11-Мавзу. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш вазифалари



Download 62,59 Kb.
bet1/9
Sana01.06.2022
Hajmi62,59 Kb.
#625455
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11-мавзу (2)


11-Мавзу. ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШ ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
11.1. Иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти, таркибий элементлари.
11.2. Иқтисодий хавфсизликнинг намоён бўлиш шакллари ва кўрсаткичлари.
11.3.Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш сиёсатининг мақсади ва вазифалари.
11.4.Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари.


11.1. Иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти, таркибий элементлари
Миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми, уни таъминлашнинг энг муҳим шарти ёки омили, кўрсаткичи иқтисодий хавфсизликдир. “Иқтисодий хавфсизлик” тушунчасининг мазмуни иқтисодга оид илмий адабиётларда турлича талқин қилинади. Бир гуруҳ олимлар мазкур иқтисодий тушунча мазмунини мамлакатнинг етарли мудофаа салоҳиятини, давлат сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги, миллий манфаатларни ҳимоя қилишни кафолатлашга қодир бўлган иқтисодиёт ва ҳокимият институтларининг ҳолати сифатида таърифлайдилар1. Шунингдек, уни ҳокимият институтларининг иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқариш ҳамда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш механизмларини яратишга қодирлиги ва тайёрлиги деб ҳам талқин қиладилар2.
Иккинчи гуруҳ олимлар мазкур тушунчани халқнинг мустақил равишда ташқи кучларнинг аралашувисиз ва тазйиқисиз ўз иқтисодий тараққиёт йўли ва шаклларини белгилаб олишига имкон берадиган ҳолат сифатида тавсифлайдилар3.
Учинчи гуруҳ олимлар эса “иқтисодий хавфсизлик” тушунчасини иқтисодиётнинг ижтимоий эҳтиёжларни самарали қондиришга қодирлиги деб таърифлайдилар4.
Тўртинчи гуруҳ олимлар эса мазкур тушунчани иқтисодиётнинг прогрессив ривожланиши ва нормал даражада амал қилишининг муҳим шарти, иқтисодиёт соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларининг ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланишидеб тавсифлайдилар.
Таниқли рус иқтисодчиси Л.И.Абалкин ушбу тушунча моҳиятини очиб берувчи уч элементни кўрсатиб берган:
-иқтисодий мустақиллик. Ҳозирги жаҳон хўжалиги шароитида иқтисодий мустақиллик абсолют характерга эга эмас, чунки халқаро меҳнат тақсимоти миллий иқтисодиётларни бир-бирига ўзаро боғлиқ қилиб қўяди;
- миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги. Бу шаклидан қатъи назар мулкчиликнинг ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаоллиги учун ишончли шароит ва кафолатларнинг яратилиши, мамлакатдаги ҳолатнинг ёмонлашувига, беқарорликка олиб келувчи омилларнинг жиловланишини тақозо этади;
- ўз-ўзидан ривожланишга ва тараққий этишга қодирлиги. Бу эса инвестициялар ва инновация учун қулай муҳитнинг яратилиши, ишлаб чиқаришнинг мунтазам модернизациялашуви, янгиланиши ва такомиллашиб бориши ҳамда ходимларнинг билим, касб-малака, умумий маданий даражаларининг ўсиб бориши миллий иқтисодий барқарорлиги ва мавжудлигининг зарурий шартига айланишини ифодалайди1.


Download 62,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish