Экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатдош бўлишини қўллаб-кувватлаш.
Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. Фақат ўтган йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард 300 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 2013 йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ўсиб бормоқда. Жумладан, 2013 йилда Тошкент шаҳрида-1584,9 млрд. сўм, Самарқанд-118,8 млрд. сўм, Тошкент вилояти-90,8 млрд. сўм, Наманган-72,2 млрд. сўм, Андижон-70,4 млрд. сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич бўйича Қорақалпоғистон Республикасида-1,7 млрд. сўмни, Навоий вилоятида-1,6 млрд. сўмни ва Сурхандарё вилотида-1,0 млрд. сўмни ташкил этган. Маҳаллийлаштириш дастурига 2013 йилда киритилган янги худудий лойиҳалар жами янги лойиҳалар-77та бўлиб, ҳудудлар бўича-56та, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё,Сирдарё, Қорақалпоғистон Республикаси томонидан биронта лойиҳа киритилмаган. Ушбу лойиҳаларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб 27 тани ташкил этган. Маҳаллийлаштириш доирасидаги экспортнинг умумий ишлаб чиқариш хажмидаги улуши – 15,5% ни ва ҳудудий тасарруфдаги корхоналар лойиҳаларининг экспорт хажмининг ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши – 1,4%ни ташкил этган.
Агар мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилда олдинги йилга нисбатан 1,2 баробар ўсган бўлса, сўнгги 3 йилда қарийб икки баробар ошди. Натижада 2013 йилда 1282 янги иш ўринлари яратилиб, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 5,3 млрд. долл.ни ташкил этди.
Шунингдек, 2013 йилда маҳаллийлаштирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларга нисбатанқўлланилган солиқ имтиёзлари ҳажми 71,7 млрд. сўмни, қўлланилган божхона имтиёзлари ҳажми эса 487,0 млрд. сўмни ташкил этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2022-сонли Қарорига мувофиқ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида республика минтақаларида ҳудудий филиаллари бўлган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» ташкил этилди.
Жамғарма маблағларининг бошланғич миқдори 5,0 миллиард сўмни ташкил этади, бунинг 2,5 миллиард сўми давлат бюджети маблағларидан бериладиган бирйўла бадал ҳисобига, қолган қисми эса муассислар – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, шунингдек, бошқа тижорат банклари, молиявий институтлар ва донорларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |