Fanidan m a ‘ ruzalarmatn I



Download 0,59 Mb.
bet21/27
Sana28.03.2022
Hajmi0,59 Mb.
#514361
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
6 -Mavzu Kimyoviy kinetika va kimyoviy muvozanat.

13. Kimyoviy muvozanat.

Умуман, барча химиявий реакцияларни икки турга: кайтар ва кайтмас реакцияларга бўлиш мумкин. Реакцияга киришувчи моддалар тўлиқ реакция махсулотларига айланадиган жараёнлар - кайтмас реакциялар дейилади. М:


C + O2 CO2; 2HCl + Zn ZnCl2 + H2; 2KClO3 2KCl + 3O2
Кайтмас реакциялар факат бир йўналишда боради ва бўлар амалда тўлиқ, охиригача борадиган реакциялардир. Агар дастлабки моддалар стехиометрик нисбатда олинган бўлса, реакция махсулотлари дастлабки моддалар билан ифлосланмаган , яъни тоза моддалар ҳосил бўлади.
Аксарият химиявий жараёнлар кайтар реакциялардир. Реакцияга киришувчи моддаларнинг бир қисми реакция махсулотларига айланиб, айни вактда реакция махсулотлари кайтадан дастлабки моддаларга айланиб турадиган химиявий жараёнлар кайтар реакциялар дейилади. Масалан:
2SO2 + O2 2SO3
H2 + J2 2HJ
3H2 + N2 2NH3
NH3 + H2O NH4OH
HCl H+ + Cl-
NH4OH NH4+ + OH-
NH4Cl + H2O NH4OH + HCl ва х.к.
Бу мисоллардан кўриниб турибдики кайтар реакциялар иккита ўзаро қарама-қарши борувчи реакциялардан иборат бўлиб, улар қаторига кўпчилик бирикиш, диссоцияланиш, гидролизланиш, комплекс ҳосил бўлиш реакцияларини киритиш мумкин.
Бу реакциялар давомида реакция борувчи система (автоклав, стакан, колба) да доимо дастлабки моддалар ҳам, реакция махсулотлари ҳам биргаликда учрайди. Шу сабабли аксарият технологик жараёнларда кайтар реакцияларнинг кечиши ишлаб чикаришни анча кийинлаштиради. Бу кийинчиликлар асосан, реакция тезлигини маълум вактдан сунг ўзгармай колишида, реакция махсулотларини ифлосланишида, ишлаб чикариш унумининг пасайишида намоён бўлади. Кайтар реакцияларнинг ўзига хос хусусияти уларда химиявий мувозанат ҳолатининг юзага келиб колишидир.
Юкорида келтирилган кайтар реакциялардан хохлаган бирортасини тахлил этсангиз, ҳар бирида қуйидаги ҳолатни кўриш мумкин: (аммиак ҳосил бўлиш жараёнини кўриб чикамиз).
1 моль N2 гази билан 3 моль H2 гази аралаштирилиб, тегишли шароит яратилса, бу моддалар ўзаро таъсирлашади:
N2 + 3H2 2NH3
Маълум вакт давомида реакция боради, бир оздан сунг гуё реакция тухтаб колгандек туюлади. Шу пайтда реакцион аралашмани анализ қилиб кўрилса, унда дастлабки моддалар N2, H2 ва махсулот NH3 -аммиак моддаси борлигини кўриш мумкин. Агар шароит ўзгартирилса, моддаларнинг концентрациялари ҳам ўзгариши, лёкин уларнинг миқдорий нисбатлари ҳар бир ҳолатда деярли бир хил колиши аниқланган.
Бунинг сабабини қуйидагича изохланади: моддалар аралаштирилганда реакция бошланиб, аммиак ҳосил бўла бошлайди:
N2 + 3H2 2NH3 (I) реакция тезлиги
Vтўғри = Kтўғри [N2]*[H2]3;
вакт утиши билан ҳосил бўлган махсулот – NH3 нинг бир қисми парчаланиб, кайтадан дастлабки моддани ҳосил қила бошлайди:
2NH3 N2 + 3H2 (II) реакциянинг тезлиги
Vтескари = Kтескари*[NH3]2 бўлади.
Вакт утиши билан I реакция тезлиги камайиб боради. Чунки, массалар таъсири қонунига кўра N2 ва H2 концентрациялари камайиб бориши билан Vтўғри нинг қиймати камая бошлайди (12-расм а-чизик). II реакция тезлиги эса, аксинча орта бошлайди. Чунки, вакт утиши билан аммиакнинг концентрацияси ортиб боради ва Vтескари нинг қиймати ортишига олиб келади (б-чизик).
Системада шундай ҳолат юзага келадики, у пайтда I ва II реакцияларнинг тезликлари ўзаро тенг бўлиб колади:
Vтўғри = Vтескари (с-чизик). Бунда вакт бирлиги ичида азот ва водороддан канча аммиак ҳосил бўлса, шу вакт ичида ана шунча миқдордаги аммиак кайта парчаланиб азот ва водородни ҳосил қилади, яъни тўғри ва тескари реакцияларнинг тезликлари тенг бўлиб колади. Бунга системанинг химиявий мувозанат ҳолати дейилади. Химиявий мувозанат пайтида химиявий реакциялар тухтаб колмайди, реакция давом этаверади. Лёкин қарама - қарши реакцияларнинг тезликларигина тенг бўлиб тураверади. Шу сабабли буни динамик (ҳаракатчан) мувозанат дейилади.
Химиявий мувозанатнинг миқдорий ҳарактеристикаси сифатида мувозанат доимийси – Kмув. қабўл қилинган.
Мувозанат доимийси. Юкорида кўриб чиқилган реакциялар учун: тўғри реакция тезлиги Vтўғри = K[N2]*[H2]3 ; тескари реакция тезлиги: Vтескари = K[NHз]2 бўлса, химиявий мувозанат шарти: Vтўғри = Vтескари га кўра: K[N2]*[H2]3 = K [NH3]2 бўлади. Бу тенгликдаги доимийларини бир томонга, моддалар концентрацияларини иккинчи томонга утказиб ёзсак:
Кмув. = Kтўғри/ Kтескари = [NH3]2 / [N2]*[H2]3
тенгламага келамиз. Агар доимийлар нисбати ҳам бир доимий ўзгармас сонга тенг бўлишини эътиборга олсак реакциялар тезлик доимийларининг нисбатлари Kтўғри / Kтескари = Kмув. эканлиги келиб чикади. Бунинг маъноси - химиявий мувозанатда турган системада реакцияда ҳосил бўлган моддалар концентрациялар кўпайтмасининг мувозанатда турган дастлабки моддалар концентрациялари кўпайтмасига нисбати айни температурада доимий сондир.
Газсимон моддалар иштирок этадиган системалар учун Kмув.- ифодаси концентрация урнида газсимон модданинг парциал босимлари езилади. Масалан умумий реакция: аА + bВ = сС + dD учун

Ҳар қандай реакция мувозанат доимийсининг қиймати реакцияда иштирок этувчи моддалар табиатига ва температурага боғлик бўлиб, моддаларнинг концентрациясига боғлик эмас.
Умуман, мувозанат доимийси ва реакциянинг асосий термодинамик ҳарактеристикалари ( G, H, S) уртасида ўзвий боғланиш мавжуд.
Маълумки G = RTlnKмув. Агар G = H-T S эканлигини эсласак, у ҳолда H - T S = RTlnKмув. келиб чикади. Тенгламани H ва T S га нисбатан ечиб Kмув. қийматини топсак:
келиб чикади. Бу формулада H, S ва T лар экспоненциалнинг даражасида турибди. Бундан кўринадики Кмув. нинг қиймати температура ўзгаришига жуда сезгир бўлиб, моддаларнинг табиати (энтальпия ва энтропия) га боғликдир. Бу хулосалар ҳар қандай кайтар реакция (бирикиш, парчаланиш, диссоцияланиш, чуманинг эриши, комплекс ҳосил бўлиши, гидролизланиш) учун уринлидир.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish