Фанидан таянч конспект ғ. Б. Эрназаров


-мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида амалга оширилган таркибий ўзгаришлар



Download 191,3 Kb.
bet14/46
Sana21.02.2022
Hajmi191,3 Kb.
#22927
TuriКонспект
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
Bog'liq
2 5210994252988810421

6-мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида амалга оширилган таркибий ўзгаришлар.

  1. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш

  2. Иқтисодий мутаносиблик ва макроиқтисодий барқарорликка эришиш

  3. Иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш

  4. Иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш.




  1. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш.

Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, уни барқарорлаштириш, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида уни жонлантириш ва бир текис ривожлантириш йўлидаги қонуний босқичдир. У иқтисодий ривожланишда бутунлай инқирозга учрашга чап бериш учун ишлаб чиқариш ва чиқарилаётган маҳсулот таркибини ўзгартиришга, яъни танглик ҳолатларга барҳам беришга йўналтирилади. Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки даврида барқарорлаштириш сиёсатидан кўзда тутилган мақсад энг аввало, макроиқтисодиётда мувозанатни сақлаш, ишлаб чиқаришни кескин даражада пасайишининг олдини олиш ва оммавий ишсизликнинг келиб чиқишига йўл қўймасликдан иборат бўлди. Шу билан бирга бу сиёсат пул эмиссиясини бошқариш, унинг қадрсизланишининг олдини олиш, мамлакат тўлов балансини бир меъёрда сақлаш каби мақсадларни ҳам ўз ичига олади.
Иқтисодиётда зарур таркибий ўзгаришларни амалга оширгунча ишлаб чиқаришнинг орқага кетишига барҳам бериш энг муҳим мақсад бўлиб қолади. Шу сабабли республикамизда мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ макроиқтисодий барқарорлик соҳасида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайишини секинлаштиришга мойиллик кўзга ташланди, айрим кўрсаткичлар бўйича эса ўсишга эришилди. Иқтисодиётнинг иккита етакчи тармоғи - саноат ва қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар натижасида саноатда 1995 йилдаёқ, қишлоқ хўжалигида 1997 йилда ишлаб чиқаришнинг орқага кетиши тўхтатилди.
2004 йилга келиб иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди. 2014 йилда ЯИМнинг 25 фоизи саноат тармоқларида, 17 фоизи қишлоқ хўжалигида, 7 фоизи қурилиш соҳасида ва 54 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида яратилди.
Иқтисодиёт ривожланиши, реал секторда ишлаб чиқариш самарадорлиги ошиб бориши билан саноат ва айниқса хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги улуши ортиб борилиши жаҳон иқтисодий тарихида кузатилган ҳодисадир. Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда саноат тармоқларининг ЯИМ даги улуши ортиб бораётганлиги прогрессив таркибий силжишдан далолат беради.




  1. Download 191,3 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish