Fanidan m a ‘ ruzalarmatn I


Ҳарорат ўзгаришининг таъсири



Download 0,59 Mb.
bet24/27
Sana28.03.2022
Hajmi0,59 Mb.
#514361
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
6 -Mavzu Kimyoviy kinetika va kimyoviy muvozanat.

Ҳарорат ўзгаришининг таъсири. Ле-Шателье каидасига мувофик ҳарорат кутарилганда мувозанат эндотермик (яъни иссиклик ютилиши билан борадиган) реакция томонига силжийди, ҳарорат пасайганда экзотермик (яъни иссиклик чикиши билан борадиган ) реакция томонга силжийди.
Масалан:
N2O4 2NO2
мувозанатида ҳарорат ортса кунгир оч сарик ранг кучаяди, чунки мувозанат NO2 гази ҳосил бўлиш реакция томонига силжийди.


Босим ўзгаришининг таъсири. Ле-Шателье қоидасига мувофик босимнинг ортиши, мувозанатни газ аралашмасидаги молекулалар умумий сонининг камайишига ва демак, системада босимнинг камайишига олиб келадиган реакция томон силжитади ва аксинча , масалан, аммиак синтези реакцияси :
N2 + 3 H2 2NH3
1 моль 3 моль 2 моль
Бу реакцияда босим ортиши билан аммиакнинг ҳосил бўлиши кучаяди ( чунки реакция натижасида системанинг ҳажми ўзгаради )


Концентрация ўзгаришининг таъсири. Реакцияга киришувчи моддалардан бирининг концентрацияси ортганида мувозанат шу модда концентрациясининг камайишига олиб келадиган реакция томонга силжийди. Аксинча, реакцияда катнашувчи моддалардан бирининг концентрацияси камайганда, мувозанат шу модда ҳосил бўладиган реакция томонга силжийди. Буни ушбу реакция мисолида кўриб чикамиз:
CO + H2O(буг) CO2 + H2
Агар СО ёки H2O нинг концентрацияси оширилса, реакция унгга силжийди, СО ёки H2O нинг концентрацияси камайтирилса, реакция чапга силжийди.
Агар СО2 ёки H2 ошса, реакция унг томонга силжийди, СО ёки H2O камайса, реакция чапга силжийди.
15. Kimyoviy muvozanat siljishiga moddalar konsentratsiyasi, harorat va bosimning ta’siri.


Химиявий мувозанат силжишига моддалар концентрациясининг таъсири.
Агар аммиак ҳосил бўлиши реакциясида (мувозанатда турган) дастлабки моддалардан Н2 (ёки N2) нинг концентрациясини оширсак массалар таъсири қонунига кўра Vтўғри = Kтўғри [N2]*[H2]3 ифодага мувофик тўғри реакция тезлиги ортишига олиб келади. Бунда системада N2 ва H2 нинг миқдори камая бошлайди. NH3 миқдори мувозанат ҳолатидаги нисбатан ортади. Реакцион аралашмада NHз миқдорининг ортиши ўз навбатида тескари реакция NH3 N2 + 3H2 тезлиги Vтекари ортишига сабаб бўлади ва маълум вактдан сунг системада янги мувозанат ҳолати карор топади.
Бу мувозанатда турган системада яна Н2 (ёки N2 )нинг миқдорини оширсак яна худди юкоридаги сингари ҳолат кайтарилади. Химиявий мувозанат унг томонга силжийди (Vтўғри > Vтескари) ва яна кайтадан мувозанат карор топади (Vтескари = Vтўғри).
Агар системада реакция махсулоти NHз нинг миқдори оширилса, мувозанат тескарига - чапга силжийди (Vтўғри < Vтескари) ва яна кайтадан мувозанат карор топади.
Умуман, мувозанатда турган системада дастлабки моддалар концентрациясининг ортиши бу моддалар миқдорини камайтирувчи реакция тезлиги ортиши (Vтўғри > Vтескари) га олиб келади, мувозанат унгга, яъни реакция махсулотлари миқдори ортиши томонга силжийди.
Реакция махсулотларидан бирининг миқдорини ортиши, шу махсулот миқдорини камайтирувчи реакция, яъни дастлабки моддалар ҳосил бўлиш реакцияси (Vтўғри < Vтескари) тезлиги ортишига, мувозанатни чапга силжишига олиб келади.
Юкорида айтилган мисолимизда дастлабки моддалар концентрацияларининг камайиши тескари реакция, Vтескари < Vтўғри ортишига, яъни шу моддалар миқдорини оширувчи реакция тезлиги ортишига олиб келади.
Ҳосил бўлган махсулот NH3 - нинг миқдорини камайиши Vтўғри > Vтескари га олиб келади, мувозанат унгга силжийди.
Аксарият холларда,газсимон моддалар иштирокида борувчи реакция (система) ларда босим ўзгаришининг химиявий мувозанат силжишига таъсири ҳам худди юкорида баен этилгандек тушунилиши керак.
Азот, водород ва аммиакдан иборат химявий мувозанатда турган системанинг умумий босими 3 марта (система ҳажмини 3 марта камайтириш билан) оширилганда мувозанат кайси томонга силжишини тахлил этайлик.
Бунда, босимнинг 3 марта ортиши газсимон моддаларнинг миқдори 3 марта ортшига ва мувозанат силжишига сабаб бўлади. Натижада мувозанат кайси томонга силжийди? Шу саволга жавоб берайлик.
Босим ўзгаришигача барча моддалар концентрацияси: [N2]мув., [H2]мув., [NH3]мув. Реакциялар тезликлари:
Vтўғри = K [N2]мув.*[H2]3 мув. ва Vтескари = K [NH3]2 мув. Газларнинг босими 3 марта оширилганда уларнинг концентрациялари: 3[N2]мув.; 3[H2]мув. ва 3[NH3] бўлади. Ҳар бир реакциянинг тезлиги:
Vтўғри = K(3[N2]мув.) (3[H2]мув.) = 81 K[N2]мув.[H2]мув.
Vтескари =К(3[NHз]мув.) = 9K[NHз]мув. бўлади.
Демак, система босимининг 3 марта ортиши тўғри реакция тезлигини 81 мартага, тескари реакция тезлигини эса 9 марта ортишига олиб келар экан. Натижада тўғри реакция тезлиги тескари реакция тезлигидан 3 марта юкори бўлиб, мувозанат бўзилиб (Vтўғри >> Vтескари бўлгани учун) унгга силжийди.
Бу ҳолат реакция тенгламасининг унг ва чап томонларидаги стехиометрик коэффициентлар (1 моль N + 3 моль H = 2 моль NHз ) йиғиндиси (4 моль моль) ўзаро тенг бўлмагани учун руй беради. Агар тенгламада дастлабки моддалар "моль" лар сони ҳосил бўлган моддалар "моль" лари сони билан тенг бўлса, масалан H2 + Cl2 = 2HCl (1 моль + 1 моль = 2 моль) босимнинг ўзгариши система мувозанатини ўзгарувига олиб келмайди. Лёкин тенгламадаги моддалардан бирортасининг концентрацияси ўзгариши, мувозанатни у ёки бу томонга силжитган бўлар эди.
Юкоридагиларга асосан хулоса қилсак, система ҳажмини камайтириш билан босимнинг ортиши химиявий мувозанатни газ молекулалари сони камаядиган томонга, яъни босим камаядиган томонга силжитади. Босимнинг камайиши эса мувозанатни босим ортадиган томонган силжитади. Реакциянинг унг ва чап томонларидаги стехиометрик коэффициентлар йиғиндиси ўзаро тенг бўлса, босимнинг ўзгариши мувозанат силжишига таъсир этмайди.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish