Фарғона водийси Ўрта Осиёдаги йирик тарихий-маданий ўлкалардан бири ҳисобланиб, у Ўрта Осиёнинг шимолий-шарқий қисмида, Сирдарё ва унинг ирмоқлари ҳавзасида жойлашган



Download 1,87 Mb.
bet1/5
Sana13.06.2022
Hajmi1,87 Mb.
#663928
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ФАРҒОНА

ФАРҒОНА
Фарғона водийси Ўрта Осиёдаги йирик тарихий-маданий ўлкалардан бири ҳисобланиб, у Ўрта Осиёнинг шимолий-шарқий қисмида, Сирдарё ва унинг ирмоқлари ҳавзасида жойлашган. У шимолда Чотқол, Қурама, Отўйноқ, шарқда Фарғона, жанубда Олой, Туркистон тоғ тизмалари билан чегараланган. Водийнинг ғарбий чегаралари тарихий-географик жиҳатдан Хўжабақиргансой ҳавзаси бўлиб, ундан кейинги ҳудудлар Суғдиёна-Уструшона тарихий-маданий ўлкаси ҳисобланган.


Ўзбекистон археологлари томонидан Фарғона водийсида антик ва ўрта асрлар шаҳарларнинг вужудга келиши, ривожланишининг айрим даврлари ўрганилди. Антик даврига оид ёдгорликлари Шўрабашат (мил. ав. IV-I асрлар) ва Марҳамат (I- IV асрлар) босқичлари доирасида ўрганилади. Шўрабашат босқичига оид ёдгорликнинг энг йириги ва яхши ўрганилгани шу номдаги манзилгоҳ ҳисобланиб, у Ясси дарёси бўйида жойлашган.
Бу ҳудудда антик даврига қадар Чуст маданиятининг тарқалганлиги маълум. Ўлканинг дастлабки Антик даврига оид ёдгорликлари Шўрабашат (мил. ав. IV-I асрлар) ва Марҳамат (I- IV асрлар) босқичлари доирасида ўрганилади. Шўрабашат босқичига оид ёдгорликнинг энг йириги ва яхши ўрганилгани шу номдаги манзилгоҳ ҳисобланиб, у Ясси дарёси бўйида жойлашган.
IX-X аср араб географлари ўз асарларида Фарғонадаги шаҳарларни санаб ўтадилар. Улар томонидан тузилган хариталарда эса X асрда Фарғона водийсидаги 39 та шаҳарнинг номи келтирилиб санаб ўтилади. Булар ичида Ахсикент, Қува, Боп (Поп), Косон, Андукон (Андижон) ва бошқа шаҳарларнинг номлари бор.
Ўзбекистоннинг шарқий минтақаси ҳисобланган Фарғона водийси тўғрисидаги маълумотлар қадимда эрон ва юнон ёзма манбаъларида жуда кам учрайди. Масалан, Ўзбекистон тарихининг 1955 йилги нашрида Геродотнинг «Тарих» асарига суяниб, Сўғдиёнанинг шимолий-шарқида “париканийлар юрти” бўлганлигини эслатиб ўтилади. Герадотда париканийларнинг Помирда ҳам яшаганликлари ҳақида маълумотлар учрайди.
Сўғд ёзувларида Фарғона «Фрағаник» шаклида ёзилиб, у қадимги форс тилида «тоғ оралигидаги водий, атрофи берк сойлик» маъносини англатган (Ўз.СЭ. 1979, 27 бет). Хитой манбаъларида қадимги Фарғонанинг «Даван» деб аталиши ҳам айнан шу маънони берган, яъни тоғлар орасидаги водий хитойчада «Дайюан, ёки Даван» деб аталган (Бан Гу. 1958, 2372 бет). Герадот маълумотларига кўра, Хаумаварка саклари париканийларнинг аждоди бўлиб, «париканийлар юрти» пахлавий текстла-
рида «Паркан давлати» деб юритилган» (История Узб. 1955, с.89) Парканларнинг Аҳамонийлар давлати билан қандай алоқада бўлганлиги ҳақида манбаъларда аниқ маълумот учрамайди. Аммо, Аҳамонийлар подшоси Доронинг Бихистун битикларида Тиграхауда саклари қаторида Хаумаварка сакларини ҳам империяга тобе халқлар қаторида эслаб ўтишига қараганда, улар, яъни париканийлар Аҳамонийларга, унинг «иттифоқчиси» сифатида ҳар йили дан (солиқ, бож) ёки совга сифатида қимматбаҳо тортиқлар юборий турган. Бироқ, Геродотга кўра, париканийларнинг бир қисми Помирда ҳам яшаганлигини эсласак, эхтимол, Аҳамонийларга дан тўлаган Хаумаварка саклари Помир париканийлари ҳам бўлиши мумкин. Чунки, манбаъларда Аҳамонийлар билан айнан Фарғона саклари ўрта-
сидаги алоқа ҳақида ҳеч бир маълумот учрамайди.
Қадимги Фарғона ҳақида муфассал маълумотларни биз Хитой манбаъларида учратамиз. Бу маълумотлар хитойликларнинг машхур «24 тарихи»нинг 1-2 жилди, яъни Сима Цяннинг «Тарихий хотиралар» ва Бан Гунинг «Биринчи Хан сулоласи тарихи"да берилган. Бу икки асар Н.Я. Бичурин таржимаси асосида бизгача етиб келган. Аммо, «24 тарих»нинг Марказий Осиёга тегишли барча боблари хитойшунос олим, профессор А.Хўжаев тахрири остида чоп этилган «Кадимги Фарғона тарихи-
дан» рисоласида таъкидланишича, ўз вақтида Н.Я. Бичурин томонидан тўлик таржима қилинмаган (А.Абдурасул ўғли, 2002, 5-6 бетлар). Ана шу «24 тарих»нинг 1-3 жилдларидаги Марказий Осиёга тегишли қисмлари 1987 йилдан бошлаб уйғур тилига таржима қилина бошланди. Натижада Фарғона-
Хитой муносабатларига доир янги маълумотлар олиш имконияти туғилди. Масалан, «Тарихий хотиралар»даги «Хан Уди тазкираси», «Фарғона тазкираси», «Ҳунлар тазкираси» ва «Хан сулоласининг тарихи»даги «Хан Удининг таржимаи ҳоли», «Хан Вэнди тазкираси», «Ғарбий юрт (Қўчқор) тазкираси», «Қунлар ҳақида қисса», «Нағма нова тазкираси» ва бошқалар.
Милодий V асрдан бошлаб қадимги Хитой транскрипциясида илк ўрта асрлар даври Фарғонаси «Полона» деб аталиши қайд этилади. Милодий VII асрга оид хитой манбаъси Бэй-шида қадимги Фарғона - «Паканна", «Бохан", «Фейхан» номлари билан тилга олинади. Бэй-шида Фейхан беклиги
пойтахтининг айланаси 4 ли (1 ли 576 м. га тенг) дейилган. Бэй-шида «хукмдор тахти олтин қўчқор қиёфасида ишланган» деб таъриф берилади. Бошқа бир хитой манбаъси Тан-шуда (X аср) «Мамлакатни милодий III асрдан то VII асргача бир сулола бошқарган"лиги қайд қилинади. Демак,
олтин қиёфасида ишланган тахтда ўлтирган хукмдор маҳаллий деҳқонзодалардан бири бўлиб, тўрт аср давомида Фарғона мулкини бошқариб келган ва ниҳоят VII асрдан бошлаб Фарғона мулки турк
сулолалари томонидан бошқарила бошлаган (Асқаров, 2003, 3 саҳифа).
Араб тарихчилари Яқут ва Кудамоларнинг хабар беришига қараганда илк ўрта асрларда нафақат Фарғона мулки, балки унинг бош шаҳри ҳам Фраганик деб юритилган, аниқроғи вилоят унинг бош шаҳри номи билан юритилган. Бундай анъана араб мамлакатларида тез-тез учраб туради. Вилоятнинг
бош шаҳри эса Ибн Хордатбехнинг «Йўллар ва подшоликлар ҳақида китоб» асарида кўрсатилганидек, ҳозирги Ахсикент шаҳар ҳаробаси ўрнида бўлган (Анарбаев, 2000). У ҳақда халифаликка
тегишли худудлардан ўтган савдо карвон йўллари ва улар бўйлаб жойлашган шаҳар ва қишлоқлар тўғрисида битилган ушбу ноёб асарда IX аср араб географи Ибн Хордатбех шундай дейди: «Самарқанддан Фарғонагача (бу ерда у қадимги Фарғонанинг бош шаҳрини кўзда тутади - А.А.) 53 26
фарсах (1 фарсах 6-8 км- А.А.), Баб (Поп) дан Фарғонагача 4 фарсах" (Ибн Хордадбех, 1986; Анарбаев, 2000). Дарҳақиқат, қадимги карвон йўлидаги Попдан кейинги йирик аҳоли пункти Ахсикент бўлиб, Поп билан Ахсикент оралигидаги масофа эса 28-32 км дан ошмайди. Демак, Попдан 4 фарсах масофадаги шаҳар фақат Ахсикент бўлиши мумкин (Анарбаев, 2000, с. 110). Бироқ, Сирдарё бўйидаги ушбу шаҳар суғд ва илк араб манбаъларида «Фраганик» аталиб, уни X-XI аср араб ва форс манбаъларида «Ахсикент» деб аталишининг заминида нима етади, деган савол туғилиши табиий эди. Ёзма манбаълардан маълумки, илк ўрта асрларда Сирдарёнинг шимолий
ўлкаларида туркийгўй қарлуқлар яшар эдилар. Айнан қадимги «Фраганик» шаҳри қад кўтарган ҳудудда водийнинг Норин ва Қора дарёлари бирлашиб Сирдарёни ҳосил қиладилар. Икки дарё суви
бир неча километргача бир-бирларига қўшилмай, дарёнинг чоп соҳили суви тиниқ кўринишда (Корадарё), ўнг соҳили суви эса лойранг, оқиш рангда (Норин дарё) бўлиб, туркийгўй қарлуқлар дарё сохилидаги шаҳарни оқин сув кўринишига ўз тилларида нисбат бериб Охсуқат, яъни оқ сув ёқасидаги
шаҳар деб атаганлар. Бу ҳолат X-XI асрдан кейин ёзма манбаъларда ҳам ўз аксини топган. Агар Турк ҳоқонлиги ва Қорахонийлар давридан бошланган Моварауннаҳрдаги, жумладан Фарғона водийсидаги этник жараёнларни эсласак, тарих туркийгўй элатлар фойдасига ишлади. Натижада, Ахсикентнинг қадимги номи «Фраганик» унутилиб, шаҳар «Ахсикент», мамлакат эса форсийча «Фарғона» номи билан юритилиб кетди.
Таъкидлаш жоизки, то VIII аср бошларигача Фарғона мулки ҳақида, унинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаёти ҳақида маълумот берувчи бирор маҳаллий ёзма манбаъ бизгача етиб келмаган. Бундай холатнинг заминида Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида таъкидланганидек, халифаликнинг шарқий вилоятлари ноиби Қутайба бинни Муслим сиёсати етарли эди, яъни шахсан унинг буйруги билан ерли аҳолининг бой ёзма мероси ва юксак
санъат асарлари бозор майдонларига йиғдирилиб ёқиб юборилган эди.
Шунинг учун ҳам маҳаллий ёзма манбаълардан илк бор Қадимги Фарғона ҳақида маълумот берувчи биринчи хужжат Муғ қалъа архиви бўлди. Ушбу архивнинг «А14» деб номланган Панч хо-
кимининг элчиси Фатуфарн мактубида Фарғона мулки суғдчада «Фраганик» номи билан тилга олинади. Мактуб мазмунига кўра (проф. М. Исҳаков таржимаси), Суғд подшоси, Панч хокими Деваштич 717-719 йиллар оралигида Чоч хукмдори ва Фраганик ихшидлиги хузурига хат билан Фатуфарн исмли шахсни элчи қилиб юборади. Фатуфарн Чоч ва Фрагана подшоликларининг олий мансабдор кишилари билан арабларга қарши иттифоқ тузиб келишга юбрилган эди. У Чочда Хоқонликнинг олий мансабдаги амалдори тудун (ҳарбий назоратчи), Чоч хокими, унинг ёрдамчиси, Фраганик ихшидлигининг тутуғи (ҳарбий вакили), форс лашкарбошиси ва Марвон исмли шахслар билан учрашган. Қайтишда Уструшона орқали ўтишнинг иложини топа олмай (чунки у жойларни
араблар эгаллаган бўлган) Чочга қайтиб, Деваштичга Марвон исмли ишончли шахс орқали мактуб юборган. Ана шу мактубда Фрагана подшосига ёзилган Деваштич хатини Фраганик тутуғи орқали Фраганага бериб юборилгани ҳақида ҳам алоҳида қайд этилган (М. Исхаков, 1992, 5-12-бетлар). Демак, ушбу мактуб мазмунига кўра, Фарғона мулки илк ўрта асрларда ихшид (подшо) томонидан бошқарилган ва бу ихшидлик Фраганик номи билан юритилган. Юқорида зикр этиб ўтилган ёзма манбаълар ичида Қадимги Фарғона ҳақида тўлароқ маълумот берувчи манбаъ Чжань Цяннинг Хитой императорига ёзган ҳисоботи эди. Хитой тарихчилари Сима
Цян ва Бан Гулар ана шу ҳисоботга асосланиб ёзган асарларида Қадимги Фарғона давлати ҳақида, уни бошқариш тартиб-қоидалари ҳақида анчагина маълумотлар келтирадилар. Бунга кўра, Даван аҳолиси суғорма деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Улар савдода моҳир ва уддабурон, йилқичиликда «қанотли арғумоқлар» етиштиришга катта эътибор берадилар. Даванда 70 га яқин катта ва кичик шаҳарлар бор. Уларнинг ҳар бири мустақил ўз хукмдорига эга. Амалда мустақил ягона
олий хукмдор йўқ. Мамлакат тақдири билан боғлик олий даражадаги масалалар бадавлат деҳқонзодалар кенгашида хал этилади. Хукмдор Олий Кенгаш маслахати билан иш тутади. Акс ҳолда Олий Кенгаш уни айби учун вазифасидан бўшатиши, унга қаттиқ жазо белгилаши мумкин. У Гушан (Ю-чен) шаҳрида ўлтиради. Даванда 60 минг (300 минг киши) оила яшайди, улардан 60 минг яхши қуролланган отлик аскар тўпланади. Улар отда туриб камон отишда, найза санчишда моҳир жангчи.
Яна Сима Цян хитойликларнинг икки марта (милоддан аввалги 104 ва 101 йилларда) Даванга қилган ҳарбий юришлари ҳақида, Чжань Цян Даванга келганда ерли аҳоли уни қандай яхши кутиб олганликлари, уни Кангуйгача кузатиб қўйганликлари ҳақида сўзлайди. Уларнинг хатти-
ҳаракатларида Хитой билан савдо қилишга қанчалар ошиқаётганликлари сезилиб турарди, деб ёзади.
Дарҳақиқат, Фарғонадан ўтган Ипак йўли Чжан Цян сафаридан сўнг Хитойдан Ўрта Осиёга биринчи бор кириб келди. Хитой манбаъларининг Қадимги Фарғона ҳақида, унинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тузуми ҳақидаги хабарлари водий тарихи учун ўта муҳим бўлиб, уларни 27
археологик материаллар билан қиёсий ўрганиш ўша давр тузумини тўлароқ тасаввур этишга имкон беради. Қадимги Шарқда, жумладан Ўрта Осиёнинг қадимги деҳқончилик маданияти ривож топган минтақаларида давлатчиликнинг дастлабки илдизлари шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши билан боғланиб кетган. Худди шундай ҳолатни ўтроқ деҳқончилик маданияти ривожланган Фарғона водийсида ҳам кузатиш мумкин. Бу ўлкада кейинги 50 йил давомида олиб борилган археологик
қазишмалар натижаларига кўра, ушбу замин аҳолиси бронза давридан бошлаб (Чуст маданияти) суғорма деҳқончилик маданияти билан шуғулланиб келадилар. Сўнгги бронза ва илк темир даврига келиб (милоддан аввалги VII-IV асрлар) проф. Ю.А. Заднепровскийнинг кузатувига кўра, бутун Фарғона водиси бўйлаб 15 та қадимги деҳқончилик оазислари ташкил топганлигининг гувоҳи бўламиз (Заднепровский, 1978, с.12). Ҳар бир микро оазисда бир нечалаб ёдгорликлар мавжуд бўлиб, улар базасида илк темир давридан бошлаб дастлабки шаҳарлар қад кўтара бошлаган. Масалан,
Далварзинтепа, Элатан, Ашқалтепада бу холат яққол кўзга ташланади. Антик даврга келганда (милоддан аввалги III-милодий IV асргача) урбанистик жараён бутун водий бўйлаб кенг ейилди. Фарғона водийсининг қадимшунос олимаси Бахтигул Абдулғозиеванинг Қорадарё ҳавзасида олиб
борган археологик тадқиқот натижаларига қараганда, биргина мана шу маскан доирасида антик ва илк ўрта асрларда 11 та ирригацион район ташкил топган. Ҳар бир ирригацион район бир нечадан микрооазисларга бўлинган. Масалан, Аравансой ирригацион райони 30 та антик ва 14 та илк ўрта асрлар даври ёдгорликларини ўз ичига олган 10 та микрооазислардан ташкил топган (Абулгозиева, 1988, с.6). Ушбу ирригацион районнинг бош шаҳри Мингтепа (Марҳамат) археологик ёдгорлиги бўлиб, проф. А.Н. Бернштам уни Даванни пойтахти Эрши бўлса керак, деб фараз қилади (Бернштам, 1952). Оқбўри ирригацион райони икки оазисдан ташкил топган. Уларнинг биринчиси 20 та антик давр ва 14 та илк ўрта асрлар даври ёдгорликларини ўз ичига олган 9 та микрооазислардан иборат бўлган. Оазиснинг бош шаҳри Булоқбоши ёдгорлиги бўлиб, илк ўрта асрларда унинг майдонида аслзода деҳқонлардан бирини қасри жойлашган. Оқбўри ирригацион райониниг иккинчи оазиси 30 та антик ва 22 та илк ўрта асрлар даври ёдгорликларини ўз ичига олган 5 та микрооазислардан иборат.
Оазиснинг бош шаҳри Қиличмозортепа бўлиб, у 7,5 гектар майдонни эгаллаган (Абдулгозиева, 1988, с.6).
Хуллас, Қорадарё ҳавзасининг қолган ирригацион районлари - Султонобод, Қўрғонтепа, Андижонсой, Қорабош, Тентаксой, Майлисой, Улуғнор, Бўз ва Шаҳрихонсойларда ҳам бир неча оазис ва микрооазислар ҳамда ўнлаб антик ва илк ўрта асрлар даври ёдгорликлари қад кўтарган.
Антик ва илк ўрта асрлар даври ёдгорликларининг тарихий топографияси ва уларнинг ички
структурасидан келиб чиқиб, куйидаги хулосага келиш мумкин. 1) Қадимги Фарғонада ўтроқ деҳқончилик маданияти милоддан аввалги II-I асрлардан то милодий III асргача алоҳида ривожланиш хусусиятига эга бўлиб, шу давр ёдгорликларининг тарихий топографиясига қараганда, улар уч категорияга бўлинади: шаҳарлар, қишлоқ жамоаларининг масканлари ва қўрғонлар. Агар антик даврда қишлоқ жамоаси масканлари кўпчиликни ташкил этса, илк ўрта асрларда қаср ва қўрғонлар ҳамда шаҳарлар ёдгорликларнинг кўпчилигини ташкил этади. Демак, илк ўрта асрларга келиб, мулкий табақаланишнинг бадавлат деҳқонзодалар фойдасига ишлаётганлиги кузатилади. Бу даврга келиб, деҳқонзодалар қасрларини қурилиши нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ жойларда ҳам кенг
тус олди. Ҳар бир ирригацион районда маҳаллий ҳокимликлар табиий равишда, жадал давом этаётган ижтимоий ва иқтисодий табақаланиш жараёнининг натижаси сифатида майдонга чиқди.
Шундай қилиб, илк ўрта асрларга келганда Фарғона водийсида ҳар бир ирригацион район ва оазис доирасида қишлоқ ҳокимликлари, йирик шаҳарлар базасида эса, шаҳар-давлатлар ташкил топади. Илк ўрта асрлар даврининг дастлабки босқичларида ташкил топган ана шундай шаҳар-давлатларнинг бири Фрагана бўлиб, у Сирдарё соҳилида антик даврда ташкил топган шаҳар - ҳозирги Ахсикентдир.
Чунки, IX аср араб географи Ибн Хордатбех, юқорида зикр этганимиздек, савдо карвон йўллари бўйлаб қад кўтарган Ўрта Осиё шаҳарларини таърифлар экан, у Баб (Поп) дан сўнг савдо карвони
тўхтайдиган шаҳар Фраганик эди, деб Ахсикентнинг суғдча номини келтиради. Археологик материаллар тахлилига қараганда Фрагана антик даврдаёқ ташкил топган йирик шаҳар бўлган. Илк ўрта асрларга келиб унинг мавқеи ва нуфузи янада кенгайди ва бутун водийнинг
пойтахт шаҳрига айланди. Шарқ дунёсига хос анъанага кўра, илк ўрта асрлардан бошлаб, Фарғона водийсининг худуди Фраганик шаҳар-давлат номи билан атала бошлагани тарихий ҳақиқатга ўхшайди.
Фрагана ихшидлигида сиёсий ва иқтисодий давлат бошқарув тизими Суғдиёна ва Тохаристондан фарқ қилмаган. Илк ўрта асрларда худди ўшалардагидек, Фарғона водийсида ҳам бир неча маҳаллий
феодал давлатчалар бўлган. Уларни бошқариш маҳаллий бадавлат деҳқонзодалардан чиққан хукмдорлар қўлида бўлган. Бу маҳаллий хокимликлар конфедерациясининг бошлиги сифатида марказий олий хокимият тепасида Фраганик ихшидлиги турган бўлиши тарихий ҳақиқатга яқин кўринади. Чунки биз Панч хукмдори Деваштични Фраганик ихшидига юборган дипломатия хатини эсласак, ҳар қалай, VIII аср бошларида Фраганик ихшидлиги бутун водийнинг тизгинини ўз қўлига
олган ягона подшолик бўлганига шубҳа қолмайди. Фраганик атамаси IX асрнинг иккинчи ярмидан, қачонким форс тили Моварауннаҳрда суғд тилини сиқиб чиқаргач, Фарғона деб аталадиган бўлди.



Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish