Электр токининг биологик таъсири
Инсон организмига электр токининг таъсири 4 даражада бўлади.
1-мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ток таъсиридан чиқиб кетади ва ҳушини йўқотади;
2- мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотади, аммо юрак нафас олиш фаолияти ишлаб туради;
3- ҳушини йўқотиб нафас олиб туриши ёки юрак уриши тўхтаб қолади;
4-клиник ўлим ҳолати - бунда инсонда ҳеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмайди. Клиник ўлим ҳолати 5-8 дақиқа давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланиб, клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади.
Биологик ўлим қайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб, организмдаги биологик жараёнлар бутунлай тўхтайди.
Одам ток таъсирида қанча кўп қолиб кетса, у шунча кўп зарарланади.
Одамниннг қуруқ зарарланмаган териси 2.000 дан 20000 Ом. гача қаршиликка эга бўлса, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40-500 Ом қаршиликка эга бўлади. Умуман техник ҳисоблар учун инсон аъзосининг қаршилиги 1000 Ом деб қабул килинган.
Инсон аъзоси орқали 50 Гц.ли саноат электр токининг 0,6 - 1,5 мА оқиб ўтса, буни у сезади ва бу микдордаги ток сезиш чегарасидаги электр токи деб танлади. Ўзгарувчан ток (50Гцда) ўзгармас тока нисбатан хавфли ҳисобланади. Хавфсиз ўзгарувчан ток кучи миқдори 10 мА, ўзгармас ток учун 50 мА қабул қилинган. Таъсир этадиган вақт эса 0,01-0,03 секунтни ташкил этади, вақт ортиб борши билан (0,2-1с) юрак фаолияти ўзгаради.
Агар ток 10 -15 мА га етса, мускуллар тартибсиз қисқариб, бошқариб бўлмайди. Агар ток миқдори 25 – 50 мА га етса нафас олиш қийинлашади, 100 мА дан ошса юрак уриши бузилади, бу ҳолат ўлимга олиб келади.
Ток уришга хавфлилик даражаси
Саноат корхоналари одамлар учун ток уришга хавфлилик даражаси бўйича уч синфга бўлинади:
- Хавфсиз хоналар деганда нисбий намлиги ва ҳаво ҳарорати меъёрида бўлган ва электр токи ўтказмайдиган полли ёғочли хоналар тушунилади. Бунга мисол тариқасида маъмурий бинолар хоналари, амалий машғулотлар, асбоблар сақланадиган омборхоналарни келтириш мумкин.
- Хавфли хоналарга нисбий намлиги узоқ вақт 75% ва ундан юқори бўладиган нам, ҳаво ҳарорати узоқ вақт 350С ва ва ундан ортиқ бўлган хоналар, ток ўтказиш мумкин бўлган кўмир ва металларнинг чанглари бўладиган, полли ток ўтказувчи, металл, темир, бетон, ер, ғишт ва ишлаётган ишчи бир вақтнинг ўзида томонидан электр қурилмаларининг металл корпусларига тегиб кетиши мумкин бўлган саноат корхоналарининг хоналари киради;
- Ўта хавфли хоналарга намлиги жуда юқори девор, шип, полларида сув томчилари бўлган, ҳарорати 350С ва ундан юқори, ҳаво таркибида кимёвий актив моддалар бор бўлган, шунингдек, хавфли хоналарга хос белгиларга эга бўлган саноат корхоналарнинг хоналари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |