Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Хавфли ишлаб чиқариш объектларига қандай объектлар киради?



Download 150,1 Kb.
bet38/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Хавфли ишлаб чиқариш объектларига қандай объектлар киради?

ЎзРнинг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”1ги Қонунига асосан ХИО тоифасига қуйидагилар мавжуд бўлган объект, цех, майдон ва бошқа объектлар киради.


1) қуйидаги хавфли моддалар:
портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини хавфлилик даражасига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  • биринчи турдаги хавфли ишлаб чиқариш объектларига ўзларида белгиланган меъёрнинг энг юқори чегарасида ёки ундан ортиқ миқдорда хавфли моддалар сақлайдиган, фойдаланиладиган, ишлаб чиқарадиган, қайта ишланайдиган, ҳосил қиладиган, ташийдиган, йўқ қиладиган юқори хавфли даражадаги объектлар киради;

  • иккинчи турдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари – биринчи турга тегишли бўлмаган, ўзларида белгиланган меъёрдан кам бўлган хавфли моддалар сақлайдиган, фойдаланадиган, ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган, ҳосил қиладиган, ташийдиган, йўқ қиладиган объектлар;

  • учинчи турдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари – объектларнинг биринчи ва иккинчи турларига тегишли бўлмаган, бироқ хавфлилик белгиларига эга бўлган объектлар.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини назорат қилиш ҳамда уларнинг барқарорлигини ошириш учун қуйидагилар талаб этилади:

  • хавфли ишлаб чиқариш оъектини мустақил, объектив экспертизадан ўтказиш учун ҳуқуқий асослар яратиш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш учун лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объекти эксплуатациясига тегишли бўлган хавфсизлик декларацияси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объектларида юзага келиши мумкин бўлган аварияларни башорат қилиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли ва комплекс илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • аҳоли ҳамда ишчи-хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

  • технологиялар ва ишлаб чиқаришлардаги хавфларни камайтириш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объектларини экспертиза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Объектларнинг ва уларнинг таркибий қисмлари барқарорлигини ошириш учун ҳар бир объектдан қуйидагилар талаб қилинади:

  • саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлардаги зарур талаблар ҳамда кўрсатмаларга амал қилиш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларини доимий равишда тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиб бориш;

  • қонунчиликда белгиланган тартибга кўра саноат хавфсизлиги бўйича махсус ваколатга эга бўлган орган ва бошқа бошқарув органлари томонидан берилган кўрсатмага асосан саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш, шунингдек, хавфли саноат объектларида ишлатиладиган иншоотлар ва техник воситаларни диагностика қилиш, синовдан ўтказиш, текширишни таъминлаш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объектини фарқлай олиш тизимини таъминлаш;

  • хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариялар ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг ҳисоботини йўлга қўйиш.

ИО барқарорлигини оширишда саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидагиларни кўзда тутади:

  • авария хавфи ва у билан боғлиқ таҳдидни ҳар томонлама баҳолаш;

  • аварияларнинг олдини олиш, объектнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ ишлатилишига тайёрлигини таъминлаш ҳамда хавфли объектларда авариялар содир бўлганда уларнинг оқибатларини чеклаш ва бартараф этиш;

  • хавфли объектларда авария содир бўлганда етказилган зарар кўлами ва талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.




  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish