Террористик ҳаракатлар хавфи юзага келганда ФВ хавфининг олдини олиш учун қандай тадбирлар амалга оширилади?
Террористик ҳаракат содир этилиш хавфи мавжуд бўлган шароитда фавқулодда вазият хавфининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар амалга оширилади:
террорчилик актлари амалга оширилиш эҳтимоли юқори бўлган объектларнинг ҳамда ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизимларининг рўйхатига аниқликлар киритиш;
номаълум шахсларнинг ИОларига рухсатсиз киришларининг олдини олиш чораларини кўриш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида декларация ишлаб чиқилишини таъминлаш, террористик ҳаракатлар содир этилганда фавқулодда вазиятларни башорат қилиш;
террорчилик ҳаракатлари натижасида ишлаб чиқариш объектларида содир бўлиши мумкин бўлган авариялардан мажбурий суғурталаш тизимини жорий этиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг маҳаллийлаштиришга ва террористик ҳаракатлар натижасида юзага келадиган фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда лицензиялашни амалга ошириш.
Инсон хавфсизлиги бу жуда кенг тушунча. Ушбу масалада кўплаб илмий-тадқиқот ишлари ва илмий ишланмалан ишлаб чиқилган.
ФВВ тизими ушбу муаммога ўз нуқтаи назаридан ёндашади: бир томондан, инсон хавфсизлигига табиий ва техноген ФВлардан муҳофазаланиш сифатида қаралади, чунки бундай ФВлар ижтимоий соҳага ўз таъсирини ўтказади, одамларнинг ҳаётига путур етказади, уларнинг ҳаётига таҳдид солади. Иккинчи томондан, қуролли кураш жараёнида одамлар душман томонидан таҳдид, хатар ва қийинчиликларга дучор қилинади.
Аҳолини ФВларнинг шикастловчи омилларидан қандай муҳофаза қилиш қандай ташкил этилади?
ФМнинг асосий вазифаларидан бири ағолини фавқулодда вазиятларнинг шикастловчи омилларидан муҳофаза қилиш ҳисобланади. Муҳофаза тадбирларини олиб бориш давомида алоҳида туман ва объектларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳамда фавқулодда вазият натижасида юзага келган табиий ва техноген хусусиятли ФВлар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган тахминий вазиятни ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. ФВ содир бўлганда аҳолини муҳофаза қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилиши лозим:
вазирлик ва идоралар ҳамда ИО раҳбарлари томонидан аҳолини муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган тадбирларнинг бажарилишини доимий равишда назорат қилиб бориш;
барча шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ИОларида аҳолини муҳофаза қилиш тадбирларини олдиндан режалаштириш ва амалга ошириш;
иқтисодий ҳудудлар(район, шаҳар ва ИО)нинг сиёсий, иқтисодий ва мудофаа салоҳиятидан келиб чиқиб тоифалаштириш;
мамлакат қуролли кучлари билан ҳамкорликда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
муҳофаза чора-тадбирларини Республика, вилоят, шаҳарларни комплекс иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режаларига мувофиқ тарзда амалга ошириш;
зарарланган ҳудудда одамларнинг жароҳатланиши, касалланиши, заҳарланиши ёки зарарланиш эҳтимолини минималлаштирувчи восита ва усуллардан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |