Ренессанс даврида адолатли инсонпарвар жамият модели “Утопия”, “Қуёш шаҳри” асарларида ифоланди. Мазкур асарларнинг муаллифларини аниқланг?
Томас Мор, Томмазо Кампанелла
|
Фрэнсис Бекон ва Рене Декартлар янги замон фани ва фалсафасининг асосчиларидир.Улар билишнинг қандай усулларига асос солишди?
|
Индукция ва дедукция
|
Фрэнсис Беконфалсафасида билиш фаолияти кечадиган аниқ йўллар - “Ўргимчак йўли”, “Чумоли йўли”, “Асалари йўли” кўрсатилган.«Асалари йўли»нинг хусусиятини аниқланг?
|
Билишда барча далилларни йиғиш, уларни умумлаштириш (муаммога ташқи томондан назар солиш) ва тафаккур имкониятларидан фойдаланиб муаммонинг ичига кириб бориш, унинг моҳиятини англаш
|
Билишда “мураккаб муаммони алоҳида, осонроқ масалаларга ажратиш, маълум ва исботланган масалалардан изчиллик биланномаълум ва исботланмаган муаммоларга ўтиш керак”лиги қандай усулини ифодалайди?
|
Дедуктив
|
Янги замон фалсафаси тараққиётида катта роль ўйнаган асарлар – “Дастлабки фалсафа”, “Биринчи фалсафа ҳақида мулоҳазалар”, “Услуб ҳақида фикрлар” асарлар муаллифини аниқланг?
|
Рене Декарт
|
Гоббс билиш услуби сифатида бир вақтнинг ўзида ҳам индукция ва ҳам дедукциядан фойдаланиш керак деб билган. Инсоннинг билиши асосан ҳиссий сезишдан келиб чиқади. Ҳиссий билиш – бу сезги аъзолари (кўз, қулоқ ва х.к.) ташқи оламдан сигналларни қабул қилиши ва уларнинг кейинги таҳлилидир. БусигналларниТ.Гоббс нима деб атаган?
|
“Белгилар”
|
XVIII асрда Францияда фалсафий тараққиёт Маърифатчилик паноҳида амалга оширилди. Барча ижодий фикрловчи француз файласуфлари амалда маърифатпарварлар эдилар. Уларнинг машҳур вакилларини аниқланг?
|
Вольтер, Руссо, Дидро, Ламетри, Гельвеций,Гольбах
|
“Тафаккур жамиятни бошқаради. Тафаккур ривожи қандай бўлса, жамият ҳам шундай ривожланади”. Ушбу фикри орқали француз маьрифатпарвари Вольтер қандай масалага эьтиборини қаратган?
|
Инсон эрки
|
Немис классик фалсафаси асосчиларини аниқланг?
|
Иммануил Кант, Фихте, Гегель, Фейербах
|
Немис классик файласуфларидан кимнинг ижодий фаолияти икки даврга “танқидгача бўлган давр”ва “танқидий давр”га бўлинади?
|
Иммануил Кант
|
Гегель бутун инсоният тафаккури тараққиётига катта ҳисса қўшган даҳо мутафаккирлардан биридир. Унинг қаламига мансуб асарларни аниқланг?
|
“Руҳ феноменологияси”, “Фалсафий фанлар энциклопедияси”, “Фалсафа тарихи бўйича мулоҳазалар”, “Дин фалсафаси бўйича маьрузалар”,“Тарих фалсафаси бўйича маьрузалар”
|
Борлиқ, йўқлик, сифат, миқдор, меьёр, моҳият, айният, тафовут, зиддият, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик каби диалектика категориялар моҳиятини Гегель қайси асарида ёритиб берган?
|
“Логика фани” асарида
|
Фалсафанинг инкорни-инкор қонунини триада, яьни тезис-антитезис(инкор)-синтез(инкорни инкор) кўринишида баён қилган файласуфни аниқланг?
|
Гегель
|
XIX асрнинг ўрталарида юзага келган ноаьанавий йўналишдаги фалсафий оқимларни аниқланг?
|
“Ирода фалсафаси”, “Позитивизм”, “Неокантчилик”, “Ҳаёт фалсафаси”
|
ХХ асрдагифалсафийгерменевтиканингэнгйириквакиливаасосчиси ким ?
|
Ханс Георг Гадамер
|
Герменевтиканингмарказийтушунчалариданбиригерменевтик доиратушунчасидир. Ушбу тушунчанинг моҳиятини ёритинг?
|
Қисмни тушуниш бутунни тушунишсиз мумкин бўлмайди ва аксинча.
|
Ғарб фалсафасида кенг тарқалган йўналиш – “Позитивизм” тушунчасига О.Конт берган таьрифни аниқланг?
|
Позитивизи бу: ёлғончиликка қарши-ҳаққонийлик, кераксизликка қарши-фойдалилик, шубҳаликка қарши –ишончлилик, мавҳумликка қарши-аниқлик, бузғунчиликка қарши-тузувчанлик
|
“Ҳаёт фалсафаси”йўналишига асос солган файласуфларни аниқланг?
|
Фридрих Ницше ва Вильгелм Дильтей
|
“Прагматизм” йўналишининг асосчиси машҳур Америка математиги, мантиқшуноси ва файласуфи Чарлз Пирсдир. “Пирс қоидаси” мазмунини аниқланг?
|
“Агар биз ўзимиз ўйлаган «амалий оқибатлар»ни кўриб чиқсак, улар бизнинг тушунчаларимизнинг объекти бўлиши мумкин, унда ушбу оқибатлар ҳақидаги тушунча, бизнинг объект ҳақидаги тўла тушунчамиз бўлади”
|
Руҳий таҳлил асосчиси машҳур австриялик руҳшунос ва психиатр Зигмунд Фрейд нуқтаи назарича, инсоннинг руҳий кайфияти уч қатламдан ташкил топгандир. Мен (эго), У(ид) ваМенданюқоритурувчи (супер-эго). “Менданюқоритурувчи”нима дегани?
|
Ижтимоий (бурч ва маданий таьқиқлар)
|
К.Ясперс, М.Хайдеггер, А.Камю ва бошқалар келажакда фалсафанинг янги масаласи қандай муаммоларга қаратилишини қайд этишган эди?
|
Экзистенциализм, яъни инсонмуаммоси, унинг мавжудлиги, шахсий маънавий дунёсини
бошқара билиши, жамиятнинг ичида ва жамият билан ўзаромуносабатларда бўлиши, танлаш ҳуқуқига эгалиги, ҳаётнинг мақсадини топиши ва ҳаётда ўз ўрнини, бахтини топиши муаммоси вужудга келиши мумкинлигига
|
Экзистенциализм фалсафасининг асосий масаласини аниқланг?
|
“Ҳаёт яшашга арзийдими”
|
Фалсафа фанининг борлиқ ҳақидаги масалаларни ўрганувчи қисми нима деб аталади?
|
Онтология
|
Борлиқ ҳақидаги муаммо фалсафада тарихан марказий ўрин эгаллайди. Фалсафа ўрганадиган қайси бир масалани олмайлик, у борлиқ муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. Борлиқни ўзи нима?
|
Борлиқ илгари мавжуд бўлган, ҳозир мавжуд ва келажакда мавжуд бўладиган объектив ҳамда субъектив реалликни ўзига қамраб олади.
|
“Онтология” сўзи қандай маьнони билдиради?
|
Онтология сўзи юнонча ontos (мавжудлик) ва logos (таълимот) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, «мавжудлик ҳақидаги таълимот», яъни борлиқ ҳақидаги фан маъносини ифодалайди.
|
Борлиқ категориясига таьриф беринг?
|
Борлиқ воқеликнинг энг умумий, ички ва ташқи, моҳияти ва мазмунига алоқадор барча жиҳатлари
|
Онтология сўзи қандай маьнони маъносини ифодалайди?
|
Юнонча ontos (мавжудлик) ва logos (таълимот) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, «мавжудлик ҳақидаги таълимот», яъни борлиқ ҳақидаги фан маъносини ифодалайди.
|
Борлиқ тушунчасига қарама-қарши тушунча - бу йўқликдир. Йўқлик нима?
|
Йўқлик нисбий мазмундаги тушунча бўлиб, қаердадир ёки нимададир, ниманингдир айни пайтда мавжуд эмаслигини ифодалайди.
|
|