Фанидан таянч конспект ғ. Б. Эрназаров


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни ва босқичлари



Download 191,3 Kb.
bet2/46
Sana21.02.2022
Hajmi191,3 Kb.
#22927
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
2 5210994252988810421

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни ва босқичлари

Мамлакатимизда мустақил тараққиёт йўлига ўтилгандан буён ижтимоий-­иқтисодий соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш, иқтисодиётда узоқ йиллар ҳукм сурган собиқ маъмурий­буйруқбозлик тизимининг салбий оқибатларини, у келтириб чиқарган тизимли муаммоларни ҳал этиш, бу орқали барқарор, самарали ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантириш йўлидан борилмоқда. Чунки, ижтимоий­иқтисодий тараққиётни таъминламасдан туриб пировард мақсадимиз – халқимизнинг юксак турмуш фаровонлигини, авлодларнинг бахтли келажагини таъминлаб бўлмайди.
Ўтган 2014 йилда мамлакатимизда ислоҳотлар дастури давом эттирилиб, ундан ўрин олган муҳим чоралар ва тадбирларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мутаносиблик янада мустаҳкамланди, иқтисодиётимиз модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланди.
Маълумки, жаҳон амалиётида мамлакатларнинг йиллар бўйича ижтимоий-­иқтисодий ривожланиши уларда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари орқали аниқланади. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – бу миллий иқтисодиётда муйян давр (масалан, бир йил) давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархларидаги ифодасидир. ЯИМнинг ўсиш суръати одатда олдинги йилга нисбатан фоизларда ўлчанади.Жумладан,2014 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти олдинги йилга нисбатан 8,1 фоизга ўсиб, унинг мутлақ ҳажми 144,9 трлн. сўмга тенг бўлди.
Мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш суръатлари барқарор тарзда бормоқда. Агар ўртача ўсиш суръатлари 2000-2003 йилларда 4 фоиздан, 2004-2006 йилларда 7,3 фоиздан, 2007-2008 йилларда эса 9,2 фоиздан юқори даражада кузатилган бўлса, ушбу кўрсаткич кейинги беш йил давомида 8,2 фоиздан юқори бўлмоқда. Албатта, бу ўринда дунёдаги мураккаб вазият – жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг рўй бериши, унинг жаҳондаги барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Чунки, мамлакатимизда чуқур ўйланган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда изчил равишда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат глобал инқирознинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини аҳамиятли даражада “юмшатиб”, шундай мураккаб шароитда ҳам ЯИМнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақланиб қолишини таъминлади. Шунга кўра, агар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози рўй бермаганида Ўзбекистондаги ўсиш суръатлари янада юксакроқ бўларди, дейишга етарли асос бор.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда фан-техника ютуқларидан кенг фойдаланиш йирик таркибий ўзгаришларга олиб келади, натижада тармоқлар ва соҳалар бўйича ишчи кучини талаб этиш ва тақсимлашда ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Қишлоқ хўжалиги, ундирувчи саноат ҳамда анъанавий материаллар, айниқса қора металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқаришда банд бўлганлар сони кескин равишда қисқаради. Хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётнинг энг динамик секторига айланиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси ҳам, бу соҳада банд бўлганлар сони ҳам ортиб боради.
Жаҳон тажрибасида ижтимоий ишлаб чиқаришни 3 соҳага бўлиш қабул қилинган: биринчи соҳага - ресурсларни ундирувчи, табиий ресурсларни топиш, қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш; иккинчи соҳага шу ресурсларни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот олиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, учинчи соҳага - хизмат кўрсатиш, бунга ишлаб чиқаришни ахборотлар билан таъминлаш ҳам киради. Фан-техника тараққиёти натижасида борган сари бутун ижтимоий ишлаб чиқаришда биринчи соҳа ҳиссасини кескин қисқартиради, кейинчалик секин бўлса ҳам иккинчи соҳа ҳам қисқариб боради, аксинча учинчи соҳа кенгайиб боради.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар орасида фан-техника тараққиётини таъминлайдиган, ўсишда нисбатан юқори суръатга эга бўлган тармоқлар гуруҳини ташкил этиш биринчи даражали диққатга сазовардир. Бу гуруҳлардаги ишлаб чиқариш тармоқларига кимё, нефтекимёси саноати, атом энергетикаси, электроника, радиотехника саноати, соф ва ўта соф материаллар, ЭҲМлар, рақамли дастурлар билан бошқариладиган станоклар, роботлар, лазерли алоқа воситалари, назорат қилиш ва бошқарувнинг компьютер тизимлари ва бошқалар киради. Хозирги вақтда айнан шу тармоқлар жадал ривожланмоқда.
Инновация - илмий-тадқиқотлар асосида яратилган янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Мутахассис олимлар фикрича, илмий-тадқиқот ва инновация лойиҳаларини амалга оширишга сарфланган ҳаражат 5-7 йилда тахминан ўн баробар фойда бўлиб қайтади. Кейинги йилларда дунёнинг етакчи мамлакатларида янги технологиялар учун жуда катта молиявий маблағ ажратилмоқда. Чунки улар пировард натижада катта фойда олишларини ва дунё бозорларида ўз ўринларини мустаҳкамлашларини амалда исботламоқдалар. Умуман, ривожланган мамлакатларда илмий лойиҳаларни бошқариш фаннинг янги соҳасига айланмоқда. Масалан, лойиҳаларни бошқариш бўйича АҚШда 20 дан ортиқ ассоциация ва жамиятлар фаолият кўрсатмоқда. Уларга 800 минг нафар мутахассис жалб этилган.
Юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш мақсадида қуйидаги вазифалар устувор қилиб белгиланган:

  • автомобилсозлик, самолётсозлик, микробиология, электроника ва электрон саноати, телекоммуникация воситалари ва замонавий ахборот технологияларини янада ривожлантириш;

  • ишлаб турган корхоналарни қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш асосида бутловчи, туташ қисмларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

  • ушбу тармоқлар маҳсулотларидан фойдаланишни яхшилаш учун сервис хизмати кўрсатиш тизимларини вужудга келтириш ва ривожлантириш;

  • илмталаб тармоқлар учун тегишли юқори малакали кадрлар тайёрлаш;

  • илмталаб маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқариш, уларни экспорт қилиш имкониятларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • мазкур тармоқлар маҳсулотларининг ички ва жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш ва бозор талабларига мувофиқ янгилаб туриш мақсадида илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Ушбу вазифаларнинг яқин келажакда бажарилиши республика иқтисодиёти таркибий тузилишида илмталаб тармоқлар ҳиссасининг ошишига, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар билан чиқиб, унда мустаҳкам мавқега эга бўлишга олиб келади.
2011 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “БМТ Мингйиллик мақсадларини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” махсус қарор қабул қилинди. Унда Ўзбекистонда БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига мувофиқ демократик ислоҳотлар, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини изчиллик билан юксалтириш учун зарур бўлган қўшимча чораларни амалга ошириш мақсадида барча вазирликлар, идоралар, марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг мамлакатда инсон салоҳиятининг муттасил ривожланишини таъминлашга қаратилган комплекс ҳаракат дастури белгиланган эди.
Жаҳоннинг барча ривожланган давлари қаторида Ўзбекистонда ҳам қабул қилинган “Инсон тараққиёти концепцияси”га кўра, ҳар бир жамиятнинг ривожланиши марказида фақат оддий иқтисодий кўрсаткичлар эмас, балки аввало, инсон туриши керак. Инсон тараққиётнинг пировард мақсади ва унинг самарасининг бош мезони – одамларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг табиий, жамиятда умумэътироф этилган қадриятларга мос келадиган маънавий ва моддий эҳтиёжларини сифатлироқ қондириш, янада юқори турмуш даражасига эришиш демакдир.
Башариятда тариҳида жамиятлар, миллатлар ва халқларнинг дунёқараши, маданияти, қадриятлари турлича бўлса-да, “турмушнинг юқорироқ даражаси” деганда қарашлар бир-бирига ўхшашлиги ва уйғунлиги маълумдир. У биринчи навбатда оилавий фаровонлик, саломатлик, узоқ умр кўриш, моддий фаровонлик, маълумотнинг юқори сифат даражаси, нафақат салмоқли даромад, балки меҳнатдан маънавий қониқиш, жамоатчилик орасида обрў орттириш, хавфсизлик, маданий хордиқ каби тушунчаларни қамраб олади. Одамлар ҳар доим шахс ва фуқаро сифатида ўз дунёқарашини ифода этиш имкониятига эга бўлишни, жамият ҳаётида иштирок этишни, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳурмат қилинишини, фикрлари эътиборга олинишини ҳар доим қадрлаб келишган ва қадрлашади.
Юқорида қайд этилгандардан келиб чиқиб, бугунги кунда инсон тараққиётини баҳолаш қуйидаги принциплар ва учта компонентга асосланади:


  1. Download 191,3 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish