Sсж=Σq1×p1/Σq1×p0,
бунда: q1 – истеъмолчи томонидан муайян даврда (йил) харид қилинган товарлар ёки хизматлар миқдори;
p1 – шу даврда товар (хизмат) бирлигининг нархи;
p0 – аввалги (асос бўлган) йилдаги нарх.
Турмуш қиймати индекси ёрдамида аҳоли, унинг ижтимоий гуруҳлари пул даромадларининг жисмоний ҳажми динамикаси аниқланади, ишчи ва хизматчилар реал иш хақининг жисмоний ҳажми динамикаси ўрганилади, аҳоли, унинг ижтимоий гуруҳлари ҳамда оила-аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган даромад даражаси турлича бўлган гуруҳларнинг реал даромадлари жисмоний ҳажмининг ўзгариши кузатилади. Турмуш қийматининг индекси товарлар ва хизматларнинг муайян миқдори тўплами асосида ва улар нархи динамиксини мунтазам кузатиш натижасида аниқланади.
Турмуш қиймати индекси кўрсаткичи БМТ томонидан халқаро статистикага аҳоли ҳаётий даражаси тизимининг асосий кўрсаткичларидан бири сифатида киритилган эди. Бироқ БМТ экспертларининг хисоблашича, бу кўрсаткичга аҳоли турмуш даражасининг кенг қамровли кўрсаткичи сифатида қараш мумкин эмас.
Давлат ижтимоий сиёсатининг индикатори сифатида турмуш кечиришнинг энг кам миқдори кўрсаткичидан фойдаланилади. Ривожланган давлатларнинг ижтимоий қонунчилигида ушбу кўрсаткич ёрдамида камбағаллик ўлчанади. Турмуш кечириш энг кам миқдоридан паст даромадга эга аҳоли камбағал хисобланади ва давлат томонидан қўллаб–қувватланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Турмуш кечиришнинг энг кам миқдорига қараб кўпгина ижтимоий кафолатлар: иш хақи, пенсия, стипендиялар, айрим нафақаларнинг энг кам миқдори белгиланади.
Истеъмол савати миқдори ва таркибига боғлиқ равишда турмуш кечириш энг кам миқдорининг бир неча кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилади. Жахон иқтисодиёт фанида турмуш кечиришнинг энг кам миқдорининг икки тури: (ҳаётий, физиологик) ва ижтимоий тури фарқланади.
Физиологик энг кам миқдор (истеъмол саватининг энг кам миқдори) инсоннинг асосий физиологик эхтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маҳсулотларга харажатларни қамраб олади.
Турмуш кечиришнинг ижтимоий энг кам миқдори физиологик энг кам миқдордан ташқари, шунингдек муайян давлат ривожланиш даражаси учун хос бўлган энг кам ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш учун харажатларни қамраб олади.
Ижтимоий статистикада турмуш кечиришнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун эксперт баҳолаш усули, ижтимоий сўровлар ўтказиш усули, норматив усул (истеъмол савати усули) ва бошқалардан фойдаланилади.
Меҳнатга лаёқатли эркаклар ва аёллар, шунингдек болалар, пенсионерлар учун турмуш кечиришнинг энг ками миқдори кўрсаткичлари алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Турмуш кечиришнинг энг кам миқдори ва унинг динамикаси аҳоли турмуш даражасининг баҳолашда қўлланиладиган энг муҳим, лекин ягона кўрсаткич эмас.
Аҳолининг даромадаларига нарх-навонинг ўсиши жиддий таъсир кўрсатади. Бу таъсирни акс эттирадиган кўрсаткич - истеъмол нархлари индексидир. Мазкур индекс шаҳар ўртача аҳолисининг истеъмол саватига кирадиган товарлар ва хизматлар гуруҳлари учун ҳисоблаб чиқилган нархлар индексидир.
Жамият интеллектуал салоҳиятининг индекси турмуш сифатининг муҳим индикатори хисобланади. Жамиятнинг интеллектуал салоҳияти аҳоли маълумотининг даражаси ва мамлакатдаги фаннинг ривожланишини акс эттиради. Интеллектуал салоҳият индексини ҳисоблаб чиқишда катта ёшдаги аҳоли маълумоти даражаси, аҳоли умумий сонида студентларнинг салмоғи, ялпи ички махсулот ҳажмида таълим учун харажатларнинг улуши, иш билан бандлар умумий сонида фан билан шуғулланаётганлар ва фанга хизмат кўрсатаётганлар салмоғи, ялпи ички маҳсулот ҳажмида фанга харажаталар салмоғи ҳисобга олинади.
Аҳоли жон бошига инсон капитали ҳам турмуш сифатининг индикатор хисобланади. Мазкур инсон капитали давлат, корхоналар ва фуқароларнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа бошқа тармоқларига аҳоли жон бошига харажатлар даражасини акс эттиради.
Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши қанча юқори бўлса, инсон капиталининг даражаси ва унинг бутун капитал таркибидаги салмоғи шу қадар юқори бўлади. Ҳатто камбағал мамлакатларда ҳам инсон капитали такрор ҳосил қилинадиган, ишлаб чиқаришнинг моддий-ашёвий шароитларни қамраб оладиган капиталдан юқоридир.
Аҳоли ҳаёт қобилиятининг коэффициенти ҳам турмуш сифати индикаторларидан хисобланади. Мазкур коэффициент муайян мамлакатда таҳлиллар олиб борилаётган вақтда ижтимоий-иқтисодий сиёсат шароитларида ирсият фондини сақлаш имкониятлари ва аҳолининг интеллектуал ривожланиши имкониятларини ифода этади. Мазкур коэффициент 5 баллик тизим асосида аниқланади. ЮНЕСКО ва Жаҳон соғлиқни сақлаш томонидан 1995 йилда ўтказилган тадқиқотлар натижасида аҳолининг ҳаётга лаёқатлилик коэффициенти 1,5 дан кам бўлса, инқирозли вазиятдан далолат беришини кўрсатган. Ана шундай ҳолатда турмуш даражаси ва турмуш сифати аҳолининг қирилиш чегарасида эканлигини кўрсатади.
Ўша пайтдаги текширишлар натижасида турли мамлакатларда аҳолининг турмуш лаёқатлиги коэффициенти қуйидагича бўлган:
• 5 балл – жахонда бирор мамлакат бу кўрсаткичга эга бўлмаган;
• 4 балл – Швеция, Голландия, Бельгия, Дания;
• 3 балл – АҚШ, Япония, Германия, Тайван, Сингапур, Жанубий Корея ва бошқалар;
• 2 балл – Хитой, Эрон, Бразилия, Аргентина, Монголия, Туркия, Вьетнам ва бошқалар;
• 1,6 балл – Сомали, Гаити, Мьянма,;
• 1,5 балл – Босния, Ғарбий Сахара.
1980 йилнинг иккинчи ярмида, юқорида таъкидланганидек БМТнинг Ривожланиш дастури аҳолининг турмуш сифати умумлашма кўрсаткичи сифатида Инсон салоҳиятини ривожлантириш индексини (ИРСИ) таклиф этди.
1990 йилда БМТ мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини комплекс баҳолаш мақсадида биринчи марта Инсонни ривожлантириш индекси (ИРИ) эълон қилди.
Жахон мамлакатлари аҳолисининг турмуш даражаси ва турмуш сифати БМТ Ривожланиш дастури томонидан 1990 йилдан бери эълон қилиб келинаётган Инсонни ривожлантириш тўғрисидаги ҳар йиллик глобал маърузаларда ўз ифодасини топмоқда (5.2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |