22 – маъруза. ГЭҚ турбина трубопроводлари. Трубопровод хиллари ва гидроагрегатларга
сув келтириш схемалари. Очиқ пўлат трубалар. Пўлат-темирбетон трубопроводлар. Турбина
трубопроводлари параметрларини техник-иқтисодий асослаш қоидалари.
ГЭҚларининг босим қувурлари
Тўғонли ва деривацион схемали ўртача ва катта напорли ГЭС ларда босимли станцион
қувурларидан фойдаланилади. Станцион қувур ер сиртида, кўмилган ҳолда, тўғон оралиғида,
туннелда, шахтада, тоғ жинсида жойлашган ҳамма конструкция хилларини ўз ичига олади.
Станцион қувур сифатида энг кўп ишлатиладигани босимли пўлат қувурлардир. Улар
напор 20...200 м бўлганда қўлланилади. Айрим ҳоларда, напор 200...300 м бўлганда темир-бетон ва
пўлат-темирбетон қувурлар ишлатилади.
Ҳозирги замон илм-фани ривожи станцион қувур учун ўта пишиқ пластмасса ва бошқа
янги материалларни ишлаб чиқмоқда. Демак яқин келажакда енгил, чидамли, эксплуатация учун
қўлай қувурлар ГЭҚ ларида ишлатилиши мумкин.
Жой рельефига, статик иш режимига ва ГЭС компоновкасига кўра станцион қувурлар учта
гуруҳга бирлашади:
1. Бетон тўғон оралиғига жойлашган пўлат қувурлар.
22.1 – расм. Бетон тўғон оралиғига жойлашган пўлат қувур тасвири.
2. Деривацион схемали ГЭС ва ГАЭС ларда қўлланиладиган ер сатҳида жойлашган эркин
ҳолатда ѐтқизиладиган пўлат қувурлар. Улар ҳар-хил табиий: сел оқимлари, зилзила, шамол
таъсирига учрамаслиги учун траншея туннел ва галлереяларда жойлаштирилади. Бундай қувурлар
ташқи томонига ҳар доим текшириш ва ремонт (таъмир) ишларини бажаришга имкон яратилади.
Шунинг учун уларни очиқ қувурлар дейилади.
22.2 – расм. Фарход ГЭС деревацион қувурлари.
3. Кўмилган қувурлар траншеяларга ѐтқазилади ва енгил тупроқ билан беркитилади.
Шунинг учун бундай қувурлар ташқи томондан гидроизоляцион материал билан қопланади.
Станция тўғонида ва умуман қувур трассасини танлашда қисқароқ, ҳар-хил вариантлар
таққосланиб, материал ҳаражати ва босим йўқолиши минимал ҳолда олиниши таклиф этилади.
Қувур трасса вариантини баъҳолаш қувур иншоотига, ҳамда йўқотиладиган энергияни
компенсация қилиш ҳаражатларини таққосланиб оптимал станция қувури жойлашиши олинади.
Ҳозирги вақтда сувни турбинага келтиришнинг бир неча схемалари мавжуд (22.3-расм).
а) схема энг қўлайи ҳисобланиб, қувурлар сони агрегатлар сонига тенг. Бу схемада напор
йўқолиши энг кам бўлиб, ўртача напор ва катта сув сарфида қўлланилади.
б) ва д) схемаларда қувурлар тармоқланган ѐки бирлашган ҳолатда агрегатларга сув
келтиради. Бу схемалар катта напор ва кичик сув сарфида қўлланилиши мумкин.
Қувур сонини камайтирилса, таянчлар, компенсатор сони ва ҳаражат миқдори камаяди,
лекин умумий қувур ишдан чиқса, ҳамма агрегаторлар ишламаслиги мумкин.
Фронтал сув келтиришда (а, б, д, схемалар) қувурлар аварияси ГЭС биносини ишдан
чиқириши мумкин. Шунинг учун катта напорли ГЭҚ ларида сув узатувчи канални қувур
томонидан қурилади ва Узунасига сув келтириш схемасидан (в, г, е) фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |