Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган



Download 16,77 Mb.
bet27/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

Физикавий фанлар ва археология.
Физик ходисалар - техник ривожланишни англаш, табият ва жамиятнинг бир бирига боғлиқ ҳолда ривожланиши табиий хол. Айлана (арава)нинг, яъни илк механиканинг кашф этилиши жамият тараққиётига қанчалик таъсир этганлигини англаб этишнинг ўзи археология ва физиканинг ниҳоятда чамбарчас эканлигини кўрсатади.
Сополнинг кашф этилиши ҳам физикавий ходиса, бир жисм (модда)нинг оловнинг таъсирида бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши ҳодисасидир. Бундай мисолларни юзлаб келтириш мумкин, албатта.
Физика фани археологиянинг иш услубида ҳам қўлланмоқда. Буни биз маданий қатламларнинг хронологиясини аниқлашда Радиоуглерод усулининг қўлланишида кўришимиз мумкин.
Радиокарбон усули (С-14).Археологик тадқиқотлар натижасида маданий қатламдан кўмирга айланиб кетган дарахт қолдиғи ёки ёнган ёғоч қолдиғи топилса шу ёғоч асосида маданий қатламнинг ёши аниқланади. Шу усулда ёдгорлик ёшини аниқлаш учун археолог билиши лозим бўлган жиҳатларга эътибор қаратамиз.
Бу усул аниқ ёшни берувчи, физика фани ютуқлари асосида амалга оширилади. С-14 усулида ишлайдиган лабораториялар Санкт-Петербург шаҳрида, Берлин шаҳрининг Германия археология институтида, Американинг Колифорная университетида, Англия, Франция, Италия каби Европа мамлакатлари археология институтларида Радиокарбон усулида ишлайдиган лабораториялар мавжуд. Бу лабораториялар физика, химия, математика фанларининг интеграллашуви натижасида, ёнган ёғочнинг ионлашиши ёрдамида ҳозирги вақтдан неча кун аввал ёнганлигини аниқлаб бериш имкониятига эга. Бу албатта лаборатория иши натижаси бўлиб, С-14 анализи учун археолог ёнган ёғоч қолдиғини қуёшга кўрсатмай салафан қоғозга олади. Салафан устида ёдгорлик номи, археологик отряд номи, қазишма номери, маданий қатлам номери кўрсатилган ҳолда лабораторияга жўнатилади.
Кейинги йилларда радиокарбон усули (С-14) такомиллашиб, анализларни калибрация қилиш бошланди. Бунга кўра анализнинг аниқ ёши ва (+ -) 50 оралиғидаги вақтни бермоқда.
Архитектура ва археология.
Ўрта Осиёда неолит давридан бошлаб инсонлар қурилиш ишлари билан шуғулланиб келган. Энг аввал яшаш учун уйлар, бронза давридан бошлаб эса ижтимоий характердаги бинолар қурилган (ибодатхона, сарой, ҳарбий истеҳкомлар, йўллар ва йўл бўйи иншоотлари ва ҳакозалар). Бинолар меъморчилик қоидалари ва қонуниятлар асосида барпо этилган. Меъморчиликнинг симметрия, пропорция, сейсмистик каби қонуниятлари борки булар бузилган тақдирда бинонинг яшаш даври узоққа бормайди.
Меъморчилик тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар археологлар очиб ўрганаётган ҳар бир бинонинг қурилиш қонуниятлари билан қизиқиб боради ва бирга тадқиқотлар олиб боради.
Меъморчилик ижтимоий тарихни беради, жамиятнинг ривожланиш даражасини кўрсатувчи белги. Неолит даврида бир хонали уйларнинг пайдо бўлиши моногам оиланинг шаклланганлигини, кўп хонали уйларнинг қурилиши патреархал оиланинг пайдо бўлганлигини кўрсатса, уйларнинг бир жойда жамланиши қишлоқларнинг, монументал биноларнинг қурилиши эса шаҳарларнинг пайдо бўлиши жараёнларини кўрсатади.
Дин тарихи ибодатхоналар, синфларнинг шаклланиши ва ривожланиши саройлар, ҳарбий санъатнинг ривожланиши қалъалар меъморчилиги мисолида ўрганилади.

Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish