Фарғона водийси Ўрта Осиёдаги йирик тарихий-маданий ўлкалардан бири ҳисобланиб, у Ўрта Осиёнинг шимолий-шарқий қисмида, Сирдарё ва унинг ирмоқлари ҳавзасида жойлашган



Download 1,87 Mb.
bet3/5
Sana13.06.2022
Hajmi1,87 Mb.
#663928
1   2   3   4   5
Bog'liq
ФАРҒОНА

Ахсикент, Ахси
Сирдарёнииг ўнг соҳилида, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи Жомашуй - Шаханд магистрал йўлида Оқдарё ёқалаб шарқдан ғарбга ястаниб ётган қадимги шаҳар харобалари бор. Бу халқ орасида «Эски Ахси», баъзан «Ахси» номи билан юритилиб келади. Шарқшунос олим А. Жувонмардиев ўз тадқиқотларида «Ахси» сўзини: «Ахсикент - (Ахсикент, Ахси) - Ахси сўзи «Ахзи»дан олинган. Кўп айтиш натижасида ғалат қилиб ахси бўлиб кетган» - деб айтади.
Ахсикентда археологик тадқиқотлар ўтказиш асосан 1960 йиллардан бошланди. Ўзбекистон археологларининг сардори академик Я. Ғуломов раҳбарлигида Ўзбекистан Фанлар академиясининг археологлари 1960 йилдан бошлаб бу ерда дала материаллари тўплаш ва қазишма ишларини бошлаб юбордилар. Қазишма ишлари натижасида Ахсикент шаҳри тарихи ва археологияси хусусида дастлабки қимматли материаллар қўлга киритилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Жомашуйдан Наманганга бориш йўлининг чап томонида жойлашган антик даври Ахсикенти деб аталган қисми милоддан аввалги III ва милоднинг III-IV асрларига таълуқли энг қадимги қисми эканлиги маълум бўлди. Тахминан 25 гектар майдонни эгаллаб турган бу қисмда ўтказилган қазишмалар вақтида мудофаа деворларининг қолдиқлари топилди. Қазишма ишларидан қалъа мустаҳкам мудофаа иншоотлари билан ўраб олингани ва унинг энг пастки маданий қатламлари милоддан аввалги III - II асрларга оид экани маълум бўлди. Қалъа деворлари пахса ва хом ғиштдан қурилган бўлиб, минг йиллар давомида мудофаа ҳолатини йўқотмаган, вақти-вақти билан таъмирлаб турилган, баъзида эса бутунлай қайтадан қурилган.
Ҳозирги кунда антик Ахсикентнинг катта қисми тупроқ олиш, экин экиш ва уй-жой қуриш мақсадида аҳоли томонидан бузиб юборилган, бир қисми ҳатто қабристонга айлантирилган. Шунинг учун ҳам унинг энг яхши сақланган жануби-ғарбий қисмидагина ўрганиш ишлари ўтказилган.
Антик даврига оид бўлган бу шаҳар қолдиғи шартли равишда биринчи Ахсикент деб аталган. Ҳозирда кўҳна шаҳарнинг топографик планини аниқлаш қийин, чунки унинг жуда оз кисмигина бизгача етиб келган. Бу антик даврга оид Ахсикентнинг ма­даний қатламлари, яъни стратиграфияси икки қатламдан иборат: ўрта асрга оид устки қатлам (X-XII асрлар), милоддан илгариги III ва милоднинг IV асрларига оид қуйи қатлам.
Ахсикент марказлашган Сомонийлар давлати (IX-X асрлар) даврида Фарғона водийсининг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий маркази сифатида гуллаб яшнаган. Иккинчи Ахсикент ҳақидаги илк мулоҳазалар IX-XI асрларга оид тарихий манбаларда тилга олинади. VIII аср - IX асрнинг бошларида Ахсикент араб йилномаларида «Фарғона» деб номланган, яъни пойтахт шаҳар водий номи билан аталган. Илк араб йилномаларидан ҳисобланган ат-Табарийнинг «Пайғамбарлар ва подшолар тарихи» асарида (VIII асрнинг бошлари) Фарғона водийсининг 5 та шаҳри тилга олинади: Хўжанд, Косон, Боб, Қубо, Фарғона. Унда Фарғона шаҳри ҳақида тўлик маълумот берилган. Ибн Хордадбех ўзининг «Йўллар ва давлатлар» асарида, VIII асрнинг охири IX асрнинг бошларида Боб билан Қубо шаҳарлари орасида Фарғона шаҳри жойлашганини ёзиб, унинг аниқ координатларини беради. Унинг ёзишича, Боб ва Фарғона шаҳарлари орасидаги масофа 4 фарсах, Қубо шаҳригача эса 10 фарсах бўлган. Агар бир фарсах 8 км га тенг бўлса, унда Бобдан Фарғона шаҳригача 32 км, Фарғонадан Қубогача 80 км ни ташкил этади.
Иккинчи Ахсикент Сирдарё кўпригидан ўтгандан сўнг йўлнинг ўнг томонида жойлашган. Шаҳарнинг майдони 100 гектар дан ортиқ бўлиб, у дарё сатҳидан 20 метр баландликда туради.
Шаҳар ҳудуди уч қисмдан ибо­рат:
1. Арк. 2. Шаҳристон (ички шаҳар). 3. Рабод (ташқи шаҳар).
Ахсикент - шаҳристонида 1960 йилларнинг охирларида бир қатор диққатга сазовор текширишлар ўтказилди. Шаҳристон уч томондан баланд бурчли деворлар билан, Сирдарёга ўтадиган жанубий томонн эса унча баланд бўлмаган деворлар билан ўралган. Шаҳристоннинг шарқий қисмида 10 та бурч бўлиб, улар бир-биридан 20-30 метр узоқликда жойлашган. Шимолий томонда 11 та ва ғарбий қисмида эса 3 та бурч сақланиб қолган холос. Шарқий томондаги бурчлардан иккитаси қазиб кўрилганда, улар фақат хом ғиштдан кўтарилганлиги маълум бўлди.
Шаҳристоннннг ўрта қисми мутлақо бузилиб кетган. Шунга қарамасдан топографик жиҳатдан аҳоли маҳалалари, бинолари, ҳовузлар, кўчалар ва дарвозаларга олиб борадиган йўллар аниқланган. Манбаларда айтилганидек, шаҳар тўртта дарвозага эга бўлиб, булардан иккитаси ғарбий томонда, биттаси шимолий ва охиргиси шаҳристоннинг, шарқий қисмидадир.
Шаҳар арки шаҳристоннинг жанубий-ғарбий қисмида учбурчак шаклида жойлашган бўлиб, шимолий томондан жарлик билан ўралган. Унинг жанубий томонларини дарё ювиб кетган. Арк шаҳристонга нисбатан анча баланд қурилган бўлиб, ҳамма томондан кўриниб турган. Ундан фақат иккита бурч қолдиқлари қолган. Қазишмалар вақтида турар жой бинолари, қа­лин деворлар, ғиштин уйлар, йўллар топилган.
Ахсикент рабоди (ташқи шаҳар қисми) ўз вақтида девор билан ўралган деб тахмин қилинади. Рабод катта ҳудудга эга бўлиб (антик давр қисмлари билан бирга), унинг аниқ чегарасинн аниқлаб бўлмайди. Ўрганишлар шуни қўрсатадики, рабодда ҳунармандчилик кварталлари, бозор, ҳаммом сингари маиший бинолар, ер участкалари мавжуд бўлган. Унинг шимоли-шарқий қисмида девор қолдиқлари сақланиб қолган. Ҳозир бу ерларнинг катта қисми аҳоли томонидан ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалик экинлари экилмоқда. Шаҳарнииг ра­бод қисми, гарчи бузиб юборилгаи бўлсада, тахминан 35 гектар майдондаги кенгликка эга бўлган деб тах­мин қилиш мумкин. Текширишлар вақтида сопол қувурлар, хумлар, ғиштлар, сирланган сопол буюмлар, симоб идишлари, шиша буюмлар ва ахсикентлик ҳунармандлар қўли билан ясалган бошқа нарсалар топилди. Эски Ахси харобаларидан топилган сирланган сопол идишларнинг баъзиларидаги куфий ёзувли битикларни ўқиш мумкин. Баъзиларига эса афсонавий ва йиртқич ҳайвонлар ҳамда хонаки қуш тасвирлари туширилган. Ахсикент ҳунармандлари бу даврда сирли сопол идишларни безаш ва сирлаш борасида ўзига хос мактаб яратишган.
Ахсикент шаҳрига 14-15 км масофада Косонсойдан ер ости қувурлари орқали сув олиб келинган. Ахсикент сув йўли туннелининг очилган қисми ва ер остидан топилган қувурлар биринчи (ички) шаҳристоннинг икки жойида ер ости сув тармоғи ҳам очилди. Бу сув қувурлар X асрнинг охирларида узоқ вақтлар хизмат қилишга мўлжаллаб қурилган буюк инженерлик иншоотидир. Археологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у қурилган даврда шаҳристоннинг ичи зич уйлар билан банд бўлган. Бу ер ости иншооти ўз замонасининг амалий илмларига таянган қурувчи усталар бунёд этишган. Аввал ер ости туннели қазилган, сўнгра унинг ичида пишиқ ғиштдан ярим гумбазсимон иншоот қуриб, унинг тубига катта диаметрли сопол қувурлар ётқизилган. Сув ана шу қувурлар орқали оққан. Бундай сопол қувур парчаларини шаҳристон ва рабоднинг ҳамма жойида учратиш мумкин.



Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish