Компьютер технологиялари ва археология.
Компьютер технологиялари деярли ҳамма фанларнинг, жумладан археологиянинг ҳам ривожланишига хизмат қилмоқда.
Археологик тадқиқотлар ўтказишда, қазишмаларни фиксация қилишда, қазишмаларнинг фото суратларини олиш ва компьютерга ўтказиш, топилмаларнинг суратини олиш ва компьютерга ўтказиш, ёдгорликларнинг космик тасвирларини компьютерга ўтказиш, GIS технологияларни амалга оширишда, археологик ёдгорликларнинг харитасини тузишда, энг кичик топилмаларни компьютерда каттартиб кўриш каби энг қийин амалларни бажармоқда.
Топилмаларнинг базасини яратиш, таққослаш, аналогиялар келтириш бўйича махсус археологик дастурлар яратилган.
Археологик маълумотларни оммалаштириш бўйича халқаро интернет тизимида илмий ва илмий оммабоп сайтлар яратилган. Бу сайтларда археология бўйича кунлик ахборотлар тарқатилиб борилмоқда. Сайтларнинг энг қимматли томони шундаки уларда археология бўйича илмий семинар, каллоквиум, конференциялар ҳақида эълонлар тарқатилиб, анжуман материаллари сайтларда эълон қилиб борилмоқда. Ҳар бир сайтнинг электрон кутубхоналари ташкил этилиб, археологик адабиётларнинг базаси ошиб бормоқда.
Қуйида археология фани бўйича яратилган сайтларнинг айримларининг электрон манзилларини беришни лозим топдик.
www.arxeologiya.uz
www.archaologie.de
www.tillabulak.de
www.dainst.de
www.arheologiya.ru …..
2. АРХЕОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР
Археология табиий фанлардан география, биология билан чамбарчас боғлиқ холда ривожланади. Ҳар бир фан тармоғини алоҳида кўриб чиқамиз.
Археология ва география.
Ёдгорлик жойлашган ҳудуднинг табиий шароитлари, табиий бойликлари, иқтисодий ресурслари табиий ва иқтисодий география фани мисолида ечиб берилади. Қадимги инсонлар яшаш жойини танлашда географик омилларга жуда катта эътибор беришган. Табиий ресурслар инсонларнинг яшаши учун қулайлик туғдиради. Масалан, Тиллабулоқ ёдгорлиги шу номдаги булоқ бўйида бунёд этилган. Натижада, аҳолининг ичимлик суви ва деҳқончилик учун суғориладиган майдони муаммоси ҳал этилган.
Сополлитепа эса Кўҳитанг тоғидан тушиб келаётган Уланбулоқсой бўйида жйлашган. Уланбулоқсой сувини деҳқончилик майдонларига ариқлар ёрдамида бемолол олиб бориши мумкин бўлган, чунки сувнинг оқиш тезлиги баланд бўлган. Жарқўтонда эса Бўстонсойнинг қайири кенг бўлган.
Энг асосий табиий омил эса Хўжаикон туз конининг Кўҳитангда жойлашишидир. Сополли маданияти аҳолиси туз савдоси билан шуғулланган.
Энеолит ва бронза даврининг яна бир ёдгорлиги Саразм эса Зарафшон бўйида жойлашган. Зарафшон олтин конини кашф этган энг қадимги аҳоли Саразмликлар бўлади. Улар Қадимги Шарқ шаҳарларини олтин билан таъминлиган ва олтин савдосини йўлга қўйган.
Бир қатор географик фанлар борки уларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш зарур бўлади. Бу фан тармоқларисиз археологияни тасаввур қилиш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |