Фанга кириш. Театр саҳнасини ёритиш тарихи. Театрлардаги ёритишнинг турлари.
Режа:
Фанга кириш. Театр саҳнасини ёритиш тарихи.
Театрлардаги ёритишнинг турлари.
1.1.Фанга кириш. Театр саҳнасини ёритиш тарихи.
“Махсус ёритиш технологиялари ва фильтрлар” фани талабалар VIII семестрда ўрганишади, фанининг бош муҳим вазифаси талабаларга “Кино ва ТВда драматургия ва режиссура асослари”, “Фан, технология ва санъат”, “Ракамли аудио, видео ва ТВ технологиялари”, “Медиа технологиялари”, “Фильм ишлаб чикариш менежменти асослари”, “Ракамли махсулот яратишни режалаштириш”, “Монтаж” ”ва шунга ўхшаш қатор фанларни муваффақиятли ўзлаштириши учун зарур бўладиган таянч билимларни беради.
Ёруғликни кўриш имконига эгамиз, лекин ёруғликнинг ўзи кўринмайди. Демак ёруғлик ўзи нима? Бу антик даврларнинг ва христианлик асрнинг фундаментал саволидир. Юнон файласуфлари ҳақиқат ва гўзаллик билан кун ва ёруғликни таққослашган. Юнон файласуфлари ёруғликнинг сунъий манбаи предметни тўлиқ ёритиш, унинг ҳақиқий гўзаллигини кўрсатиш имконига эга эмас деб қарашган. Шунинг учун байрамлар табиий ёруғликда кун давомида ўтказилган. Театр томошалари ҳам кундуз кунлари ўтказилган. Архитектура жиҳатдан театр учта чиқиш жойлари бўлган тош деворлардан иборат бўлган. Унда жуда содда саҳна кўринишидан фойдаланилган, масалан, кеч тушишини кўрсатиш учун қора пардадан фойдаланилган, мамоқалдироқ расмлар билан тасвирланган. Рим театри ҳам архитектурасига кўра юнон театридан кўп фарқи бўлмаган. Кейинчалик Рим театрли саҳна кўринишларини турли шаклларга ўзгартира бошлади. Римликлар очиқ саҳналарда ҳақиқий тахтадан ясалган уйларни ёқишдан, вулқонлар кратери (оғзи)ни тасвирлашга қўрқишмаган.
Кейинчалик Рим империяси даврида театрлар суд йиғилилишлари ўтказиладиган жойга айлана бошлади. Агар йиғилишлар кечқурун ўтказилганда ва театр бино ичида жойлашган бўлса, унда ёғ лампалари, шамлар ва машаълалар ёқилган.
Ўрта аср театри церков (диний жамоат) шаклидаги ва диний жамоатга тааллуқли бўлмаган шаклдаги кўринишда бўлган, шу вақтда ҳам махсус ёритиш масламаси бўлмаган. Барча диний мавзудаги драмаларнинг ишқий тарихлар, фарслар (кичик ҳажвий пъесалар) ва пантомималар церковларда ёки шаҳар майдонларида асосан кундузги ёруғликда ижро этилган.
Аста-секин христиан ўрта асри ёруғликни нисбатан антик қарашларга қайтди. Готика бош церкови Ердаги самонинг намунаси сифатида қаралди; ранг-баранг сурат соладиган рангли ойна орқали ўтувчи ёруғлик илоҳий ҳар нарсага қодир зот, унинг гўзаллиги, айниқча рангнинг гўзаллиги тўғрисида эслатиб турган. Ёруғлик инсонга диний жиҳатдан таъсир этувчи, бўшлиқни қалб билан тўлдиришга ундайдиган субстанция (туб моҳият) билан таъсир этувчи юқори ҳақиқийлик тасаввурдан бошқа функцияларни бажармаган. Бундай ёруғликни ўрта аср олимлари «люкс» (ёритилганли даражасининг ўлчов бирлиги) деб аташган. «Люмен» сўзини «люкс» сўзининг моҳиятини инсон томонидан тушунилишига ёрдам берадиган моддий муҳитга айтишган. Бундай тушунчадан дунёни янгича, илмий, оқилона англангандан кейин воз кечишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |