Қадимги юнон фалсафасининг классик давр файласуфларини аниқланг?
Суқрот, Афлотун, Арасту
|
“Қадимги юнон фалсафаси” деганда нима тушунилади?
|
Ҳозирги Греция худудидаги шаҳар-давлатлар, Кичик Осиё, Ўрта ер денгизи, Қора денгиз бўйлари ва Қримда, Осиё ва Африканинг эллин шаҳарларида, Рим империясида яшаган юнон файласуфлари томонидан яратилган фалсафа тушиналади
|
Қадимги юнон фалсафасининг Рим даври файласуфларини аниқланг?
|
Сенека, Марк Аврелий, Тит Лукреций Кар
|
Қадимги юнон фани ва фалсафасининг асосчиси Фалес ҳисобланади. У қандай фалсафага асос солди?
|
Борлиқнинг ибтидоси тўғрисидаги масалани ҳал қилишнинг ўз олдига вазифа этиб қўядиган фалсафага асос солди
|
Суқрот фалсафасидаги марказий масала нима?
|
Инсон, билиш муаммоси
|
“Борлиқ ҳиссий идрок этиладиган, мудом ўзгариб турадиган, реал нарсалардан ва улардан ташқари турадиган, ўзгармайдиган, абсолют борлиқдан, яьни ғоядан иборат” деган талқин муллифини аниқланг?
|
Платон
|
Диалектиканинг “сабабият ва тасодифият”, “мазмун ва шакл”, “имконият ва воқелик” категорияларини ишлаб чиққан юнон файласуфини аниқланг?
|
Аристотель
|
Христиан диний-фалсафий тараққиётида апологетиклар муҳим ўрин тутади. “Апологетика” сўзтнинг луғавий маьноси ва моҳиятини аниқланг?
|
Юнонча “химоя қилиш” маьносини билдиради, христиан динини мантиқий асослаш, уни тушунарли талқин қилиш, ақидаларини турли хуружлардан химоя қилиш
|
Христиан диний-фалсафий тараққиётида патристика даврининг йирик вакили Аврелий Августин қандай вазифани бажарган?
|
Черков отаси Аврелий Августин христиан тарих фалсафасига асос солди, христиан диний-фалсафий таьлимотни ишлаб чиқди
|
Ўрта асрлар Европа фалсафасининг патристикадан кейинги босқичини схоластика ташкил қилади. Схоластикани маьноси аьноси ва моҳиятини аниқланг?
|
Маьноси юнонча “мактаб”, моҳияти – христиан эьтиқодини тушунтириш, асослашга қаратилган теологик-фалсафий аньана
|
Ғарбий Европада X – XI асрларда юзага келган “реализм” ва “номинализм” йўналишлари ўрта асрлар маьнавияти ва фан тараққиётига катта таьсир кўрсатди. “Реализм” тафаккур йўналишининг моҳиятини аниқланг?
|
Моддий ва маьнавий нарсаларни инсон онгидан ташқарида, борлиқнинг жабҳаси сифатида мавжудлигини, реаллигини тан оладиган йўналиш
|
Уйғониш даври Европада асрнинг иккинчи ярмидан то асрнинг бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда гуманистик ғояларни илгари сурган файласуфларни аниқланг?
|
Данте Алигьери, Франческо Петрарка, Жованни Бокаччо, Пико Делла Мирандола
|
Коперникнинг гелиоцентризми моҳиятини очиб беринг?
|
Ер ўз ўқи атрофида (шунинг учун кун ва тун алмашади) ва Қуёш атрофида айланади
|
“Ибтидо ва бирлик, сабаб ҳақида”, “Коинот ва олам, чекланмаганлик ҳақида”, “Уч қиррали ўлчов ва меьёр ҳақида” фалсафий асарлар Уйғониш даври мутафаккирларидан кимнинг қаламига тегишли?
|
Жордано Бруно
|
|