Назорат учун саволлар
1. Фанларни ўқитишда ўрганиш босқичлари деганда нимани тушунасиз?
2. Ўрганишга таъсир қилувчи омиллар нима?
3. Диққат билан ўрганиш босқичини шарълаб беринг?
4. Ўқитиш вақтини ихоълаб беринг?
5. Кун давомида ўзлаштириш даражасини изоълаб беринг?
59
6. Ўхшаш соҳаларнинг ўқув материалини эсда олиб қолиш даражасига таъсирини
изоълаб беринг?
7. Идрок қилиш пайитида сенсорик ҳолатлардан фойдаланишни изоълаб беринг?
8. Ўрганиш босқичлари қоидаларини айтиб беринг?
9. Ўқувчиларнинг махсус фанларни ўрганишларидаги қийинчиликлар нималардан
иборат?
10. Махсус фанларни ўрганиш самарасини ошириш йўлларини айтинг.
13-Маъруза
МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ ВА ТАШКИЛИЙ
ШАҚЛЛАРИ
Режа:
1. Таълим методлари
2. Таълим модели
3. Таълимнинг анъанавий методлари
4. Дарсга қўйиладиган ташкилий талаблар
Таянч сўз ва иборалар:
Таълим методи, таълим методикаси, ўқитиш методи, таълим модели, хамкорлик,
ўрганиш,моделлаштириш,тадқиқот маъруза, ҳикоя, турт погонали метод, лаборатория
усули, иллюстрация, китоб билан ишлаш методи, инсерт.
Таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш усуллари хамда
ўқув материалини назарий ва амалий жихатдан йўналтириш йўлларини англатади.
Таълим методи – ўқув жараёнининг мажмуавий вазифаларини ечишга йўналтирилган
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолияти усули бўлса, таълим методикаси – муайян
ўқув предметидаги ўқитишнинг илмий асосланган метод, қоида ва усуллар тизимини
ифодалайди.
Ўқитиш методи ўқитиш жараёнида ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш масалаларини
ечишга йўналтирилган таълим берувчи ва таълим олувчининг тартибли бир-бирига боғланган
фаолиятини англатади.
Ўқитиш методлари таълим жараёнида таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг
қандай бўлиши, ўқитиш жараёнини қандай ташкил этиш ва олиб бориш керақлигини хамда шу
жараёнда ўқувчилар қандай иш харакатларни бажаришлари керақлигини белгилаб беради.
Ўқитиш методлари ўқув жараёнининг мухим таркибий қисми хисобланади. Фаолиятнинг
тегишли методларисиз таълимнинг мақсад ва вазифаларини ўқув материалининг муайян
мазмунини ўқувчилар томонидан ўзлаштиришга эришиб бўлмайди.
Таълим модели – таълим жараёни тузилмасидир. Таълим моделлари икки турга ажратилади:
- Анъанавий таълим моделлари
- Ноанъанавий таълим моделлари
Ноанъанавий таълим моделларини қуйидагиларга ажратиш мумкин:
- Хамкорликда ўрганиш
- Моделлаштириш
- Тадқиқот
Анъанавий дарс муайян муддатга мўлжалланган таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига
қаратилган мавзуга кириш ёритиш, мухокама қилиш ва якунлаш босқичларидан иборат таълим
моделидир.
Анъанавий таълим методлари:
- маъруза, хикоя, тушунтириш, лаборатория, сухбат, машқ, амалий
60
- тўрт погонали методлар киради
Ноанъанавий таълим методлари:
- Кичик методларда ишлаш методи;
- Бахс мунозара методи;
- Давра сухбати методи;
- Ишбоб ўйин;
- Лойихалаш;
- Йўналтирувчи матн;
- Муаммоли вазият;
- Ақлий хужум;
- Ролли ўйин.
Do'stlaringiz bilan baham: |