Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган


Кафедра мудири в.б _________ Темиров Ф.У



Download 16,77 Mb.
bet2/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

Кафедра мудири в.б _________ Темиров Ф.У
Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Тарих ва маданий мерос факультети ўқув-услубий Кенгашининг 2019 йил __ ___________даги 1 - сонли йиғилишида муҳокама қилиниб, ўқув жараёнига тадбиқ этиш учун тасдиқланди.

Факультет декани в.б. ________ Жўраев Ж.

БухДУ ўқув методик Кенгаши раиси __________________________
БухДУ ўқув методик Кенгаши баённомаси ___________________
БухДУ АРМ раҳбари ________________________________________

МУНДАРИЖА

СЎЗ БОШИ




МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ




МУСТАКИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ




ГЛОССАРИЙЛАР




ИЛОВАЛАР




Фан дастури




Ишчи ўқув дастур




ТЕСТ САВОЛЛАРИ




ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР




БАҲОЛАШ МЕЬЗОНИ




Маъруза 1. ФАННИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ




  • РЕЖА;

  1. Археология фани таснифи.

  2. Археология фани мақсади ва вазифалари.

  3. Археология фани иш услуби ва тадқиқот турлари.



  • ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Археология, археолог, хронология, ер усти археология, сув ости археология, ўлкашунослик, этнография, экспедиция, цивилизация, археологик ёдгорлик, моддий манбаа, археологик комплек ва ҳ. к.


  • АННОТАЦИЯ

Археология фани ҳақида умумий тушунча. Археологияга кириш фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг пайдо бўлиши. Фаннинг предмети. Археология - халқаро фан. Археология - умуминсоният тарихига хизмат қиладиган фан. Археология фани иш услуби ва тадқиқот турлари.


  1. АРХЕОЛОГИЯ ФАНИ ТАСНИФИ

Археология (юнонча “архео” ­– қадимги, “логос” - фан), қадимшунослик — қадимги моддий маданият ёдгорликларига асосланиб кишилик жамияти ўтмишини ўрганувчи фан.


Меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, қурол-яроғлар, зеб-зийнатлар, уй-жой, устахоналар, мудофаа ва ирригация иншоотларининг қолдиқлари ҳамда ўтмишга оид турли топилмалар Археологиянинг бош манбаи бўлиб, уларни чуқур илмий ўрганиш асосида ўтмишдаги кишилик жамиятлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тарихининг умумий манзараси тикланади. Шу сабабли, Археология тарих фанининг бир тармоғи ҳисобланади.
Ўрта Осиёнинг жазирама қуёши остида, ёки қорли совуқ Аляска худудларида археологик тадқиқот ишларини олиб бориш, ёҳуд Флорида кўрфазларида ҳалокатга юз тутган испан калонистлари кемалари қолдиқларини денгиз тубига шўнғиб қазув ишларини олиб бориш, археология фанининг нақадар оғир илм эканлигини кўрсатади. Археология нафақат далада амалий фаолият олиб бориш, балки лаборатория ва илм марказларида интелектуал иштиёқ билан тадқиқот ишларини олиб боришдир ҳам. Бу эса фаннинг муҳим қисми ҳисобланади. Унда, археологик қазув ишлари натижасида топилган ашёларни лабараторияда қайта тадқид ва тахлил қилиб, тарих фанини моддий манба асносида исботлайди ва тўлдириб боради. Сиз, археолог ёки археология соҳаси деганда, ёзувчилар Агата Кристининг “Месопотамиядаги қотиллик”, Стивен Спилбергнинг “Индиана Жонс” каби хавф-хатарларга бой детектив кино фильмларидаги образини кўз олдингизга келтиришингиз табиий, албатта. Бироқ, ушбу кино саҳна образи ҳақиқатдан анча йироқ. Археология бу фақат қадим ўтмишдан қолган иқтисодий қийматга эга бойликларни излаб топиш эмас, балки, ўтмиш кишилик жамияти қолдирган моддий маданиятлар асносида тарихни ўрганишдир. (Colin Renfrew, Paul Bahn. Archaeology: Theories, Methods and Practice. London. 2004. P. 12-13)
“Археология” сўзини мил. ав. IV асрда яшаган юнон файласуфи Платон (Афлотун) ўз асарларида “қадимги воқеалар” маъносида келтирган. Илмий мақсадлардаги дастлабки археологик қазишмалар VIII аср бошидан бошланган. XIX аср эса йирик археологик кашфиётлар даври бўлиб, археология фан сифатида шаклланиб борди.
XIX асрда археология асосан 4 кисмга бўлиниб ўрганилар эди; Юнонистон ва Римнинг қулдорлик даври ёдгорликларини ўрганувчи мумтоз Археология, ибтидоий Археология, ўрта аср моддий-маданият ёдгорликларини ўрганувчи умумий Археология ва Шарқ Археологияси. XX аср бошида улар бирлашиб, кенг мазмунли ҳозирги замон Археологияси шаклланди. (Colin Renfrew, Paul Bahn. Archaeology: Theories, Methods and Practice. London. 2004. P. 16-17)
Археология фани мутахаcсиси археолог (қадимшунос) деб номланади. Археолог – қадимшунос экан, унда тарихчидан қандай фарқи бор? – деган савол туғилиши мумкин. Археолог қадимги ёдгорликларни ўрганиш жараёнида аждодлар ўтмиш тарихи ва маданиятидан далолат берувчи ашёвий далиллар ва қурилиш қолдиқларини очар экан, у биринчи навбатда ўз илмий тадқиқоти учун бирламчи манба тўплайди. Унинг ўта муҳим томони ҳам шундаки, топилган материалларни ўрганиш жараёни айнан уларни очиш дақиқаларидан бошланади. Материалларни тарихий тахлил этиш унинг қазиш жараёнидан бошланади. Мактаб кўрмаган ва дала амалиётида бўлмаган “археолог” ҳеч қачон археологик объектларни яхши қазиши мумкин эмас, у қазиган ёдгорлик қанчалар бой ва ноёб материаллар бўлмасин, у фан учун катта йўқатишдир. Илмий методик асосда қазишмалар олиб боришни билмаган изланувчи ҳеч қачон яхши кабинет тадқиқотчиси ҳам бўла олмайди, чунки унда қадимги маданий қатламларнинг ҳосил бўлиш ҳолатини кузатишдек муҳим неъматдан махрум; илмий қазишма малакаси йўқлигидан ёдгорлик характерини тасаввур эта олмайди. Бундай холатда тўла қонли археологик тадқиқот олиб борилди, деб бўлмайди. Кабинет ва дала шароитида олиб борилган археологик тадқиқотлар археологик изланишларнинг туб мазмун ва моҳиятини ташкил этади.
Умумун, археология фани ўз мутахассиси бўлмиш археологни кўп қиррали инсон бўлишни талаб этади. У сиёсий тарихни яхши билиши ва ўз навбатида археологиянинг тармоқ фанлари; нумизматика, антропология, тарихий лингвистика, эпиграфика, тарихий география, топономика, этнография каби фанлардан хабардор бўлиши лозим. Дала тадқиқотлари жараёнида ва лабораторияларда унга бевосита геометрия, математика, геология, география, кимё, физика, биология каби аниқ ва табиий фанлардан хабардорликни талаб этади. (Colin Renfrew, Paul Bahn. Archaeology: Theories, Methods and Practice. London. 2004. P. 45)


Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish