Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


ИОнинг барқарорлигини ошириш бўйича ишлар қандай ташкил этилади?



Download 150,1 Kb.
bet37/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

ИОнинг барқарорлигини ошириш бўйича ишлар қандай ташкил этилади?

Иқтисодиёт объекти барқарорлигини ошириш олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига, сафарбарлик тайёргарлиги бўйича орттирилган тажрибага ҳамда ФВДТ томонидан қўйилган вазифаларга асосланиши лозим. Иқтосидёт ва унинг тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш учун икки турдаги тадқиқот ишлари олиб борилади.


Биринчи тури – бу объектнинг муҳандислик техник ходимлари ҳамда объект бошқарув органлари томонидан махсус тадқиқотлар олиб бориш ҳисобланади.
Иккинчи тури – илмий-тадқиқот муассасалари томонидан давлат ёки бирор тармоқ миқёсида илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари олиб бориш.
Ҳар иккала тадқиқот тури ҳам барқарорликни ошириш бўйича олиб бориладиган ташкилий ишларнинг таркибий қисми ҳисобланиб, бир-бирининг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун доимий равишда уларни ўтказиш усулини ҳамда ташкилий принципларини такомиллаштириб бориш лозим.
Объектларнинг ўз фаолиятига доир асосий ҳужжатларида иқтисодиёт объекти фаолиятининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларнинг барчаси, шу жумладан, капитал маблағлар ва моддий-техник воситалар кўзда тутилган бўлиши лозим.
Бундан ташқари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш режасида ИОнинг барқарор фаолият юритиши бўйича зарур тадбирлар кўзда тутилган бўлиши лозим.
Иқтисодиётнинг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирлар ва топшириқлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларида кўзда тутилган бўлиб, белгиланган тартибда режалаштирувчи органлар, бошқа функционал бошқармалар ва бўлимлар томонидан амалга оширилади.
Шу пайтга қадар тўпланган тажрибага асосланиб, иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш бўйича олиб бориладиган ташкилий ишларнинг умумий схемасини 3 босқичга бўлиш мумкин:
1-босқич. Тадқиқот босқичи. Ушбу босқичда объект ёки унинг тармоғидаги “нозик” “етишмайдиган” жойлари топилади. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
2-босқич. Ишлаб чиқилган тадбирларнинг самарадорлигини текшириш ва баҳолаш босқичи. Бу босқичда маълум шарт-шароитларга мувофиқ келадиган ечимлар танлаб олинади.
Ушбу ечимларни амалга ошириш мақсадида ўқув машқлари ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Ўқув машқлари давомида иқтисодиёт объекти ёки унинг аниқ бир бўғинининг барқарорлигини ошириш бўйича берилган таклиф ва тавсияларни амалда синаб кўриш ва объектив хулоса олиш мумкин.
3-босқич. Амалда (ўқув машқида) синаб кўрилган тадбирларни тадбиқ этиш. Ушбу тадбирлар белгиланган режалаштириш ва назорат қилиш тизимига киритилади.
Техноген соҳада радиоактив, кимёвий ва биологик хавфли моддаларнинг тўкилиши, электроэнергия тизимидаги авариялар, гидродинамик авариялар, тозалаш иншоотларидаги авариялар, технологик коммуникацияларнинг ёрилиши ва ёнғинлар энг кўп хавф туғдиради. Шунинг учун ХИО объектларига катта эътибор берилади. Бундай объектлар қуйидаги тарзда гуруҳларга ажратилган: радиацион хавфли объектлар, кимёвий хавфли объектлар, ёнғин-портлаш хавфи бор объектлар.
ЎзР ҳудудида ҳар хил вазирлик ва идораларга тегишли бўлган юзлаб хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлиб, бундай ҳолат давлат бошқарув органлари ҳамда барча даражадаги бошқарув органлари олдига мураккаб ва кенг миқёсдаги аҳоли ҳамда атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлашга оид муаммоларни қўяди. Бунда техноген ФВ содир бўлиши, яъни аҳоли саломатлиги ва ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳудудда бир неча миллион киши истиқомат қилади.



  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish