расм. Фаровонлик унсурлари
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, аҳоли фаровонлиги шунчалик тез ортади. Фаровонлик мазкур жамиятда амалга оширалаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир.
Турли ҳаётий неъматлар бир хил қийматга эга эмас, шунинг учун одамларнинг эҳтиёжлари ўз кўламлари бўйича кескин табақаланади. Инсон биринчи навбатда ўзининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қониқтиришга эришади. Унинг даромадлари ортиши билан озиқ-овқат учун харажатлари ҳам бириничи бўлиб камая бошлайди. Шундан сўнг кийим-кечакка харажатлар камая бошлайди, лекин бунда моданинг мунтазам ўзгариб туриши ушбу жараённи секинлаштиришга сабаб бўлади.
XIX асрдаёқ пруссиялик статистик олим Эрнст Энгель шахсий даромадлар ортиши билан озиқ-овқитга харажатлар салмоғи камайишини аниқлаган. Кийим-кечак, турар жой ва коммунал хизматларга харажатлар эса камроқ даражада камайяди, маданий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун харажатлар, аксинча сезиларли даражада ортади. Ушбу боғлиқлик “Энгель қонуни” номини олган.
Энгель қонуни – истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракати улар томонидан топиладиган даромад миқдори билан боғлиқ бўлган, даромадлар кўпайиши билан аҳоли томонидан неъматларни истеъмол қилиш пропорционал бўлмаган ҳолда ортишига асосланган иқтисодий қонундир. Бунда озиқ-овқатга харажатлар узоқ муддат фойдаланиладиган ашёлар, саёҳатлар ёки маблағни жамғаришга қараганда камроқ ортади. Маҳсулотларни истеъмол қилиш таркиби эса сифатлироқ товарларни харид қилиш фойдасига ўзгаради. Даромадларнинг ортиши маблағлар жамғарилишини кўпайтиришга, юқори сифатли товарларни истеъмол қилиш ва хизматлардан фойдаланиш ортгани ҳолда паст сифатли махсулотлар истеъмоли камайишига олиб келади.
Эрнст Энгель агар барча мамлакатларда шахсий истеъмол юқорида қайд қилинган модель бўйича ривожланадиган бўлса, оилавий харажатлар таркибини таҳлил этиш ҳам алоҳида бир мамлакатда, шунингдек турли мамлакатлардаги аҳоли турли гуруҳлари фаровонлигини ошириш даражасини (бунда мезон сифатида оиланинг озиқ-овқатга харажатларининг даромаддаги улуши олинади) таққослаш мумкинлигини асослаган.
Бойлик – инсон ёки жамиятда пул, ишлаб чиқариш воситалари, кўчмас мулк ёки шахсий мулк каби моддий ва номоддий неъматларнинг мўл-кўллигидир. Соғлиқни сақлаш, таълим ва маданиятдан фойдаланишни ҳам бойлик категориясига киритиш мумкин.
Социология фанида жамиятнинг бошқа аъзоларига нисбатан катта миқдорда неъматларга эга бўлган инсон бой ҳисобланади. Иқтисодиётда бойлик муайян вақтда активлар ва пассивлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Бойликнинг акси қамбағалликдир. Неъматларга эга бўлиш маъносидаги бойлик инглиз тилида Wealth, жамиятнинг бошқа аъзоларига нисбатан кескин устунлик маъносидаги бойлик Richness сифатида ифодаланади. Бойлик жиҳатидан бошқа давлатлардан жуда устун бўлган мамлакатларни одатда ривожланган мамлакатлар деб аташади.
Фаровонликнинг энг муҳим таркибий қисмлари жадвалда келтирилган. Бунда атроф муҳитнинг шароитлари ижтимоий ва жисмоний шароитларга бўлинишини таъкидлаш лозим. Мазкур шароитлар бир-бирларига ўзаро таъсир кўрсатадилар. Амалиётда атроф муҳитни ижтимоий ва жисмоний қисмларга қатъий ажратишнинг имкони йўқ. Бироқ таҳлилларни амалга ошириш учун ана шундай чегаралаш мақсадга мувофиқдир.
Ижтимоий ресурслар шахснинг ўз турмуш шароитига таъсир кўрсатишини, яъни у муайян натижаларга эриша олиши, шунингдек ҳокимият ва жамият томонидан ўзига нисбатан адолатсиз муносабатдан ҳимояланиши мумкинлигини назарда тутади.
Фаровонлик маъносидаги хизматлар дейилганда умумий фойдаланишга мўлжаланган барча институтлар (корхоналар), шунингдек шахс таълим оладиган ўқув юртлари, маданий тадбирлар, санитария-тиббий ва ижтимоий хизматлар ҳамда шахсий истеъмол учун маҳсулотлар тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |