Мавзу 8. Текшириш ва ўқитиш натижасини баҳолаш ……………………………………. 85
8.1. Ахборот - визуал маърузани « Биргаликда урганамиз» техникасидан фойдаланган холда ўтиладиган маъруза воситасида таълим ўқитиш технологияси.
Мавзу 9. Тарих ўқитувчиси ………………………………………………………………………. 92
9.1. Ахборот -визуал маърузани « Нима учун » техникасидан фойдаланган холда ўтиладиган маъруза воситасида таълим ўқитиш технологияси.
Фойдаланган адабиётлар руйхати………………………………………………………………… 100
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Чукур тахлил, мантиққа асосланмаган бирёқлама фикр одамларни, энг аввало, тарих ўқитувчиларини чалғитади. Улар эшитганларини ҳакикат шу экан, деб ўқувчиларга ҳам етказишади. Фақат бахс, мунозара, таҳлил меваси булган хулосаларгина бизга туғри йул кўрсатиши мумкин”.
Тарих ўқитиш методикаси умуман таълим тизимида ўқувчилар томонидан тарихий билимларни ўзлаштириш, шу асосда тарих ўрганишнинг мазмуни, мақсади ва унинг ташкил этиш методлари масалаларини қамраб оладиган, халқ таълими соҳасидаги тарих таълими олдига қўйилган асосий мақсад Президент И.А.Каримов алоҳида таъкидлаганидек “биз юртимизни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаши ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас” деган тамойил асосида таълим тизимида тарихий билим тушунчалари, тамойиллари ва дунёқарашларини фаол шакллантириш ҳамда ривожлантиришни тадқиқ этадиган илмий-педагогик фандир.
Тарих ўқитиш методикасини мукаммал даражада билмоқ инсоният цивилизациясининг ютуқларидан ва тажрибасидан тўла баҳраманд қилади, умуминсоний қадриятларни англаб етишга кўмаклашади ва дунё миқёсида мавжуд бўлган муаммоларнинг тарихий илдизларини излаб топишга имконият яратади.
Тарих фани бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам эътиборга моликдир. Мамлакатимиз тақдирида ниҳоятда муҳим бўлган ушбу даврда, ҳар бир соф виждонли, ватанпарвар шахс, унда фаол иштирок этиши, мавжуд муаммоларнинг калитини, ечимини ахтариши лозим. Тарих сахнасида инсон ўзининг фазилатлари ва нуқсонлари билан хамиша асосий омил бўлиб келганди. Шу сабабдан ўтмишни жонли, доимий ривожланишда бўлган мужассам бирлик – яъни инсоният тарихини билмай туриб, биз бугунги кунни тушунишимиз, булаётган жараёнларни англаб етишимиз қийин бўлади
.Тарихий жараённи чуқур англаб етиш малака ва куникмаларни шакллантиришда тарих ўқитиш методикаси алоқида аҳамият касб этади.Тарих ўқитиш методикаси ўқувчиларга тарихдан пухта билим бериш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш ва тарбиялашда ҳар хил таълим даражаларида ўқитиладиган тарих курсининг мақсади, таълим-тарбия вазифалари, мазмуни, усулларини ҳамда тарих ўқитишнинг энг муҳим воситаларини белгилаб беради. Тарих фанининг ўқитилиши ва ўқитиш жараёнининг ўрганилиши тарих ўқитиш методикасининг предметини ташкил этади.
Тарих ўқитишнинг асосий мақсади, ўтмиш тарихни ўрганиш ва Ватанга содиқ жамият кишисини тарбиялашдан иборат.Тарих ўқитиш методикаси ўқитиш жараёнининг таркибий қисмлари улар ўртасидаги қатиий такрорланадиган ўз-аро алоқа ва боғланишларда намоён бўладиган қонуниятларни очиб беради ва тарих ўқитиш жараёнини такомиллаштиришда улардан фойдаланиш йул-йуриқларини ҳам кўрсатиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |