“фармацевтика соҳасининг тарақҚиёт йўналишлари ва инновациялар”


Ер остки органлар (илдиз, илдизпоя, туганак на пиёзлар)



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/20
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#193666
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
Tabiij dori vositalaridan farmatsevtika amaliyotida fojdalanishning

Ер остки органлар (илдиз, илдизпоя, туганак на пиёзлар) одатда 
ўсимлик уйқуга кирган вақтида – эрта баҳорда ёки кеч кузда тайёрланади. 
Баъзи ер остки органларни ўсимлик гуллаб бўлганидан сўнг йиғилади. Чунки 
уларнинг баъзиларини ўсаётган ерида баланд бўйли бегона ўсимликлар 
орасидан топиш қийин (солаб турлари ва бошқалар), баъзиларини қуриб 
қолган пояларини эса шамол синдириб учириб кетади (етмак ва бошқалар). 
Ер остки органларни белкурак, кетмон ва бошқа асбоблар билан қазиб 
олинади. Бир жойни ўзида усимлик кўп ҳамда ер остки органлари яхши 
тараққий этган бўлса, у ҳолда трактор билан ковлаб олинади (қизилмия ва 
бошқалар). Йиғилган ер остки органларни лой, тупроқ, қум, барг ва 
поялардан тозалаб (баъзиларини сувда ювиб), қуритиш учун майда 
бўлакларга қирқилади. 
Ўсимликнинг ер устки қисмларини, масалан барги, гули ва бошқа 
қисмларини шудринг кўтарилгандан сўнг ҳаво очик пайтида йиғиб олинади. 
Ёмғир ёки эрталабки шудринг кўтарилмасдан олдин йиғилган ўсимликларни 
қуритиш қийин, улар қуртилганида ҳам қорайиб кетади. Йиғилган доривор 
маҳсулотларни саватларга босиб ёки бир epra уюб қўйиб бўлмайди, чунки 
намлик ва иссиқлик (қизиш ёки қуёш ҳарорати) таъсирида ўсимлик 
тўқималарида чуқур биокимёвий ўзгаришлар рўй беради, органимзга таъсир 
этувчи кимёвий бирикмалар парчаланиб кетиб, доривор маҳсулот ўз 
қимматини йўқотади. 
Тайёрланган доривор маҳсулотларни бошқа ўсимлик аралашмалари, 
лой, тупроқ, қум ва бошқалардан тозалангандан сўнг тезда қуритишга 
киришилади. 
Қуритишнинг энг оддий ва осон усули табиий шароитда, яъни очиқ 
ҳавода қуритишдир. Лекин ўсимликларнинг ер устки қисмларини (пўстлоқ, 
мева ва уруғларидан ташқари) очиқ ҳавода, қуёшда қурутиб бўлмайди. Акс 
ҳолда ўсимликнинг ер устки органлари ҳужайраларидаги яшил ранг берувчи 
хлорофилл ҳамда гул қисмларидаги ранг берувчи пигментлар парчаланиб 
кетиб, поя, барг ва қисман гуллар сарғайиб (кўпинча гуллар рангсизланиб) 
қолади. Хлорофилл пигменти парчаланиши билан бирга ўсимлик 
таркибидаги бошқа кимёвий бирикмалар ҳам гидролизланиши мумкин. 
Шунинг учун ҳам одатда қуёш иссиғида фақат ер остки органлар, пўстлоқ, 
мева ва уруғлар қуритилади.
Ўсимликнинг ер устки қисмлари (поя, барг ва гуллар) махсус қурилган 
бостирма, шийпон ёки чердакларда қуритилади. Бу жойлар тоза ва шамол 
ўтиб турадиган бўлиши керак. Доривор маҳсулотлар махсус ишланган 
стелажларга юпқа қилиб ёйилади. 


Мева қуритиладиган қуритгичларни ҳам доривор маҳсулотларни 
қуритишга мослаштириш мумкин. Бундан ташқари, ҳўл меваларни, масалан, 
черника, малина, клюквани рус печида (нон ёпиб бўлгандан сўнг) қуритса 
ҳам бўлади. 
Сўнгги йилларда доривор ўсимлик маҳсулотларини табиий усулда 
қуритиш билан бир қаторда турли типдаги қуритгичларда сунъий қуритиш 
кенг қўлланилмокда. 
Айрим доривор ўсимликлар таркибидаги таъсирчан қимматбаҳо 
кимёвий бирикмалар (масалан, гликозидлар) табиий равишда узоқ 
қуритилганда парчаланиб кетиши мумкин. Шунинг учун уларни сунъий 
равишда қуритган яхши. Бундан ташқари, сунъий равишда қуритилганда 
доривор маҳсулот тез қурийди ва сифатли бўлади. 
Таркибида эфир мойи бўлган доривор маҳсулотлар 25-30
0
да, 
алкалоидлар, гликозидлар ва бошқа моддалар бўлган доривор маҳсулотлар 
50-60

да қуритилишини эсда тутиш керак. Маҳсулотни жуда қуритиб 
юбормаслик лозим. Акс ҳолда у кукунга айланиб кетади. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish