Фанидан маъруза матни


Турбина қувурлари хиллари ва гидроагрегатларга сув келтириш схемалари



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

Турбина қувурлари хиллари ва гидроагрегатларга сув келтириш схемалари 
Турбина қувурлари ГЭС турбиналарига сув келтириш учун хизмат қилади. Тўғонорти ГЭС 
ларида пўлат қувурлар тўғон оралиғига (ичига) жойлашади. Бундай қувурлар ичига ўрнатилган 
дейилади. Уларга Братск, Уст-Илимск ГЭС лари мисол бўла олади. 
Тўғон орти ГЭС лари учун бошқача турбина қувур конструктив схемасига тўғон пастки 
ташқи томонига чиқарилган хиликиради. 
Бундай қувурлар Красноярск, Зея, Саяно-Шушинск ГЭС лари тўғонида ўрнатилган. Бундай 
қувурларни монтаж қилиш ва бетонлаш ишлари бир вақтда олиб борилади. 
Станция тўғонини қуришда ташқарига чиқарилган қувурлар осонроқ бўлиб, уларнинг 
монтажи бетон қилинган тўғон қисмида олиб борилади. Ундан ташқари ташқи қувурлар станцион 
тўғон кесимини заифлаштиради, бу катта диаметрли қувурларда катта аҳамиятга эга. 
Тупроқ тўғонли ГЭС ларда қувур тўғон остига жойлаштирилади ѐки тўғонни айлантириб 
ўрнатилади. Сув қабул қилувчи иншоот тўғоннинг юқори қисмида жойлашади. 
Деривацион ГЭС ларда қувурлар очиқ ва кўмилган ҳолларда ўрнатилиши мумкин. Очиқ 
қувурларни кузатиш ва текшириш осон бўлиб, улар температура ва ҳаво таъсирига учрайдилар. 
Кўмилган қувурларга эса ташқи атмосфера таъсири билинмайди. 
Ер сатҳи остида жойлашган ГЭС ва ГАЭС қувурларини тоғли тош массивга 
жойлаштирилади. Бундай қувурлар туннел-қувурлар дейилади. Айрим ҳолларда қувурни туннелда 
бемалол ўрнатилиб, унга ҳар томонлама текшириш учун йўлак қолдирилади. 
Қувурларни пўлатдан, темирбетон ва синтетик материаллардан тайѐрланади. Илгарилари 
ѐғоч қувурлар ишлатилгандир. Ҳар бир ГЭҚ си учун техник жиҳатдан мувофиқ ва иқтисодий 
фойдали конструкциядаги қувурни ишлатиш керак. 
Катта напорли ГЭҚ ларида қувурлар жуда ҳам катта маъсулият талаб қиладиган иншоот 
ҳисобланади. Қувур бўзилиши катта аварияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун турбина 
қувурларига катта талаб қўйилади. 
Катта напорли ГЭҚ сида қувурлар пўлатдан тайѐрланиб 200 м напорга мўлжалланиши 
мумкин. Катта диаметр ва 30...50 м напорда қувурлар темирбетондан тайѐрланади, бу металл 
сарфини камайтиради ва етарли мустаҳкамликни амалга оширади. 
Пўлат-темир-бетонли қувурлар 300 м гача напорга тайѐрланиши мумкин. 
Статик схемасига кўра қувурлар қирқими ва бутун қилиниши мумкин. 
Бутун бўлак қувурлар унча Узун бўлмаган сув келтиришда ва температура ўзгариши 
сезиларсиз ҳолларда ишлатилади. Бу схема кўмилган қувурлар учун ҳарактерлидир. 


Очиқ схемада асосан қирқма қувурлар ишлатилиб, анкер ва оралиқ таянчлар билан 
жиҳозланади. Қирқилган оралиқларга температура - компенсаторлари ўрнатилади. 
Қувур трассаси энг қисқа танланиб, жой рельефи геологик тўзилиши ҳисобга олинади. 
Қувур Узунлигини қисқартириш, унинг нархини камайтириш билан бирга, гидравлик зарб вақтида 
ГЭС иш режимини напор тебраниши камайиши ҳисобига яхшилаши мумкин. Қувур ҳар-хил 
кўчишлардан, силжишдан, қўлаб тушадиган жинслардан сақланиши шарт. Қувур трассаси бўйича 
фильтрация, ер усти сувларини, авария ҳолатида ҳосил бўладиган сувларни оқизиш кўзда тутилган 
бўлиши керак. Қувур анкерли таянчларга маҳкамланади. Анкер таянчлар оралиғида қувур ўқи 
тўғри чизиққа эга бўлиши керак. Дастлабки ҳисобларда оралиқ масафа L 6Д
ТР
катталигида 
олинади. Анкер таянчлар сони техник-иқтисодий ҳисоблардан ҳар-хил вариантлар таққосланиб 
аниқланади. 
Қувурни лойиҳалашда эксплуатация шароитини ҳисобга олиш зарур. Қувурни шундай 
жойлаштириш керакки, гидравлик зарб вақтида вакуум ҳосил бўлишининг олдини олиш учун, у 
энг паст пъезометрик сатҳдан пастда бўлсин. Затворлардан кейин ҳаво берувчи трубалар ѐки 
клапанлар (вантуз) сув камайганда ва қувур тўлдирилганда ҳавони чиқариш учун ўрнатилиши 
керак. 
Қувурни ремонт қилиш учун ва текширишга тешиклар энг қуллай жойда қолдирилади. 
Агар қувур диаметри 820 мм дан кам бўлса, фланец қисмларида олинадиган (қўйиладиган) 
қопқоқлар ўрнатилади. 
Сувни турбинага йўналтириш схемалари 22.3-расмда келтирилган: 
Энг қулай схема ҳар бир агрегатга алоҳида сув келтириш ҳисобланади. Бундай напор 
йўқолиши энг кам бўлиб, ўртача напорда ва катта сув сарфида қўлланилади. Красноярск ГЭС ида 
б) схема кўринишда қувурлар жойлаштирилган. Д
ТР
унчалик катта бўлмаган ҳолда, катта напор ва 
кичик сув сарфида гуруҳ (группа) қувурларидан фойдаланилади (в - схема). 
Қувур сонини камайтирилса, таянчлар, компенсатор сони ва ҳаражат миқдори камаяди, 
лекин битта қувур ишдан чиқса бир неча турбина тўхташи мумкин. 
Фронтал сув келтиришда (а, б, в схема) қувурлар аварияси ГЭС биносини ишдан чиқариши 
мумкин. Шунинг учун катта напорли ГЭҚ ларда сув узатувчи канални қувур томондан қурилади 
ва Узунасига сув келтириш схемасидан (г, д, е) фойдаланилади 

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish