Сабзавот газак консерваси ишлаб чиқганда
қуруқ модда баланси
Сабзавот газак консерваси ишлаб чиқаришда қуруқ модда баланси энг мураккаб иш. Бунинг сабаби бу консервалар таркибига қуруқ модда миқдори турли бўлган бир неча сабзавот тури киради.
Бу баланс активига ишлаб чиқаришдаги ҳамма хом ашё ва материал киради. Хар бир компонентнинг миқдорини унинг %-ҳисобидаги қуруқ моддаси миқдорига кўпайтириб қўшиб чиқилса консерва ишлаб чиқаришга сарфланган хом ашё ва материалнинг қуруқ модда миқдори келиб чиқади.
Баланснинг пассивига эса ишлаб чиқарилган консерва миқдори, жами чиқит ва браклар, аниқланмаган йўқотишлар киради. Хар бир консерва тури миқдорини, чиқитлар турини, браклар турини унга мувофиқ қуруқ модданинг %-ҳисобидаги миқдорига кўпайтириб, ҳар бир тур консерва, чиқит ва йўқотишдаги қуруқ модда миқдори топилади. Бу сонлар йиғиндиси баланснинг иккинчи қисмидаги қуруқ модда миқдорини ташкил қилади (17 жадвал).
Хар бир компонент бўйича қуруқ модданинг процент ҳисобидаги умумий қуруқ модда миқдорига нисбатини ҳисоблаш учун актив ва пассивдаги ҳар бир хом ашё, материал, консерва, чиқит 100га кўпайтирилиб актив ва пассивнинг умумий қуруқ модда миқдорига бўлинади.
64 мисол. Сабзавот газак консервалари ассортиментлари бўйича қуруқ модда умумий баланси тузилсин, агар 200 минг физик банка СКО 83-1 фаршланган ширин қалампир, 150 минг физик банка СКО 83-5 кабачок икраси, 100 минг физик банка ҳалқасимон кесилган фаршли кабачок консервалари СКО 83-1 ишлаб чиқарилган бўлса, 17-жадвалда келтирилган баланс консервага қанча маҳсулот тушди, қанча чиқит чиқди, қанча маҳсулот йўқолди, яъни хом ашё қанчалик оқилона ишлатилганлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
Қовуришдаги хом ашё йўқолишини ҳисоблаш
Сабзавотни қовурганда маҳсулот камайиши на фақат унинг сувда буғланиши ҳисобига, балки маҳсулот майда парчалари қовуриш қурилмаси остидан пастга ўтиш ҳисобига ҳам камаяди ва унинг миқдорини аниқ ҳисобга олишнинг иложи йўқ. Аммо бу миқдорни қуруқ модданинг қовуришгача ва қовуришдан кейинги бўлган абсолют массаси фарқи орқали топиш мумкин.
Ушбу мисолда қуруқ модда ўқолиши Р1 масса ҳисобида
(58) ташкил қилади.
Р2 – қуруқ модданинг бошланғич миқдорига нисбатан фойиз ҳисобида
қуйидагига тенг бўлади
(59)
А – сабзавотнинг қовуришгача массаси:
В – сабзавотнинг қовуришдан кейинги массаси
С – сабзавотдаги қовуришгача бўлган қуруқ модда миқдори, %
С – сабзавотдаги қовуришдан кейинги қуруқ модда миқдори, %
Қуруқ модданинг бу йўқолишини %-да хом ашё йўқолиши деб қабул қиламиз.
65 мисол. Сменада қовуришга 8 т тайёрланган сабзи келди. 5т қовурилган сабзи тайёрланди. Сабзида қовуришгача 12% қуруқ модда бор эди, қовуришдан сўнг сўрилган ёғдан ташқари 19% қуруқ модда бўлди. Хом ашё қуруқ моддаси йўқолиши сабзининг бошланғич массасига нисбатан фоиз ҳисобида топилиши талаб қилинади.
Сабзи ва қуруқ модда йўқолишининг массага нисбатан (58) формула орқали топамиз
сабзининг бошланғич массасига фоиз ҳисобида (59) формула орқали
Do'stlaringiz bilan baham: |