ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Рўйхатга олинди: Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим
№ ___________ вазирлигининг 2008 йил «___»
«___»______даги «____»-сонли
2008 йил «___»_________ буйруғи билан тасдиқланган
ЭЛЕКТР АЛОҚА НАЗАРИЯСИ
фанининг
ЎҚУВ ДАСТУРИ
билим соҳаси: 500 000 - муҳандислик ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари
таълим соҳаси: 520 000 - муҳандислик ва муҳандислик иши
таълим йўналиши: 5522200 - телекоммуникация
5522100 - телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш
5140900 - касб таълими (телекоммуникация) бакалавриат таълим йўналиши учун
Тошкент - 2008
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув услубий бирлашмалари фаоляитини Муфовиқлаштирувчи Кенгашнинг 2008 йил “___” ______ даги “____” – сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида ишлаб чиқилди
Тузувчилар:
А.А.Абдуазизов -“Радиотехника ва радиоалоқа” кафедраси мудири, доцент т.ф.н.
И.Р.Фозилжонов -“Радиотехника ва радиоалоқа” кафедраси катта ўқитувчиси.
А.А.Ярмухамедов - “Радиотехника ва радиоалоқа” кафед раси катта ўқитувчиси.
Н.Х. Гултураев - “Телекоммуникация тармоқлари ва коммутация тизимлари” кафедраси доценти, т.ф.н.
Тақризчилар:
Тошкент Давлат Техника Университети ЭАКТ ва Р кафедраси мудири, ф.м.ф.н. доцент Назаров А.М.
Уз ААА РТМ Давлат унитар корхонаси бош директори, т.ф.н., доцент Атамухамедов М.Б.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент Ахборот Технологиялари Университети илмий услубий кенгашида тавсия қилинган (2008 йил _1 июл_ даги «_10» - сонли баённома)
КИРИШ
Ҳозирги замон телекоммуникация ва алоқа тизимлари: Радиоалоқа, Телевидение, кўп каналли узатиш тизимлари, радиоэшиттириш, уяли радиоалоқа, сунъий йўлдош орқали алоқа қурилмалари мураккаб радиоэлектрон тизимлар сирасига киради. ЭАН курсида телекоммуникация қурилмаларида ва тизимларидаги асосий функционал қурилмалар, уларнинг ишлаш принципи ва асосий характеристикалари; алоқа каналлари орқали ахборотларни узатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усуллари ўрганилади.
Бу фанни ўрганиш Олий математика, Физика, Электр занжирлар назарияси, Электроника ва схемотехника, Рақамли техника ва микропроцессорлар фанларига асосланади
Фандан лаборатория ва амалий машғулотлар компьютерлардан фойдаланилган ҳолда олиб борилади. Лаборатория ишлари виртуал лаборатория шаклида бажарилиб, фаннинг деярли ҳамма қисмини ўз ичига олади.
Фанда семестр давомида ахборотлар, сигналлар ва турли халақитларни математик тарзда тасвирлаш сигналларни шакллантириш усуллари, уларнинг электр занжирлардан ўтганда ўзгариши, аналог ва рақамли шаклда ахборотларни узатиш асослари ўрганилади.
Фанда алоқа курилмалари халакитбардошлиги; алоқа тизимлари ахборот узатиш қобилияти; халақитбардош кодлар; сигналларни оптимал қабул қилиш; оптимал филтрлаш; алоқа тизимидан самарадор фойдаланиш усуллари, уяли алоқа тизими асослари ўрганилади.
ЭАН фани мутахасислик фанларини ўрганиш учун асос бўлиб, хизмат қилади, уларни ўрганиш учун назарий асос беради. ЭАН фанида бериладиган билимлар бир қатор табий-математик ва умум-таълим фанларидан олинган назарий ва амалий билимларга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |