Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Эвакуациянинг қандай турлари, усуллари ва тамойиллари мавжуд?



Download 150,1 Kb.
bet49/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Эвакуациянинг қандай турлари, усуллари ва тамойиллари мавжуд?


Эвакуация қилиш принциплари, турлари ва усуллари
Эвакуация қилиш вақти ва муддатига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Олдиндан режалаштирилган.
2. Шошилинч.
Олдиндан режалаштирилган эвакуцияда барча тадбирлар фавқулодда вазиятдан олдин режалаштирилади ва бунда режа асосида барча эвакуация органларининг фаолияти йўлга қўйилади. Бироқ бундай эвакуация маълум шароитларда, аста-секин ривожланаётган, маълум фавқулодда вазиятлар, шароитидагина (сув тошқини, қурғоқчилик ва бошқалар) амалга оширилиши мумкин.
Шошилинч эвакуация режалаштирилган эвакуациядан сезиларли даражада фарқ қилади. Бундай эвакуация тез ривожланадиган фавқулодда вазиятларда (ёнғин, сел, кўчки, кимёвий зарарланиш ва бошқаларда) амалга оширилади.
Зудлик билан қарор қабул қилиш талаб этиладиган ҳолларда, ФВ миқёси ва кўчириладиган жиҳозларнинг ҳажмидан келиб чиқиб эвакуация ишлари навбатчилик-диспетчерлик хизмати бошлиғининг кўрсатмаси билан ҳам амалга амалга оширилиши мумкин.
Фавқулодда вазиятнинг табиати, кўлами ва кўчириладиган (олиб чиқиладиган) аҳоли сонига қараб, эвакуация 3 турга бўлинади:
1. Чекланган (локал).
2. Маҳаллий.
3. Минтақавий.
Фавқулодда вазият манбаининг шикастловчи омиллари алоҳида даҳа ёки қишлоқ ёки объект чегаралари билан чекланган ҳолларда локал эвакуация амалга оширилади. Бунда эвакуация қилинадиганлар сони бир неча минг кишидан ошмайди. Эвакуация қилинган аҳоли, одатда фавқулодда вазият ҳудудига яқин жойлашган аҳоли пункти ёки шаҳарнинг шикастланмаган жойларида жойлаштирилади.
Маҳаллий эвакуация – фавқулодда вазият ҳудудига ўртача катталикдаги шаҳарлар, йирик шаҳарларнинг бир қисми ва қишлоқ туманлари кирган тақдирда амалга оширилади. Шу билан бирга, эвакуация қилинаётган аҳоли сони бир неча мингдан ўн минглаб одамларгача ўзгариши мумкин. Эвакуация қилинган аҳоли одатда фавқулодда вазият зонасига яқин бўлган хавфсиз ҳудудларга жойлаштирилади.
Минтақавий эвакуация, фавқулодда вазият ҳудудига аҳоли зичлиги юқори бўлган бир ёки бир нечта шаҳар ва туманлар, шу жумладан, йирик шаҳарлар кирган ҳолларда амалга оширилади. Ҳудудий эвакуацияда фавқулодда вазият зонасидан олиб чиқилган аҳоли доимий яшаш жойидан анча масофага эвакуация қилиниши мумкин.
Фавқулодда вазият зонасига тушиб қолган аҳолининг қанчаси кўчириш тадбирлари билан қамраб олинганига қараб, кўчиришнинг икки тури (варианти) бўлиши мумкин:
1. Умумий кўчириш:
2. Қисман кўчириш.
Умумий эвакуация - аҳолини шаҳар ва қишлоқлардан мавжуд барча транспорт воситалари ҳамда пиёда ҳолда хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш.
Қисман эвакуация - умумий эвакуация тадбирлари бошланишидан олдин транспортда, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини иш жадвалини бузмасдан олиб чиқиш.
Қисман эвакуация, фавқулодда вазият ҳудудидан ногиронлар, мактаб ёшига етмаган болалар, мактаб ўқувчиларини олиб чиқиш керак бўлганда амалга оширилади.
Усуллари бўйича:
1. Транспортда;
2. Пиёда;
3. Аралаш.
Вақт давомийлиги бўйича:
1. Вақтинчалик (бир неча кун ичида доимий яшаш жойига қайтиладиган);
2. Ўрта муддатли (бир ойгача);
3. Узоқ муддатли (бир ойдан ортиқ).
Эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинишига одамлар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид мавжудлиги асос бўлади.
Эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари (ФМ бошлиқлари), томонидан қабул қилинади.
Аҳолини эвакуация қилиш режаси тегишли бошқарув органлари томонидан амалга оширилади.
Аҳолини эвакуация қилиш ҳудудий, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш-ҳудудий тамойиллар бўйича режалаштирилади, ташкиллаштирилади ва амалга оширилади.
Ҳудудий принцип ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолининг маҳалла қўмиталари, уй-жой ва хизмат кўрсатиш хўжаликлари томонидан олиб чиқилишига асосланган.
Баъзи ҳолларда эвакуация ҳудудий асосда амалга оширилиши мумкин. Бунда аҳоли тўғридан-тўғри турган жойидан эвакуация қилинади.
Ишлаб чиқариш принципига кўра эвакуация қилиш ИО, муҳим объектлар, мактабгача таълим ва бошқа таълим муассаларини эвакуация қилишга асосланган.
Ишлаб чиқариш-ҳудудий принцип ишчилар, хизматчилар, талабаларни эвакуация қилишни объектлар кесимида ташкиллаштириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини уй-жой ва хизмат кўрсатиш хўжаликлари орқали ташкиллаштиришни кўзда тутади.



  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish