“фармацевтика соҳасининг тарақҚиёт йўналишлари ва инновациялар”


Ўсимликларга техник хизмат кўрсатиш ва ҳимоя қилиш



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/20
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#193666
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Tabiij dori vositalaridan farmatsevtika amaliyotida fojdalanishning

Ўсимликларга техник хизмат кўрсатиш ва ҳимоя қилиш. Доривор 
хом ашё сифатида фойдаланиш учун индивидуал доривор ўсимликлар ўсиши 
ва ривожланиши хусусиятлари, шунингдек, ўсимлик қисми, дала бошқариш 
амалиётини ҳисобга олиш керак. Доривор ўсимлик материаллар сифати ва 
миқдорини ошириш, ўсимлик ўсиши ва ривожланишини назорат қилиш учун 
уларни ягоналаш, чеканка қилиш ва суғориш каби чора-тадбирларни ўз 
вақтида амалга оширилишидан фойдаланиш мумкин. 
Доривор ўсимликларни ҳимоя қилиш ёки ўсишига кўмаклашувчи ҳар 
6
Introduction to Quality Control. ISBN-13: 978-4906224616ISBN-10: 490622461X  
Kaoru 
Ishikawa
 


қандай мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик тадбирлари ва муқобил чора-
тадбирлар қўлланилиши керак. Фақат рухсат этилган пестицидлар ва 
гербицидлар норматив талаблар ва охирги фойдаланувчи давлатлар ва 
етиштирувчилар томонидан белгиланган кўрсатмаларга мувофиқ, энг кам 
самарали даражада қўлланилиши керак. Тасдиқланган асбоб-ускуналар 
ёрдамида пестицид ва гербицидларни қўллаш дастурини фақат малакали 
ходимлар 
томонидан 
амалга 
ошириш 
керак. 
Барча 
тадбирлар 
ҳужжатлаштирилиши керак. Бундай муолажалар доривор ўсимликлар 
материалларини етказувчи ва доривор ўсимлик маҳсулотини сотиб 
олувчилар ўртасидаги келишувлар асосида ва йиғим-терим орасидаги 
минимал интервал ўсимликларни ҳимоя маҳсулотини тамғалаш ва 
кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши керак, бундай тадбирлар хар икки томон 
билан маслаҳатлашиб амалга оширилиши лозим. Пестицид ва гербецид 
қолдиқ 
чегаралари 
етиштирувчилар, 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ва 
фойдаланувчилар мамлакатлари ва ҳудудларда маҳаллий, минтақавий ва 
миллий тартибга солиш органлари томонидан назарда тутилган максимал 
меъёрлар билан мос бўлиши керак. Пестицидлардан фойдаланиш ва 
уларнинг қолдиқ миқдорлари Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш 
конвенцияси ва Кодекси каби халқаро келишувлар талабларига мос келиши 
керак. 
Ҳосил. Доривор ўсимликлардан доривор ўсимлик материаллари ва энг 
яхши сифатли тайёр ўсимлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш 
учун оптимал вақт даврида ҳосил етилиши керак. Йиғим-терим вақти 
фойдаланиладиган ўсимлик қисмига боғлиқ. Ҳосилни териш вақтнига доир 
батафсил маълумотлар кўпинча миллий фармакопеяларда, стандарт 
нашрлари, расмий монографиялар ва йирик маълумотномаларда мавжуд. Шу 
билан бирга, биологик фаол моддалар концентрацияси ўсимлик ўсиши ва 
ривожланишининг турли босқичларида фарқ қилади. Бу қоида, шунингдек, 
заҳарли ёки кучли таъсир этувчи маҳаллий ўсимлик моддалар учун ҳам амал 
қилади. Ҳосилни йиғиш учун энг яхши вақт (кун, мавсум/ вақт), керакли 
доривор ўсимлик қисмларида вегетатив ҳосилдорлиги ортиқ бўлиши, 
биологик фаол моддалар сифати ва миқдорига кўра белгиланиши керак. 
Ҳосил теримида доривор ўсимлик материаллар бегона ўтлар ёки захарли 
ўсимликлар билан аралашмаганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. 
Доривор ўсимликларни йиғишда шабнам, ёмғир ёки жуда юқори 
намликдан қочиш, энг яхши шароитда ҳосил терилиши керак. Ўрим-йиғим 
нам шароитда олиб бориладиган бўлса, ҳосил зарали ферментация туфайли 
ва намлик даражаси ошиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган ҳар 
қандай зарарли оқибатларини олдини олиш учун қуритишни тезлаштириш 


имконини берадиган ёпиқ қуритиш муассасасига дарҳол ташиладиган 
бўлиши керак. 
Кесиш асбоблари, йиғим ва бошқа машиналарини тоза тутилиши, 
тупроқ ва бошқа материаллардан зарарланиши ва ифлосланишини 
камайтириш учун созланиши керак. Улар ифлосланмаган, қуруқ жойда ёки 
чорвачилик ва уй ҳайвонлари, ҳашаротлар, кемирувчилар, қушлар ва бошқа 
зараркунандалардан ҳоли ва бориш қийин бўлган хоналарда сақланиши 
керак. 
Ҳосил ва доривор ўсимлик материаллар микробиологик заралантиришни 
камайтириш учун тупроқ билан алоқасини имкон даражада йўл қўймаслик 
лозим. Ер остки қисмлари ишлатиладиган бўлса (Масалан, илдизлар каби), 
ҳар қандай ҳосил тупроқ билан доривор ўсимлик материаллари 
аралашмаслиги керак. қуритилмаган доривор ўсимлик материаллари тоза, 
қуруқ шароитда зудлик билан ташиладиган бўлиши керак. Улар тоза сават, 
қуруқ қопларга, ёки бошқа яхши идишларга жойлаштирилган ва қайта 
ишлаш муассасасига ташиш учун марказий нуқтага тўпланиши мумкин. 
Йиғим-теримда ишлатиладиган барча идишлар аввал бошқа доривор 
ўсимликлар ва бегона махсулотлардан тоза ва ифлосланишдан ҳоли бўлиши 
лозим. Пластик идишлар ишлатилган бўлса, намлик ошишига олиб келиши 
мумкин бўлган ҳар қандай сақлаш омилларига алоҳида эътибор қаратиш 
лозим. Контейнердан фойдаланганда улар ҳашоратлар, кемирувчилар, 
қушлар ва бошқа зараркунандалардан ҳимояланган бир жойда, қуруқ 
шароитда сақланади, ва чорвачилик ва уй ҳайвонлари учун бориш қийин 
бўлиши керак.
Хом доривор ўсимлик материаллар ҳар қандай механик зарар ёки 
фаоллаштириш, масалан, қалин тўшалган ёки бошқа сабабларга кўра сифат 
бузилишига йўл қўймаслик лозим. Ириб-чириб бўлган доривор ўсимлик 
материаллари аниқланганда,
ифлосланиш ва маҳсулот сифати 
йўқотилишини олдини олиш учун, текшириш ва қайта ишлаш ёки ўрим-
йиғим вақтида ташлаб юборилиши керак. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish