Ўқув фанининг мақсади ва вазифлари
Электр алока назарияси (ЭАН) фани асосан сигналлар назарияси, уларни радиотехник қурилмаларда шакллантириш, узатиш ва қабул қилиш масалалари ўрганилади.
Фанни ўрганишдан мақсад турли радиосигналларни шакллантириш, радиоқабул қилиш, радиоузатиш қурилмалари асосий функционал қисмларида физик жараёнлар, уларни математик модели орқали таҳлил этиш, асосий кўрсатгичларини ўлчаш ва таҳлил этишдан иборат. Бундан ташқари талабаларга Радиотехника йўналиши ривожланиши ҳақида билим бериш ҳам асосий мақсад қилиб белгиланган.
ЭАН фани Касб таълими (Телекоммуникация) йқналиши наъмунавий ўқув режасидаги III-блок умумтехник фанлардан асосийси ҳисобланади. Махсус фанлар (IV-блок) ни ўрганишга асосий база яратади.
Фан бўйича талабалар билимига, кўнима ва малакасига қўйиладиган талаблар
Фанни ўрганиш жараёнида талабалар қуйидагиларни билиши керак:
Сигналлар математик моделлари; уларнинг турли радиотехник занжирларга таъсирини;
Радиотехника, хусусан радиоалоқа, телевидение, уяли радиоалоқа, радиоканаллар орқали ахборотларни узатиш асослари; ахборотлар узатиш тизимлари ҳалақитбардошлиги;
самарадорлигини ошириш; радиотехник қурилмалар асосий қисмларининг ишлаш принципи, уларнинг асосий характеристика ва кўрсаткичларини;
Турли радиотехник занжирлар ва сигналларни анализ ва синтез қилишнинг замонавий услубларини билишлари;
Турли ўлчов асбобларидан фойдааниш кўникмаларини эгаллашлари, улар ёрдамида радиотехник қурилмалар асосий характеристика ва кўрсатгичларини ўлчашни, таҳлил этишни билишлари керак.
Фанниниг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма - кетлиги
ЭАН фани 3 ва 4 семестрлар давомида ўргатилади. Шунинг учун ўқув фани шартли равишда икки қисмга бўлинган.
ЭАН фани (1-қисм) ахборотлар, сигналлар ва турли хилдаги ҳалақитларнинг математик моделлари билан таништириш; сигналларнинг асосий турлари ва асосий характеристикалари; турли радиотехник сигналларни шакллантириш ва улар радиотехник қурилмалардан ўтиш жараёнлари ва ўзгаришлар (модуляторлар, детекторлар, кучайтиргичлар, сигналларни интеграллаш ва дифференциаллаш, сигнал частотасини ўзгартириш ва ҳ.к.) ўрганилади.
ЭАН фани иккинчи қисмида рақамли сигналлар; радиоқурилмалар ҳалақитбардошлиги ва ахборот узатиш қобилияти; ҳалақитбардош кодлар; сигналларни оптимал қабул қилиш; аналог ва рақамли фильтрлаш; турли модуляцияланган сигналлар ҳалақитбардошлигини солиштириш мавзулари ёритилади.
ЭАН фанни телекоммникациялар; телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш билим йўналиши бўйича бакалаварлар тайёрлаш намунавий ўқук дастуридаги умумтехник фанлар бўлиб, бу фанни ўрганиш Олий математика, Физика, Электр занжирлар назарияси, Электроника ва схемотехника, Рақамли микропроцессорлар фанларига асосланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган фанларнинг баъзилари билан параллел ўрганилади. ЭАН фани юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлари бўйича махсус фанларни ўрганишда асосий фан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |