4-мавзу. Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда давлатнинг роли
Режа
Иқтисодиётга давлат аралашувининг зарурлиги
Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда давлатнинг вазифалари
Модернизация ва диверсификация жараёнларини амалга оширишни ҳуқуқий асосларини тартибга солиш
Иқтисодиётга давлат аралашувининг зарурлиги
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг объектив асоси бўлиб ҳам миллий иқтисодиёт даражасида, ҳам халқаро миқёсда ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши негизида ишлаб чиқаришнинг умумлашуви жараёни хизмат қилади.
Бу жараён қуйидагиларда намоён бўлади:
чуқурлашиб бораётган ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ишлаб чиқаришнинг ихтисослашган тармоқларининг ўзаро алоқаси ва ўзаро боғлиқлиги янада кучаяди;
ишлаб чиқаришнинг кооперациялашуви ва марказлашуви натижасида алоҳида хўжалик бирликларининг майда бўлакларга ажралиб кетиш ҳолатлари барҳам топади;
ишлаб чиқаришнинг йирик корхоналарда тўплануви жараёни ўсади;
турли иқтисодий минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва фаолият алмашуви жадаллашади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш деганда давлатнинг жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш даражасини ошириш учун чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга эришишга йўналтирилган, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш бўйича фаолияти тушунилади.
Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда давлатнинг вазифалари
Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда давлатнинг вазифалари:
–тартибга солинадиган бозор шароитида асосий мақсад устувор йўналишларни ишлаб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг стратегик йўлини белгилайди ва шунга мувофиқ мақбул тактик хатти-ҳаракатларни амалга оширади;
–бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий эркинликларнинг кафолати вазифасини ўтайди;
–бозор институтларини яратиш учун қулай шароит туғдиради;
–вужудга келаётган ишбилармонлик тузилмаларининг қарор топиши ва ривожланишига кўмаклашади;
– аниқ мақсадга қаратилган тузилма сиёсатини амалга оширади (устувор йўналишларни аниқлайди);
–ҳамма маълум иқтисодий воситалар – молия, кредит, солиқ, валюта сиёсати, нарх-навони назорат қилиш ва бевосита таъсир ўтказишнинг чоралари орқали иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни тартибга солади;
– иқтисодиётни соғломлаштириш муаммоларини биринчи навбатда ҳал этади.
Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш тизимида давлатнинг ижтимоий-иқтисодий функцияси.Жаҳон амалиёти кўрсатмоқдаки, рақобатли бозор анъаналари ривожланган мамлакатларда турмуш даражаси юқори, иқтисодиёти ижтимоий йўналтирилган тузилишга эга бўлиб, иқтисодий ўсиш суръатлари ва фаровонлик даражаси юқоридир. Бироқ, ҳақиқатни айтиш лозимки, шундай муҳим вазифалар борки, уларни ечиш ёки бажаришга бозор механизми қодир эмас. Бу борада давлатимиз раҳбари Ислом Каримов: «Ушбу асосланган илмий қоида давлатнинг бозор хўжалигида иштирокини объектив заруриятга айлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |