42
Оддий сўз билан айтганда, очиқ бошқарув маъмурияти ва
ривожланган шаффофлик омиллари, ўзини ўзи бошқариш
органларининг кенг ваколатлари, полиция ва
адлия органларининг
аниқ тузилиши, шунингдек, ҳукуматнинг устидан қатъий назорат
ушлаб турувчи оммавий ахборот воситалари, бошқача қилиб
айтганда, амалдаги сўз эркинлиги объектив омиллар бўлиб
хизмат
қилади.
Коррупцияга қарши бўлган курашда мансабдор шахслар
томонидан қарор қабул қилишдаги очиқлик асосий ролни ўйнайди.
У қабул қилинган қарорларни баҳолаш ва уларни асослаб бериш
имконини беради. Мисол учун, Европа Иттифоқи пул оқимларининг
бир қисми норасмий «кулранг» каналлар орқали келиб тушади ва
шубҳа уйғонишига сабаб бўлади.
Коррупциянинг олдини олишда иккинчи муҳим элемент бўлиб
маҳаллий органларнинг жамият учун очиқлиги хизмат қилади.
Ҳокимликлардаги
ҳукумат
ишончли
одамларнинг
қўлида,
протоколлар олиб бориш ва қарорлар қабул қилиш эса очиқ бўлган
вақтда коррупцияга чек қўйилади. Мисол учун, қурилиш
ишлари
бўйича лойиҳалаш ва шартномалар имзолаш вақтида.
Ҳукумат фаолиятини назорат қилишда финларнинг маҳаллий
нашрларни ҳам ўз ичига олган ҳолда газеталарнинг фаол
обуначилари ва ўқувчилари эканлиги ҳам ўз афзаллигини кўрсатади.
Маъмуриятнинг адекватлиги устидан назоратни амалга оширишга
аҳолининг саводхонлик даражаси, ҳамда кутубхоналарнинг
ривожланган тизими кўмаклашади.
Шунингдек, замонавий қонунчилик ёрдамида иқтисодий
жиноятларнинг
олдини олиш, солиққа тортиш устидан етарли
даражада молиялаштирилган назорат, жиноятчилик бўйича малакали
тергов ва самарали фаолият юритувчи адлия институти ҳам муҳим
омил бўлиб хизмат қилади.
Финляндияда порахўрликка қарши курашдаги асосий урғу ҳам
таълим соҳасида, ҳам полиция, прокуратура ва мустақил судлар
соҳаларига берилади. Ҳаракатларнинг қонунга мос ҳолда
эканлигини аризалар асосида коррупцияда гумондорлик бўйича
ишлар билан шуғулланувчи омбудсмен ва ҳуқуқий канцлер ҳам
кузатиб турадилар.
43
2007 йилда Финляндияда юз берган ва парламент сайловолди
компаниясининг кенг миқёсда ноқонуний молиялаштирилишига
алоқадор бўлган жанжалдан сўнг,
сайловолди компанияларини
молиялаштириш бўйича қонунчилик кучайтирилди. Партия ва
номзодлар сайловолди бюджетлари, сайловолди компаниясининг
ҳаражатлари ва молиялаштириш манбаларини чоп этишга
мажбурлар.
Финляндиядаги намунали қонунга
итоаткорликнинг тарихий
сабаби 1809-1917 йиллардаги мухторият даврларида пайдо бўлди.
Швед-фин тартиб-интизоми чор ҳукумати ва Россия томонидан
мунтазам равишда амалга оширилган босимга қарши ҳолда қўллаб-
қувватлашга эга эди. Судья ва мансабдор шахсларнинг пулга
сотилмаслиги ва ҳалоллиги, шунингдек кучли маънавият тартиб-
интизом учун курашда алмашинмас қурол бўлди. Қатъий
қонунийлик
омиллари
мустақил
Финляндия
ҳукуматининг
шаклланишида, шунингдек қонунга риоя қилиш устидан назорат
қилишда ҳам амалда бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: