Издан чиыыан ИО фаолиятини тиклаш қандай амалга оширилади?
Бахтсиз ҳодисалар ёки табиий офатлар юз берганда зарарланган МТКни тиклаш ишларини бажариш ва бунда вақтни тежаш учун олдиндан қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
Вайроналиклар туридан келиб чиқиб МТКни устувор қайта тиклаш бўйича режалар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
Таъмирлаш ва тиклаш гуруҳларини тузиш ва тайёрлаш;
Тиклаш ишлари учун материаллар ва қурилмалар захирасини яратиш.
Ишлаб чиқаришни тиклаш қутқарув ишларини олиб боргандан сўнг амалга оширилади, баъзи ҳоллардагина ушбу ишлар биргаликда ташкил этилиши мумкин.
Қисқа вақт ичида объектни тиклаш ишларига тайёрлаш мутахассисларни, жиҳозлар, зарур ҳужжатлар ва моддий-техника воситаларини тайёрлашни, шунингдек, режалар ва тиклаш лойиҳаларини олдиндан ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Қайта тиклаш ишларини ҳисоблаш ва режалаштириш ишлари объектнинг ишлаб чиқариш мажмуасида авария пайтида юзага келиши мумкин бўлган зарарнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Қайта тиклаш фавқулодда вазият хусусиятига қараб вақтинча ёки қисман бўлиши мумкин. Бу ҳолат вақтинча ёки капитал тиклаш ишларини режалаштириш жараёнида ҳисобга олинади. Бундан ташқари, асосий талаб - ишлаб чиқаришни иложи борича қайта тиклаш ҳам ҳисобга олинади. Шунинг учун қайта тиклаш лойиҳаларида қурилиш, техник ва бошқа қабул қилинган меъёрлардан кичик оғишларга йўл қўйилиши мумкин.
ИОда авария содир бўлган тақдирда, ҳудуд радиоактив, кимёвий, биологик ифлосланиши мумкин. Бу эса тиклаш ишларини бошлаш вақтига таъсир қилиши ва уларнинг суръатлари пасайиши мумкинлигини ҳисобга олишни ва шунга қараб тиклаш ишларини бошлаш вақтини белгилашни тақозо этади. Чунки тиклаш-таъмирлаш ишлари ушбу объектнинг ишчи ва хизматчилари томонидан амалга оширилади.
ИО муҳандислик-техник комплексининг (МТК) ишончлилигини таъминлаш
Объект МТКнинг ишончлилигини ошириш алоқа воситалари ва ишлаб чиқариш жараёнининг моддий асосини ташкил этувчи бошқа воситалар ва ускуналарни муҳофаза қилиш, шунингдек ИО бинолари, иншоотлари ва қурилмаларининг табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларнинг зарарли омиллари таъсирига чидамлилигини оширишдан иборат.
Бинолар, иншоотлар, жиҳозлар ва қурилмаларнинг барқарорлиги ва механик мустаҳкамлигини оширувчи чора-тадбирларга қуйидагилар киради.
Бино ва иншоотларнинг таянч қурилмаларини зилзилалар, портлашлар ва бошқа офатлар пайтида бузилмайдиган мустаҳкам материаллардан қуриш (лойиҳалаш). Бундай материалларга қаттиқ (металл ёки темир-бетон) материаллар киради.
Каркасли биноларни қуришда зарба тўлқинининг таъсирини ҳисобга олиш керак. Бунинг учун енгил конструкциялардан, хусусан, пластик, шиша ва бошқа осон бузиладиган материаллардан ясалган енгил панеллардан фойдаланган ҳолда бинонинг ёруғлигини ошириш, зарба тўлқинининг пасайишига хизмат қилади. Бундай материаллар зарб таъсирида бузилганда унниг бўлаклари ишлаб чиқариш воситаларига камроқ зарар етказади.
Зарба тўлқинининг конструкцияларга таъсирини камайтиришнинг яна бир усули конструкцияларнинг таянчларига енгил панелларни маҳкамлаш ҳисобланади. Ушбу панеллар зарба тўлқини таъсири остида бурилиб, зарба тўлқинининг сусайишига олиб келади.
ИОни қуриш ва реконструкция қилиш пайтида қаватлар орасида енгил ва оловга чидамли материаллардан фойдаланиш. Ушбу қурилма ва материалларнинг қулаши оғир темир-бетон пол, том ва бошқа материалларга нисбатан ускуналарга камроқ зарар етказади.
Алоқа, электр узатиш тармоқлари ва ташқи қувурларни портлашлар ва тошқинлар оқибатида шикастланишлардан ҳимоя қилиш, шунингдек ҳавода юзага келадиган зарба тўлқинининг юқори тезлиги ҳосил қиладиган босимдан ҳимоя қилиш учун уларни боғлаб қўйиш.
Энг заиф уламаларни ва таянч қурилмаларнинг алоҳида элементларини мустаҳкамлаш. Бунинг учун қўшимча таянчлардан бетон ёки металл камарлардан фойдаланиш.
Авария пайтида бузилган қурилмаларнинг қолдиқлари таъсирида технологик жиҳозларнинг шикастланишини истисно қилиш ва турли манбалар таъсирини юмшатиш учун технологик ускуналарни оқилона жойлаштириш. Бунинг учун қимматбаҳо технологик ускуналар мустаҳкамлиги оширилган (таъминланган) оловга чидамли материаллардан қурилган жойларга жойлаштирилиши керак. Саноат биноларида оғир ускуналарни пастки қаватларда жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Баъзи бир иккиламчи ускуналар ташқарида очиқ жойга жойлаштирилиши мумкин. Ускуналарни фавқулодда вазиятларнинг шикастловчи омилларидан ҳимоя қилиш учун махсус мосламалардан фойдаланилади: камералар, корпуслар, соябонлар, шкафлар, шунингдек, сеткалар. Ушбу қурилмалардан уларнинг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда фойдаланилади.
Ускуналарнинг энг заиф элементларини кучайтириш, шунингдек, бузилган ускуналарни таъмирлаш ва тиклаш учун зарур элементлар, алоҳида уламалар ва эҳтиёт қисмлар, материаллар ва асбоблар захираларини яратиш орқали жиҳозларнинг барқарорлигини таъминлаш.
Ускуналарнинг қулаб тушишининг олдини олиш учун тортиб турувчи ва таянч вазифасини бажарувчи воситалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, баланд ва кичик ассосга эга бўлган воситалар бўлган ускуналар, қурилмаларни бошқа воситаларга ёки пойдеворга маҳкамлаш мумкин.
Ёнғин пайтида одамларни, айниқса кўп қаватли уйлардан тез эвакуация қилиш учун шароит яратиш. Бунинг учун қўшимча қурилмалар қуриш.
Селлардан муҳофазаланиш учун таянч деворлар, сел тутқичлар қуриш.
Сув тошқинларидан муҳофазаланиш учун тўсиқлар ва тўғонлар қуриш.
Кимёвий моддаларни сақлаш ва тайёрлаш учун резервуарларни чуқур жойлаштириш ёки ишончли мустаҳкамлаш, шунингдек кимёвий хавфли моддаларни етказиб бериш тизимларига автоматик ўчириш мосламаларини ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |