Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Тимо Кауппинен,
1999-2008 
йилларда Европа яшаш ва меҳнат шартларини яхшилаш 
жамғармасининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича Директори 


39 
 
9. 
АЁЛЛАР УЧУН ОВОЗ БЕРИШ ҲУҚУҚИ ВА 40 
ФОИЗЛИК КВОТА 
Исталган даражада ва исталган босқичдаги қарор қабул қилиш 
давомида гендер масалаларини эътиборга олиш жуда муҳимдир. 
1995 йилда Пекинда аёллар ҳуқуқлари инсон ҳуқуқлари деб эълон 
қилинди. Агарда аёлнинг қарор қабул қилишда қатнашиш 
имконияти йўқ бўлса, демак ушбу ҳуқуқлар амалга оширилиши 
мумкин эмас.
Финляндияда сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнидаги 
аёлларнинг фоизи нисбати ижобий ривожланиш тенденциясига эга 
эди. Сиёсий ҳаёт узоқ вақт мобайнида аёллар ва эркаклар соҳаларига 
бўлинар эди. Сиёсатдаги аёллар соҳалари бўлиб ижтимоий сиёсат, 
ҳамда соғликни сақлаш ва таълим соҳалари бўлган эди. 
Кейинчалик,аёллар 
одатда 
эркакларники 
деб 
ҳисобланган 
сиёсатнинг 
турли 
хил 
соҳалари 
масалалари 
билан 
ҳам 
муваффақиятли фаолият юритишди. Мисол учун, улар бош вазир, 
мудофаа вазири ва молия вазири лавозимларини эгалладилар. 
Амалда аёллар ҳам эркаклар каби билимдон мутахассис ва қарор 
қабул қилишда мутасадди бўлиб чиқдилар. Навбатдаги мақсад 
иқтисодиёт соҳасида ҳам аёлларнинг сонини оширишдан иборатдир.
XX асрнинг бошларида Финляндиянинг аёллар ҳаракати, 
аёлларга овоз бериш ва сайловларда қатнашиш ҳуқуқини бериш 
учун курашган эди. Аёллар ишчи синфи вакиллари, 1905 йилдаги иш 
ташлашни 
ташкиллаштиришда 
қатнашган 
эди. 
Аёллар 
сайловлардаги тўлиқ сиёсий ҳуқуқларни юз йил олдин, 1907 йилда 
қўлга киритдилар. Айни ўша пайтда тўрт табақали сейм, Европадаги 
энг демократик бўлган бир палатали парламентга айланди.
Парламентнинг илк таркибига, барча депутатларнинг ўндан бир 
қисмини ташкил қилган 19та аёл-депутат кирди. Улардан тўққиз 
нафари социал-демократик ва ўн нафари буржуа партияларининг 
вакиллари эди.
Аёллар овоз бериш ҳуқуқидан фаол фойдаланмоқдалар ва 1991 
йилдан бошлаб сайловларда эркаклардан фаолроқ иштирок 
этмоқдалар. Давлат ҳукумати аёллар қўлида тўпланган. Тарья 


40 
Халонен 2000 йилда тўғридан-тўғри сайловларда президент 
лавозимига сайланди. 2006 йилда у иккинчи муддатга қайтадан 
сайланди. Риитта Уосукайнен парламент спикери вазифасидаги илк 
аёл эди ва ушбу лавозимни 1994-2002 йиллар давомида эгаллаб 
турди. Аннели Яаттеенмяки 2003 йилда бош вазир лавозимидаги илк 
аёл бўлди.
Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш вазири Мийна 
Силланпяя, 1926 йилда Финляндиядаги вазир лавозимидаги илк аёл 
бўлди. 1990 йилларда вазирлик портфелини қўлга киритган аёллар 
улуши 40 фоиздан ошди ва 2003 йилда Финляндия тарихида илк 
маротаба, мамлакат ҳукуматидаги аёллар ва эркаклар сони 
тенглашди. Узоқ вақт мобайнида депутатлар орасидаги аёлларнинг 
фоизи кўп эмас эди. 1962 йилда аёллар депутат корпусининг 13,5 
фоизини ташкил қилар, 2015 йилда эса аёллар нисбати деярли 40 
фоизга борди. Парламентга сайлов давомида ўз номзодларини 
қўйган аёллар улуши квота қилишсиз ҳам ошди. Аёллар ҳокимлик 
сайловларида ҳам фаолроқ иштирок этишни бошладилар.
Финляндияда 1995 йилдан бошлаб қарор қабул қилувчи 
органлар 
фаолиятида 
гендер 
квоталари 
тамойилларидан 
фойдаланилмоқда. Асосий қоида шундан иборатки, тенглик 40 
фоизни ташкил қилувчи минимал квота билан кафолатланади. 
Гендер квотаси дегани, тўғридан-тўғри бўлмаган сайловлар тизими 
фойдаланиладиган ҳар бир органда, у ёки бу жинс вакилларининг 
улуши 40 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Мисол учун, ижтимоий 
ҳимоя қилиш ва соғликни сақлаш органларидаги эркаклар сони 40 
фоиздан кам бўлмаслиги, техник соҳалардаги бошқарув органларида 
эса камида 40 фоиз аёл бўлиши керак. Аёллар ва эркаклар ҳукумат 
ёки ҳокимлик корхоналари бошқарувида, юқори бошқарув 
лавозимларида, шунингдек, ичида ишончли шахслар киритилган 
бошқа бошқарув ва маъмурий органларда ҳам бир хил 
қатнашишлари керак.
Ҳозирги кунда ҳукумат томонидан давлат корхоналари 
бошқарувига тайинланишдаги аёллар сонининг фоиз нисбати 
масаласи муҳокамага қўйилди. Иқтисодий масалаларни ечиш 
давомида аёллар ҳанузгача камчилик ҳолатидалар. Бунга биржада 
рўёхатдан ўтган хусусий корхоналарда ҳам эътибор бериш керак. 


41 
Аёлларнинг сиёсий қарорларни қабул қилишда катнашишидан 
мамлакат иқтисодиёти ҳам ютган бўлар эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish