Aim.uz
Ғарбий Европа социология мактаби.
ХХ аср социологияси
1. Ғарбий Европа социология мактаби. Социологиянинг фан сифатида вужудга келиш босқичлари.
2. ХIХ аср социологиясининг ўзига хос хусусиятлари.
3. ХХ аср социологиясидаги асосий назарий йўналишлар.
1. Социологиянинг фан сифатидаги асосий ривожланиш боскичлари: классик, ноклассик, марксистик ва XX аср Америка социологияси каби соҳаларга бўлинади
1) Классик социологик, фалсафий қарашлар:
Немис классик фасафасида ижтимоий тараққиёт назарияси илгари сурилди. Немис классик фалсафасининг асосчиларидан бири сифатида тан олинган И. Кант (1724–1804) диалектика ғояларини қайта тиклаган мутафаккир. Кант ўзининг табиий-илмий қарашлари билан табиатни метофизик тарзда тушинишга чек куйди. Фалсафанинг борлиқ, ахлоқ ва дин каби муаммолари билан шуғуланишдан аввал инсоннинг билиш имкониятларини аниқлаб олиш лозим, дейди у. Кант кишини ўраб турган ташқи дунёдаги нарсаларни 2 га булади: а) ўз-ўзида мавжуд бўлган нарсалар дунёси; б) сезгиларимиз акс эттирган нарсалар, ҳодисалар дунёси. Инсон билиш жараёнида ҳодисалар дунёсига тартиб киритади, уни маълум вақт макон билан боғлаб ўрганади.
2) Г.Ф.Гегель (1770–1831). Немис классик фалсафанинг вакили, унинг таълимотича, барча мавжуд нарсаларнииг асосида «мутлақ ғоя» (руҳ)нинг ривожи ётади. Олдин мутлақ ғоя «соф борлиқ« сифатида мавжуд бўлади. Кейинчалик у ривожланиб, мазмун жиҳатдан биридан бири бой бўлган тушунчаларни вужудга келтиради. Инсон онги ривожланган сари ғоя моддийликдан қутилиб боради. Охири мутлақ ғоя олдинги ҳолатига қайтади.
3) Л.Фейербах (1804-1872) немис классик фалсафасининг сўнгги вакили бўлиб, фалсафада материалистик йўналишга мансубдир. У Гегелнинг мутлақ ғоясига қарши чиқади. Фейербах фикрича, тафаккур инсондан ташқарида, унга боғлик бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиши мумкин. Фейербах: «Тафаккур, онг иккиламчидир, материянинг, табиатнинг маҳсулидир», дейди.
Ижтимоий тарақкиётнинг мураккаблашуви ва илмий билимларнинг табақаланиши Социология нинг «Фалсафа» дан ажралиб, мустақил фанга айланишини муқаррар қилиб қўйди. XIX acpгача Социология «Фалсафа» нинг таркибий қисми бўлиб келди. Жамият ҳақида «позитив фан» (ҳақиқий фан) яратишга уриниш XIX аср ўрталарида юзага келди. XIX аср бошларида эса Социология ўзига хос илмий усулларга эга бўлиб, фалсафадан тўла ажралиб чиқа бошлади.
Лекин у мустақил фан сифатида XIX асрнинг 30-йилларида илмий муомалага Социология атамаси киритилгандан сўнг шаклланди. Янги фанга француз файласуфи Огюст Конт ном берди.
4) Огюст Конт (1798-1857) француз файласуфи, янги фанга Социология деб ном берди. Конт нуқтаи назарига кўра, Социология позитив моҳиятга эга фандир. «Позитив усул» илмий кузатишлар, эксперимент ва таққослаш усули ёрдамида тўпланган эмпирик мaълyмотлapни назарий таҳлил қилишни ифодалайди.
О. Конт томонидан 1839 йилда «Позитив фалсафа курси» асарининг учинчи томи нашр этилганлиги натижасида биринчи маротаба у жамиятни илмий асосда ўрганиш сифатида Социология атамасини қўллади ва бу Социология нинг шаклланиши ва ривожланишига олиб келди.
Кейинчалик Социология ижтимоий муносабатларни назарий анализ қилишни социал фактларни эмпирик тадқиқ қилиш билан қўшиб олиб борувчи мустақил фанга айланди. О.Конт Социология ни 2 қисмга ажратади: а) социал статика ва б) социал динамика. Социал статикада ижтимоий тизимларнинг шарт-шароити ва функционал қонуниятлари ўрганилишини кўрсатади. Унда ижтимоий институтлар: оила, давлат, дин кабилар тадқиқ этилади. Социал динамикада эса О.Конт ижтимоий тараққиётни назарда тутиб, жамиятнинг маънавий ва ақлий ривожига инсоният тараққиётининг ҳал қилувчи омили, деб қарайди. Бу тамойил ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. О.Конт: «Ҳар қандай билим тафаккур маҳсулидир ва у инсоният манфаатларига хизмат қилиши керак, акс ҳолда бу билимлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилса, жамиятга катта зарар келтирилади», деган эди.
2. Ноклассик социологик қарашлар типи:
Социологиянинг ноклассик типи немис файласуфи, социологи Г.Зиммель ва М.Врбер томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу методология асосида жамият ва табиат қонунларининг бутунлай қарама-қарши эканлиги тушунчаси ётади.
Номарксистик социология ривожланишида АҚШ социологларидан Т.Парсонс, Р.Мертон, П.Сорокин, Ф.3нанецкий, А.Чайлд, Ч.Р.Миллс, В.Старк, П.Бергер, Т.Лукмансар, Ғарб социологларидан С.Латур, Т.Кун, С.Чэпин, П.Форман, Э.М.Малкей, М.Полани, Э.Шилз, М.Шелер, К.Манхеймларнинг роли катта бўлди.
XX асрнинг 20-йилларидан бошлаб Америка штатлари жаҳон социологияси ривожида етакчи мавқени эгаллади. АҚШда Социология нинг фан сифатида жадал риволанишида қуйидаги омил муҳим роль ўйнади. Капитализмнинг юқори босқичга кўтарилиши, Европада синфий курашнинг кучайиши натижасида мажуд ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий зиддиятларни ҳал этишга қаратилган эмпирик тадқиқотларнинг катта ҳажмда тўпланганлиги АҚШда социологиянинг фан сифатида жадал ривожланишига сабаб бўлди. Бу ерда Социология дастлаб университет фани сифатида шаклланди. 1892 йилда жаҳонда биринчи марта Чикаго университетида социология кафедраси ва факультети очилди. 1901 йилда Социология 169 университет ва коллежларда фан сифатида ўқитилган бўлса, 80йилларнинг охирларига келиб бу кўрсаткич 250 ни ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |