Фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари



Download 206 Kb.
bet5/10
Sana21.02.2022
Hajmi206 Kb.
#74461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Турмуш, тенгсизлик даражаси ва инсон тараққиёти

Ишлаб чиқаришда касб касалликлари, жароҳатланишлар ва ўлим ҳолатлари даражасини акс эттирадиган кўрсаткичлар меҳнат шароитлари билан бевосита алоқадордир. Уларга қуйидагнилар киради:
а) бахтсиз ҳодисалар юз бериши ҳоллари коэффициенти. У ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар умумий сонини иш билан банд бўлган ходимлар ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади;
б) меҳнатга лаёқатсизлик ўртача давомийлигини кўрсаткичи. Мазкур кўрсаткич меҳнатга лаёқатсизлик кунлари умумий сонининг бахтсиз ҳодисаларда жабрланганлар сонига нисбатини ифода этади;
в) бахтсиз ҳодисаларнинг оғирлиги коэффициенти. У меҳнатга қобилиятсизлик кунлари умумий сонининг ишланган инсон-кунлари умумий сонига нисбатидир;
г) бахтсиз ҳодисалардан ўлим коэффициенти. У ишлаб чиқаришда ҳалок бўлганларнинг ушбу даврда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар умумий сонига ёки иш билан бандлар ўртача сонига нисбати сифатида аниқланади.
Турмуш ва дам олиш шароитларини тадқиқ этиш олинган даромадларнинг ва харажатларнинг турли товарлар ва хизматларга умумий харажатлардаги улушини таҳлил этиши асосланган. Аҳоли жон бошига ёки оила ҳисобига товарлар ва хизматлар асосий турларини истеъмол қилишнинг таркиби ва даражаси таҳлили оила харажатлари таркибининг оқилоналиги мезонига таянади.
Озиқ-овкат маҳсулотлари, кийим-кечак айрим турларининг истеъмоли, турар жой, уй жиҳозлари, узоқ муддат фойдаланиладиган бошқа товарлар ва хизмат турлари билан таъминланганлик даражаси одатда жон бошига ёки оила хисобига йил давомида истеъмол қилиниши бўйича аниқланади. Шундан сўнг бу маълумотларнинг муайян даврдаги динамикаси таҳлил этилади, шунингдек улар илмий асосланган миллий истеъмол нормативлари, бошқа мамлакатларнинг тегишли кўрсаткичлари билан таққосланади.
Аҳолининг юқори даромадга эга гуруҳлари пул даромадларининг паст даромадли гуруҳларига нисбатан ортиқлиги миқдорини белгилайдиган даромадларнинг тақсимланиш коэффициенти турмуш даражаси ва турмуш хусусиятининг чуқурроқ таҳлилидир. Халқаро амалиётда қуйидаги табақаланиш коэффициентларидан фойдаланилади:
фондлар коэффициенти – аҳолининг таққосланаётган гуруҳлари ичидаги даромадларнинг ўртача миқдорлари нисбати ёки уларнинг даромадлари умумий ҳажмидаги улуши;
табақаланишнинг децил коэффициенти – у аҳолининг энг таъминланган 10,0 % даромадларининг энг кам таъминланган 10,0 % ўртасидаги фарқни кўрсатади;
табақаланишнинг квантил коэффициенти - у аҳолининг энг таъминланган 25,0 % даромадларининг энг кам таъминланган 25,0 % ўртасидаги фарқни кўрсатади;
стратификация коэффициенти – камбағалларнинг таъминланганлар сонига нисбати.
Аҳолининг иқтисодий фаровонлиги узоқ муддат давомида пул миқдорида баҳоланиб келди. Ҳолбуки, ижтимоий фанлар соҳасидаги мутахассислар пул даромадлари фаровонлик тушунчасини белгилайдиган жуда тор маънодаги кўрсаткич эканлигини таъкидлаб келган эдилар. ХХ асрнинг 70-йилларида М.Д. Моррис томонидан кашф этилган жисмоний турмуш сифати индекси ялпи миллий махсулот кўрсаткичи учун энг жиддий муқобил мезон бўлди. Мазкур индекс фаровонлик ёки турмуш сифатини билвосиста эмас, балки бевосита ўлчашга йўналтирилган эди. Яъни мазкур индексни ҳисоблаб чиқишда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар йиғиндиси аҳоли сонига бўлинар эди.
Жисмоний турмуш сифатининг индекси жуда содда бўлиб қуйидагилардан иборат эди:
1. Ҳар 1000 та туғилган чақалоққа нисбатан болалар ўлими. У 100 баллик тизим асосида баҳоланар эди. Бунда энг ёмон кўрсаткич 0 баллга, эҳтимол тутилган энг яхши кўрсаткич 100 баллга тенг эди.
2. Кутилаётган умр давомийлиги. У ҳам 100 баллик система асосида ўлчаниб, бунда энг ёмон кўрсаткич 0 баллга, эҳтимол тутилган энг яхши кўрсаткич 100 баллга тенг эди.
3. Катта ёшдагилар ўртасида саводхонлик даражаси. У фоиз ҳисобида белгинарди.
Бироқ мазкур усул инсонни ривожлантириш соҳасидаги амалиётчилар эътиборини тортмади ва шунинг учун ялпи миллий махсулот кўрсаткичинининг ўрнини эгаллай олмади.
Аҳоли турмуш сифатини акс эттирадиган биринчи халқаро кўрсаткичлар тизими 1960 йилда БМТ томонидан ишлаб чиқилди. Ана шу тизимнинг охирги варианти 1978 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, 12 та асосий кўрсаткичлар гуруҳини қамраб олган:
1) аҳолининг демографик хусусияти (туғилиш, ўлим, касалланиш, умр давомийлиги ва ҳоказолар);
2) турмушнинг санитария-гигиена шароитлари;
3) озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол қилиниши;
4) турар жой шароитлари ва узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол неъматлари (автомобиль, музлаткич, телевизор ва ҳоказолар) билан таъминланганлик;
5) таълим ва маданият;
6) иш билан бандлик ва меҳнат шароитлари;
7) аҳолининг даромадлари ва харажатлари;
8) турмуш қиймати ва истеъмол нархлари;
9) транспорт воситалари;
10) дам олишни ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спорт;
11) ижтимоий таъминот;
12) инсон эркинликлари.
БМТ Статистика комиссияси томонидан юқорида қайд қилинган гуруҳлардан ташқари БМТ экспертлари фикрига кўра, турмуш сифатини баҳолаш учун зарур бўлган, бироқ бунинг бевосита хусусиятини белгиламайдиган қатор ахборот кўрсаткичларини қамраб оладиган умумий бўлим ажратиб кўрсатилган. Мазкур бўлимга қуйидаги кўрсаткичлар киритилган:
• миллий даромад, аҳоли жон бошига ялпи ички махсулот ва унинг йиллик ўртача ўсиш коэффициенти;
• ижтимоий хизмат кўрсатишнинг ҳажми ва турлари;
• аҳолининг шахсий истеъмол учун харажатлари, уларнинг таркиби ва йилига ўртача ўсиш коэффициенти;
• аҳоли зичлиги;
• аҳолига транспорт хизмат кўрсатиш;
• алоқа воситалари, матбуот ва ҳоказоларнинг ишлаши.
Шунингдек, турмуш қиймати индекси ҳам ишлаб чиқилди. У истеъмол хусусиятига эга бўлган товарлар ва хизматлар нархлари динамикасини кўрсатади. Турмуш қиймати индекси қуйидагича аниқланади:

Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish