2. Доривор ўсимликлар маҳсулотига мунтазам равишда талабнинг ошиб
бориши ва уни ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар ҳисобига
қондирилмаслиги натижасида шу ўсимликларни плантацияларда ўстиришга
тўғри келмоқда.
3. Баъзан камёб доривор ўсимликларга талаб катта бўлиб, улар ёввойи
ҳолда йиғиш учун ноқулай жойларда (масалан, тоғли туманларда ўсадиган)
ёки кам миқдорда, катта худудларда тарқоқ ҳолда (масалан, кенг тарқалган,
лекин сийрак учрайдиган самарақанд бўзночи ва бошқалар) бўлса, бу
доривор ўсимликлар маҳсулотини тайёрлаш плантацияларида ўстиришдан
қимматга тушади. Шунинг учун бундай ўсимликлар ҳам маҳсус
хўжаликларда ўстирилади.
4. Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни катта ҳажмда
тайёрлашнинг қийинчилиги, уни йиғиб олиш учун қишлоқ хўжалик
техникасидан фойдаланишнинг мураккаблиги.
Плантацияда ўстириладиган доривор ўсимликлар маҳсулотини қулай
шароитда ва таъсир этувчи биологик фаол моддалари кўп тўпланган даврда
машина ёрдамида йиғиб олиш мумкин.
5. Қимматбаҳо, тиббиёт учун жуда зарур бўлган доривор маҳсулот
республикамиз худудида ёввойи ҳолда ўсмайдиган, тропик ёки субтропик
иқлимли давлатларда ўсадиган ўсимликлардан тайёрланадиган бўлса, имкони
борича шу ўсимликни ўзимизда ўстиришга ҳapaкaт қилинади. Масалан,
тукли эрва, стевия ва б.
Янгидан экилиши керак бўлган доривор ўсимликлар агротехникаси ва
ўстириш усуллари институтнинг тажриба майдончаларида, қисман фанлар
академияси (ФА), университетлар ва бошқаларнинг ботаника боғларида
ишлаб чиқилади. Плантацияларда ўстириладиган доривор ўсимликлар
ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлардан катта фарқ қилади, яъни
ўстириладиган доривор ўсимлик маҳсулотида бегона ўсимликлар
аралашмаси бўлмайди. Агротехника қоидалари асосида ўстирилган доривор
ўсимликлар серҳосил ва биологик фаол моддаларга бой бўлади.
Юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра,
баъзи бир доривор
ўсимликларни ўстириш ва уларнинг маҳсулотларини тайёрлаш ёввойи ҳолда
ўсадиган доривор ўсимликлар маҳсулотини йиғишга қараганда иқтисодий
жиҳатдан анча арзонга тушади.
Ўзбекистон республикасида биринчи марта 1973 йилда Тошкент
вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Правда газетасининг 50 йиллиги»
хўжалигида доривор ўсимликлар экила бошлади. Кейинроқ (1978 йилда)
Наманган вилоятини Поп туманида Ибн Сино номли доривор ўсимликлар
ўстириладиган хўжалик ташкил қилинди. Бу хўжалик далаларида қалампир
ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор тирноқгул, наъматак, аччиқ
шувоқ (эрман), бўлакли итузум, майда гулли тоғрайҳон ва башқа доривор
ўсимликлар ўстирилган. Улардан йиғилган маҳсулотлар Ўзбекистон
дорихоналарини таъминлаш учун ҳамда Чимкент кимё-фармацевтика заводи
ва бошқа корхоналарга жўнатилган.
Бугунги кунда доривор ўсимликлар ўстириб етиштирадиган махсус
хўжаликлар Бухоро
вилоятининг Ромитон туманида, Қашқадарё вилояти
Қамаши туманида, Самарқанд вилоятида ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон
туманида ҳамда Тошкент вилоятининг юқори Чирчиқ туманидаги бирор
хўжалик таркибида маҳсус бўлим ташкил қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ФА га қарашли Тошкент ботаника боғининг
собиқ катта илмий ходими Қ.Ҳ.Хўжаев, кейинчалик шу боғнинг доривор
ўсимликларни маданийлаштириш ва иқлимга мослаш лабораториясининг
мудири, катта илмий ходим Ю.М.Мордухаев
Тошкент фармацевтика
институти фармакогнозия ва ботаника кафедраларининг илмий ходимлари
билан ҳамкорликда қардош республикалардан ҳамда дунёнинг бошқа
худудларидан келтирилган доривор ўсимликларни Тошкент шаҳри иқлимида
ўстиришга эришдилар. Уларнинг фикрларича, юқорида кўрсатилган хўжалик
далаларида доривор гулҳайри, тешик далачой, доривор тирноқгул, қалампир
ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор валериана, фенхел (дорихона
укропи), доривор мойчечак, қора андиз, ажгон (зиран кармони), арпабодиён,
оддий дастарбош, наъматак турлари, бутасимон аморфа, қизил
ангишвонагул, ёйиқ эризимум,
кендир турлари, Кавказ ямси, Манъчжурия
аралияси, тоғ жумрут, сано (кассия) турлари, патриния, тухумак, беш
бўлакли арслонқуйруқ, доривор зангвизорба,
ярим бутасимон секуринега,
бўригул турлари, қорақобиқ турлари, белладонна, мексика бангидевонаси,
поли-пала, бўлакли итузум, гангитувчи бузулбанг ва бошқа доривор
ўсимликларни етиштириш мумкин.
Доривор ўсимликлар хом ашёси ёввойи ва маданий ҳолда етиштирилган
ўсимликлардан тайёрланади.
Сифати кафолатланган ўсимлик маҳсулотларини барқарор ишлаб
чиқариш учун яхши сифатли доривор ўсимлик материаллари олиш бўйича
умумий техник хужжат расмийлаштирилиши зарур. Доривор ўсимликлар
учун яхши қишлоқ хўжалиги ва тўплаш амалиётлари ҳақида Кўрсатмалар
(GACP) ишлаб чиқилган бўлиб, у сифат
кафолати дори ва гален
препаратлари олишни назорат қилиш имконини беради. Ушбу кўрсатмалар
доривор ўсимликлардан барқарор фойдаланиш ва етиштиришни тарғиб
қилиб, доривор ўсимликларни ҳимоя қилишга қаратилган.
5
Бу кўрсатмаларнинг асосий мақсадлари:
1. Сифатли ўсимликдан дори олиш манбаи сифатида фойдаланиш учун
доривор ўсимлик хом ашёсиининг сифати, хавфсизлиги ва тайёр ўсимлик
маҳсулотлар самарадорлиги кафолатини таъминлаш;
2. Миллий ва минтақавий GACP кўрсатмаларида доривор ўсимликлар
учун GACP монографиялари ва тегишли стандарт операцион муолажалари
жорий этиш;
3. Доривор ўсимликларни асраш ва умуман атроф-муҳит мухофазасини
5
http://www.who.int/medicines/publications/essentialmedicines/en/
.
қўллаб-қувватлаш йўллари билан яхши сифатли доривор ўсимликларни
барқарор ўстириш ва йиғишни қўллаб-қувватлайди.
Ушбу кўрсатмалар доривор ўсимликлар етиштириш ва йиғишга
тааллуқли ва муайян жараёнларини ўз ичига олади.
Доривор ўсимликлар учун GACP амалиёти – дори воситалари
хавфсизлиги ва ўсимлик доривор маҳсулотлари самарадорлиги билан
бевосита боғлиқ бўлган сифат кафолатида биринчи қадам ҳисобланади.
Ушбу дастурлар, шунингдек, доривор ўсимликлардан барқарор фойдаланиш
учун уларни муҳофаза қилиш табиий ресурсларини асрашда муҳим рол
ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: