


22 
ушбу мавзу бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳисобот 
тайёрланади. Ҳисобот таркибига кирувчи «Информацион жамият 
ривожланиши» (философия фанлари доктори Пекка Химанен билан 
биргаликда тайёрланган) ва «Инсоният саломатлигининг келажаги» 
(Куопио шаҳри университетининг соғликни сақлаш соҳаси бўйича 
тадқиқотчи-олимлар гуруҳи ва тадқиқотчи-футуролог Осмо Кууси 
билан биргаликда тайёрланган) каби мавзулардан бир қисми 
парламентнинг пленум муҳокамасига олиб чиқилади. Қўмита 
томонидан инновацияларнинг ҳудудий миқёсда ривожланиши ва 
ижтимоий капитал масалалари ҳам кўриб чиқилар эди. Ушбу 
ҳисобот ўзига матбуотнинг ҳам эътиборини тортди ва берилган 
масалаларнинг фаол муҳокамаси ҳанузгача давом этмоқда.
Қўмита ўзининг 20 йилдан ҳам ортиқ бўлган тарихи давомида, 
бизнинг жамиятимизнинг айрилмас қисми бўлган мавзуларни кўриб 
чиқиш фаолиятини олиб борди. Буларга глобаллашув, янги 
технологиялар, инновация, яшаш тарзини ташкиллаштириш ва 
кундалик масалаларни ечиш киради. Демократия алоҳида бирлик 
сифатида кўриб чиқилмади, лекин ушбу мавзу қўмитанинг ҳозирги 
таркибининг якуний фаолият босқичида асосий бўлди. 2006 йилнинг 
кузига келиб, қўмита томонидан бажарувчиси Мика Маннермаа 
бўлган тадқиқот ўтказилди. 2006 йилнинг ёзида, Финляндия 
парламентининг 100 йиллик юбилейи доирасида, 2100 йилдаги 
демократиянинг 
ривожланиш 
ҳолати 
бўйича 
халқаро 
футурологларнинг назарига бағишланган мақолалар антологияси 
нашр қилинди.
2017 йилда қўмитанинг вазифа доираси кенгайди – унга «Кун 
тартиби 2030» номли ҳукумат дастурини амалга ошириш бўйича 
назорат қилиш вазифаси юклатилди. Яъни, эндиликда қўмита 
БМТнинг барқарор ривожланиши мақсадларига эришиш бўйича 
ҳукумат 
томонидан 
амалга 
ошириладиган 
чора-тадбирлар 
хулосасини ҳам тайёрлайди.
Келажак масалалари қўмитаси ўз тутган ўрнини мустаҳкамлади. 
Қўмитанинг фаолияти ўзига катта эътибор қаратди ва турли 
соҳалардан бўлган анчагина издошларини қўлга киритди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish