Ён томондан ёритиш
Харакатли порталлар фермаларида, ёритилган галереяларда ва ҳаракатланадиган ёруғлик минораларида (портал минорада) жойлаштирилган ёритиш асбоблари ёрдамида яратилади. Ён томондан ёритиш асбобларининг асосий вазифаси ўйин майдонининг зонасида саҳнанинг биринчи планида вертикал ёритилганликнинг зарур даражасини яратиш ҳисобланади..
Стационар ёртиш портали
Стационар ёритиш портали саҳна олдида ва саҳнанинг биринчи планида актёрлар ва декорацияларни ёритиш учун вертикал ёритилганликни яратиш учун хизмат қилади. Саҳна майдонидан томоша залига чиқариладиган ёритиш асбобларининг гуруҳлари билан амалга оширилади ва ўрнатиш жойига мувофиқ юқори фронтал, диоганал ва қуйи фронтал (рампа) ёритишга бўлинади. Чиқариладиган ёритиш асбоблари томоша залини ёритмасдан саҳна чегараси ва саҳна олдига ёруғлик оқими юборилиши керак. Юқори фронтал ёритиш асбобларга хизмат кўрсатиш имконини берадиган техник хоналарда, томоша залининг шифтида чиқиб турган жойига яширинча ўрнатилган, томошабинларга кўринмайдиган жойда жойлаштириладиган прожекторли типдаги асбоблар билан амалга оширилади. Эски (анча аввал қурилган) театрларда айрим ҳолларда софит-кўприклар ёрдамида амалга оширилади. Агар ёритиш асбобларига хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаса, унда улар масофадан бошқарилиши керак.
Ёритиш ложалари
Рампалар стационар ва кўчма (кўтарма-туширма) бўлади. Диагонал (чиқариладиган) ёриткич махсус хоналарда, томошабин кўрмайдиган ва хизмат кўрсатиш учун ўтиш мумкин бўлган девор токчасининг яширин қисмида ўрнатилади. Бир неча қаватли томошабин залида ён ложалар прожекторларни ўрнатиш учун вентиляция ўрнатилади, махсус металлкаркаслар монтаж қилинади.
Ёритиш асбоблари сифатида шлифовкаланган линзали, Френель линзали прожекторлар, профилли, паст частотали прожекторлардан фойдаланилади. Турли оптик тизимли прожекторларда белгиланган вазифаси турлича бўлади. Френель линзали сферик акслантиргичли прожекторлар биринчи-учинчи пландаги санъат асарли саҳна ортини ёритиш учун қулайдир. Эллиптик акслантиргичли профилли прожекторлар планшетда ва декорацияларда геометрияни яратади, актерларга ёруғлик беради. Парабалик акслантиргичли паст вольтли прожекторлар декорацияяяялар элементларини аниқлаш учун хизмат қилади. Агар юқори фонтал ёритиш асбоблари сифатида ёруғлик оқимини майдонда махсус диаффрагмалар ва лекал пардалари ёрдамида ёруғлик оқимини тақсимлашни чегаралаш имконига эга мураккаблашган оптик тизимли прожекторлардан фойдаланилса, томоша зали ёритилмайди.
Фронтал ёруғлик-проекция махсус хоналарда ўрнатилади. Хоналарда турли статистик ва динамик ёруғлик эффектларни («ёнғин», «сув», «ёмғир», «қор» ва ш.к.) яратиладиган проекцион аппаратлар ўрнатилади. 2 кВт, 5 кВт (галогенли цикл), 1200 Вт, 2500 Вт, 4000 Вт, 6000 Вт, 12000 Вт (газ-зарядли цикл) каби проекторлардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |