“фармацевтика соҳасининг тарақҚиёт йўналишлари ва инновациялар”


Доривор ўсимлик маҳсулотларини ташиш ва сақлаш қоидалари



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/20
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#193666
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Tabiij dori vositalaridan farmatsevtika amaliyotida fojdalanishning

Доривор ўсимлик маҳсулотларини ташиш ва сақлаш қоидалари 
Тайёрланган, қуритилган ва идишларга жойлаштирилган маҳсулотлар 
ўз вақтида сақланадиган ва ишлатиладиган жойларга жўнатилиши лозим. 
Агарда маҳсулотларни транспорт воситаси орқали жўнатишда тегишли 
қоидаларга риоя қилинмаса, у йўлда намланиши, майдаланиши ва бошқа 
сабабларга кўра ўз сифатини йўқотиши мумкин. 
Доривор маҳсулотлар ГОСТ 14192-77 ва ГОСТ 17768-80 ларга биноан 
қуруқ, тоза, ҳеч қандай ҳиди бўлмаган, усти ёпиқ транспорт воситаларида 
жўнатилади. 3аҳарли, кучли таъсирга эга ҳамда ўзида эфир мойи сақловчи 
доривор маҳсулотларни бошқа маҳсулотлардан алоҳида бошқа транспорт 
воситаларида (айрим автомашина, айрим темирйўл вагони ва бошқалар) 
юборилиши лозим. 
10
Стратегия ВОЗ в области народной медицины.- ВОЗ.-Женева.-2002.-С.-
62. 


 Тайёрланган доривор маҳсулотлар ишлатилишига қадар маълум вақт 
ичида кўп (марказлаштирилган омбор, завод, фабрика ва лаборатория 
омборлари) ёки оз (дорихоналарда) миқдорда сақланади. Шу даврда доривор 
маҳсулот ўз сифати ва қимматини йўқотмаслиги учун маълум қоидаларга 
риоя қилишга тўғри келади. 
Доривор маҳсулотлар сақланадиган бино ва хоналар тоза, қуруқ ва 
шамол ўтиб турадиган бўлиши лозим. Маҳсулотларга қуёш тушмаслиги ва 
хонанинг поли тахтадан, деворлари оқланган бўлиши шарт. 
Доривор маҳсулотлар маҳсус стелаж ёки сўрилар устига қўйилади. 
Сўриларнинг баландлиги 4 м гача, эни 1,5 м бўлиши, деворгача масофа 25 см, 
сўриларнинг ўзаро оралиғи 50 см ва полдан баландлиги 15-20 см дан кам 
бўлмаслиги керак. 
Доривор маҳсулотлар сақланадиган хоналар ҳар куни тозаланиб 
турилиши, хона ҳарорати 10-15° бўлиши лозим. 
Доривор маҳсулотларни сақлаш учун гуруҳларга бўлиш керак. Заҳарли 
ва кучли таъсир этувчи доривор маҳсулотлар, масалан, белладонна, 
ангишвонагул, марваридгул, бангидевона, мингдевона ва бошқалар алоҳида 
хоналарда сақланиши лозим. Шунингдек таркибида эфир мойи бўлган 
доривор маҳсулотлар ҳам иложи борича алоҳида хоналарда ёки бошқа 
доривор маҳсулотлардан узоқроқ жойда сақланиши лозим. 
Қуритилган мевалар, масалан, малина, черника ва бошқаларни ҳаво 
ўтиб турадиган жойларда сақлаш ёки маҳсулот миқдори кам бўлса осиб 
қўйиш керак. Бу меваларга ҳашоратлар ва кемирувчилар ўч бўлади. Шу 
сабабли тез қуртлаб кетиши мумкин. 
Ҳар бир доривор маҳсулот устига ёрлиқ (бирка) осиб қўйилади. 
Ёрлиққа маҳсулот номи, қачон, қаерда, ким тайёрлагани, омборга қачон 
келтирилгани ёзилган бўлади. 
Заҳарли доривор маҳсулотлар устига умумий ёрлиқдан ташқари яна 
пушти рангли ёрлиқ ҳам осиб қўйилади. 
Доривор маҳсулотларни сақлаш муддати ҳар хил бўлиб бу муддат 
доривор маҳсулотлар таркибидаги кимёвий бирикмалар тузилишига боғлиқ 
бўлади. Официнал доривор маҳсулотларнинг (Давлат фармакопеясига 
киритилган) сақлаш муддатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди. 
Давлат фармакопеясига кирмаган доривор маҳсулотларни Давлат 
фармакопея қўмитаси кўрсатмасига биноан ҳар йили бир марта кўрикдан 
ўтказилади. 
Доривор маҳсулотларнинг сақлаш муддати тамом бўлганидан сўнг 
таркибидаги таъсирчан кимёвий бирикмалар миқдори ёки таъсир этиш кучи 
аниқланади. Таҳлил натижаси стандарт талабига тўғри келмаса, маҳсулот 
ташлаб юборилади. Агар доривор маҳсулотларни сақлаш даврида бирор 
нуқсон сезилса, доривор маҳсулотни сақлаш муддатини кутиб ўтирмасдан 
тезда таҳлил қилинади. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish