Р. Носиров
ИБН СИНО, Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино (лотин. Авиценна, 980—1037 й.) -- ўртаосиёлик қомусий олим ва машҳур мутафаккир. И.С.дан 280 дан зиёд асарлар бизга мерос бўлиб қолган. Улардан 50 таси тиббиётга, 40 дан зиедроғи, табиий ва ижтимоий соҳаларга, 3 та рисола мусиқага, 185 таси фалсафа, мантиқ, психология, ахлоқ-одоб ва ижтимоий-сиёсий муаммоларга тааллуклидир. Олим-нинг асарлари орасида «Шифо китоби», «Инсоф китоби», «Нажот китоби», «Тиб қонуни», «Билимлар китоби» ва бош-қалар ғоят эътиборга лойиқлир.
И.С. таъбирича, фалсафа — назарий ва амалий фалсафа-дан иборат. У борлиқ, билиш, ахлоқ-одоб, ижтимоий-сиё-сий муаммоларга, маитиқ масалаларига катга қизиқиш би-лан қараган. Борлиқ вужуди вожиб (Тангри) ва вужуди мум-
141
Шн Сино
кин (яратилган) борлиқаан иборатдир. Вужуди вожиб, вужу-ди мумкиннинг сабаби, биринчи моҳиятидир. Вужуди во-жибга абадий фаоллик хос. Улар ўртасидаги фарқ вақт билан эмас, балки нафислик даражаси билан ифодаланади, Жисм-ларга хос ҳаракат, уларнинг умумий ўзгариши сифатида тал-қин этилади. Ҳаракат акцидентал (жисмнинг бошқа жисм таркибида ҳаракат қилиши), мажбурий (жисмнинг ҳаракат сабаби унинг моҳиятидан ташкдрида) ва табиий (жисмнинг имманент ҳаракати) ҳаракат шаклларидан иборатдир. Вужу-ди вожиб абадий бўлганлиги сабабли, унинг оқибати бўлмиш вужуди мумкиннинг мавжудлик усуллари ~ ҳаракат, вақг, макон ҳам абадий бўлади.
И.С. ўзининг табиий-илмий қарашларида жисмларнинг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига таъсири тушунчалари ор-қали Ой, Қуёшнинг одамларга, ҳайвонот ва ўсимликлар ола-мига таъсири, ёмғир, қор, дўл, сабзавотлар пишишининг тезлашуви, кишилар танасининг рутубатларини ёритиб бе-ришга ҳаракат қилади. У «Шифо китоби» ва «Табиат дурдо-наси» асарларида солиштирма оғирлик, момақалдироқ, нур, сароб, электр ҳодисаси, тоғ жинсларининг вужудга келиши ва уларнинг емирилиши борасида баҳс юритади.
Воқеликни маънавий ўзлаштириш инсон аъзосига хос. И.С. нинг таъкидлашича, инсоннинг ҳайвонлардан фарқи шундаки, Аллоҳ унга ақл инъом этган. У туфайли инсон, эзгуликни ёвузликдан, интеллектуал етукликни ёлғон-яшиқ, адашишдан, дўстни душмандан ажрата олади. Акл нури ин-сонни тасодифий кучлар таъсиридан озод шахсга айлантира-ди. Акл «донишмандлик тарозиси»дир. Билиш жараёнида сезги аъзолари ва уларга таянган мушоҳада аклнинг энг яқин кўмак-чилари вазифасини бажаради. Мантиқ илми воситасида ин-сон билмаган нарсасини, олдин билиб олган нарсаси орқа-ли билиб боради, тўрри тафаккур юритиш кўникмаларини ҳосил қилади. Жонли мушоҳадасиз воқеликни ўзлаштириб бўлмайди, лекин сезгилар далолатига асосланган эмпирик тушунчалар, тасаввурлар, кўп ҳолларда, ҳодисалар моҳияти-ни очиб беришга ёрдам беради.
И.С.нинг амалий фалсафасида ахлоқ-одоб, иқтисод, сиё-сатдан баҳс юритилади. Улар инсон, оила, жамият манфаат-лари, уларнинг ўзаро муносабатларини ўрганади. Жамият-нинг барча аъзолари ижтимоий-фойдали меҳнат билан банд бўлишлари лозим. Бажариладиган вазифаларга қараб, улар мансабдор шахсларга, ишлаб чиқарувчилар, савдо-сотиқ би-лан машғул кишилар ва ҳарбийларга бўлинадилар. Жамият-нинг барқарорлиги одамлар учун бир хил мазмунга эга бўлган қонун ва унинг адолатига асосланади, лекин бу — жамият
142
Do'stlaringiz bilan baham: |