Ибн Халдун
ган назарияни баён қилган. Умуман И.Х. қарашлари Макиа-велли, Монтескье каби алломалар ижодига катта таъсир кўрсатган... Ибн Хадцун билан Марокашда ва Андалузияда (Испания) танишган ва унинг дўстига айланган Лисонид-дин Хатиб, Ибн Халдуннинг ҳаёти ва асарлари ҳақида қим-матли маълумотлар қолдирган. Унинг қайд этишича, Ибн Халдуннинг мантиққа, математикага доир асарлари, Ибн Рушд асарларига ёзган шархлари, Фахриддин Розий асарла-ри тахлилига бағишланган ҳошиялари ва Ражзийнинг фиқҳ усулига доир шархлари мавжуд бўлган. Аммо бу зикр этилган асарлар бизгача етиб келмаган. Фақат унинг «Муқаддима-йэ Ибн Халдун» номли йирик асари етиб келган.
И,Х. 732 ҳижрий йилнинг рамазон ойида (1332 йил 27 май) Тунисда туғидди. Унинг ота-оналари Андалузиядан Ту-нисга кўчиб келган эдилар. Унинг тўлиқ исми ва насаби қуйидагичадир: Валиддин Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Жобир ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Абду-раҳмон ибн Халдун. Унинг хонадони Ямоний Ҳазармут араб-лари қабиласига мансуб.
И.Х. хонадони Андалузиядаги ҳукмрон доираларга ман-суб эди. Унинг энг катта бобокалони Холид Халдун лақаби-ни олган бўлиб, арабларнинг ямоний қўшини билан Анда-лузияга келиб, даставвал, Кўрмунак шаҳрида қолди. Унинг фарзандлари кейинчалик Севилия шаҳрига кўчиб ўтдилар ва шаҳарда раҳбарлик лавозимларига эришдилар. Бу хонадон вакилларидан бўлган Кариб ибн Халдун ҳокимиятни қўлга олиб, Севилияни мустақил деб эълон қилди. Фақат И.Х.-нинг отаси Муҳаммадгина сиёсатдан юз ўгириб, илм билан шуғулланади. У фиқҳ, тил ва адабиёт соҳаларида қалам теб-ратиб, шеърлар ёзади ва 1349 йилда кенг тарқалган вабо натижасида вафот этади. Бу вақтда И.Х. даврида мусулмон дунёси сиёсий жиҳатдан пароканда бўлса-да, маданий ва адабий жиҳатдан маънавий бирликка эга эди. Адиблар, фиқхдиунослар ва олимлар хат орқали бир-бирлари билан доимий алоқада эдилар. Бунга И.Х.нинг ҳаёти мисол бўла олади. Гарчи, давлатлар кўп бўлса ҳам илмий нуфузга эга бўлганлар учун бунинг аҳамияти йўқ эди. И.Х. дам Гренада-нинг жомеъ масжидида, гохида Бежоия шаҳрида, гоҳида эса Туниснинг Зайтуния шаҳарларида ваъз айтар ва дарс берар эди. И.Х. Қоҳирадаги Ал-Азҳар ўқув юртида, Дамашқдаги Одилия мадрасасида дарс берган ва Сурия олимлари билан шший баҳс-мунозаралар олиб борган.
Темур Дамашқни қамал қилган вақтида И.Х. у билан учрашди. Унинг <<Муқаддима» китоби барча мусулмон дав-латларига ёйилди ва машҳур бўлди. Шу туфайли И.Х.нинг
144
Идеал
«Муқаддима»си XIX асрда Европа тадқиқотчиларининг диқ-қатини ўзига тортди. У 1406 йили Мисрда вафот этди ва Суфия мақбарасига дафн этилди.
И.Х.нинг шоҳ асари «Муқаддима» кишилик тарихидаги жамиятшуносликка бағишланган, биринчи назарий асардир. Унда меҳнат ва ишлаб чиқариш натижасида жамиятнинг кедиб чиқиши қонуний эканлиги исбот этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |