Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet102/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Г. Мирзақулов
139
Ибн Рушд
ИБН РУШД, Абул Валид Муҳаммад ибн Аҳмад (Авер-роэс) -- машҳур файласуф, илоҳиётчи, ҳуқуқшунос, табиб. 1126 йилда Андалузиянинг Қуртаба (Кордова) шаҳрида ту-ғилиб, 1198 йилда Марокашда вафот этган.
И.Р. ғоят меҳнатсевар ва сермаҳсул мутафаккир бўлиб, у умри мобайнида, икки кунгина меҳнат қилишдан ўзини тия олган. Булар -- мутафаккирнинг отаси вафот этган ва ўз никоҳ тўйи кунларидир. Э. Ренаннинг маълумотларига қара-ганда, И.Р. 78 та китоб ва катта-кичик рисолалар муаллифи-дир. Улардан «Раддияни рад этиш» («Таҳафут ат-таҳафут»), «Биринчи ҳаракатлантирувчи ҳақида», «Азалий ва вақтинча-лик мавжудлик ҳақида мулоҳазалар», «Фалсафа масалала-ри», «Акл ҳақида мушоҳадалар», «Диннинг фалсафа билан мувофиқдиги ҳақида», «Мантиқ соҳасига оид ёзишмалар» ва бошқалар ўша даврдаги аҳли илм орасида эътибор қозонган-лиги маълум.
Айниқса, И.Р.нинг «Раддияни рад этиш» асари фалсафий тафаккур тараққиётида муҳим аҳамият касб этиб келди. Мута-факкир унда ал-Ғаззолийнинг Форобий ва Ибн Синонинг моддий борлиқнинг азалийлиги, аклнинг фаоллиги, сабаб-оқибат тамойилининг фандаги устуворлиги тўғрисидаги гояла-рига билдирган эътирозларини рад этади. У бу билан қаноат ҳосил қилмасдан, ғоявий жиҳатдан ўзига яқин бўлган Форо-бий ва Ибн Сино фикр-мулоҳазаларидаги баъзи камчиликлар, ниҳоясига етказилмаган хулосаларга ҳам ўзининг танқидий муносабатини билдиради, аристотелизм анъаналарини изчил бир тарзда давом эттиришга ҳаракат қилади.
И.Р. Аристотель (Арасту) фалсафий идеалининг садоқат-ли тарафдори бўлиши билан бир қаторда, юнон файласуфи қолдирган фалсафий тафаккур намунаси ва реал исломий жамият ҳаетида юзага келган вазиятни яхши тушунар эди. И.Р., назарияда жамият манфаат ва эҳтиёжларини қадимги юнон файласуфи тамойилларига бўйсундириб бўлмайди, ак-синча, бу тамойилларни янги шароитга мослаштириш сама-рали бўлади, деган хулосага келади.
Шундан келиб чиқиб, у диний ва дунёвий билимлар дин, фалсафа ва илоҳиёт ўзаро нисбатини асослаб беришга ҳаракат қилади.
И.Р. ислом динини ҳар қандай ахлоқий камолотнинг яго-на негизи ва пойдевори деб билади. Дин ва фалсафа, диний ва дунёвий билим^чар муросага келиши лозим, чунки «фал-сафа диннинг доимий йўлдоши ва гўёки бир аёл эмизган синглисидир», улар табиатан ва моҳиятан бир-бири билан ҳамкордирлар деб билади И.Р.. Улар Тангри, Яратган тўғри-сида мушоҳада қилади. Лекин мулоҳаза юритишда хилма-
140
Ибн Сино
хилдир. Диний мушоҳада «риторик» — «нотиғий» бўлиб, рам-зий тасаввурларга таянади. Фалсафа эса аксинча, аподиктик ҳукм хулосаларга асосланади. Аммо И.Р. бу борада ҳеч қандай зиддиятни эътироф этмайди. Сабаби -- Қуръон «ички» ва «ташқи» маънога эга бўлиб, унинг ташқи мазмуни нотиқ-лар, «ич(ш» томони эса — аподиктлар талқинига тегишли-дир. Бундан келиб чиқадики, И.Р.нинг фикрича, ҳатто Ярат-ган ва яратилганнинг сир-асрори, охир-оқибатда фалсафий талқин орқали ниҳоясига етади.
И.Р. фалсафий қарашларида Яратган билан яратилган, сабаб-оқибат сифатида бир-бирига қарама-қарши қўйилмай-ди. Яратилиш ирода орқали эмас, балки абадий фаолият туфайли амалга ошади. ШундаЙ экан, Яратган ҳам яратилган олам ҳам абадий мавжуд бўлади. У Ибн Синодан фарк^и ўлароқ, вужуди вожибнинг зарурияти тўғрисида ортиқчз му-лоқаза қилмайди. Унингча содир бўлаётган ҳодисалар бир-бири билан сабаб-оқибат орқали алоқадор бўлади. Лекин биз доимо улардан воқиф бўлавермаймиз. Инсон аста-секин ақл воситасида билинмаган сабабларни билиб боради.
Айрим олинган индивид руҳи унинг танасига боғлиқ бўлиб, у бетакрордир. Лекин умумий фаол аьут абадий бўлиб, у илоҳий ақлга ўхшайди. У аслида, инсон руҳининг юксак назарий қобилиятини, чексиз имкониятларини ифодалайди.
И.Р.нинг моддий оламнинг абадийлиги, ақлнинг фаол-лиги ва сабабият тамойилининг билишдаги юксак мавқеи тўғрисидаги ғоялари фалсафий тафаккур равнақига ўз таъси-рини ўтказиб келди. Рарбий Европа мамлакатларида аверро-изм йўналишини келтириб чиқарди, кўплаб янги ғоялари-нинг вужудга келишига сабаб бўлди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish