Ш. Қаҳҳорова
РЕНЕССАНС (фр. гепатате — уйғониш) — айнан қади-мий мумтоз юнон маданияти, фани, фалсафасининг тикла-нишини ифодалайди — антик даврга хос ҳаётни ҳис этишга яқин, лекин ўрта асрлардаги каби моддий ҳаётни гуноҳ деб
Ренессанс
ҳисоблаб, ундан воз кечишнинг инкор этилиши, янгича ҳис-сиётларнинг ҳаёт нашидасини сезишнинг пайдо бўлиши де-макдир.
XIII асрда Италиядаги Ренессанс маънавияти инсонпар-варлик ғоялари билан Йўғрилган бўлиб, интеллектуал инаи-видуализм ва санъатдаги индивидуализмни вужудга келтир-ди. У тасвирий санъат, адабиёт, табиатшунослик ва фалсафа соҳасида улкан баркамол асарларнинг яратилишига олиб кел-ди.
XIII асрда Ренессанс ғоялари бутун Италияда, ХГУ аср-дан бошлаб, Францияда кенг тарқалди. Европанинг бошқа мамлакатларида хусусан, ғоявий асосларнинг етишмагани ҳамда бутун маънавий ҳаёт реформадия рухи билан сингиб кетганлиги учун ҳам Р. ўз ривожининг чўққисига етмади. Р. фалсафаси схоластикадан юз ўгириб, тажрибага мурожаат этганлиги, тафаккур қудратига бўлган ишонч, табиатшунос-ликни ривожлантириш, табиатнинг бирлиги ҳамда ҳаётий маданият, санъат тўғрисидаги ғоялар орқали инсон ҳаёти ва камолоти билан изоҳланади. Р. даврининг энг йирик намоян-далари Помпонацци, Фигино, Пикоделла Мирандолар, Ма-киавелли, Монтень, Людовик Вивес, Леонардо да Винчи, Коперник, Галилей ва Жордано Брунолардир. Р.нинг уч дав-ри: илк Ренессанс (треченто) — XIV аср; Р. гуллаб-яшнаган давр (кватроченто) -- XV аср ва кечки Ренессанс (кинк-веченто) — XVI аср фаркланади.
Шарқ Ренессанси деганда, IX—XI асрларда мусулмон шарқида илм-фан, фалсафа, маданият ривожланган давр ту-шунилади. Ал-Маъмун халифалик қилган даврда (813—833) давлат шш-маърифатнинг ўсишига ҳомийлик қидди. Бу давр-да юнон ва римликлар маданиятига қизиқиш ҳам анча ку-чайди. Бағдодда таржимон ва хаттотлардан иборат гуруҳлар ташкил топди. Улар Афлотун (Платон) ва янги платончи-лар, Арасту (Аристотель) ва унинг шарҳчилари, табиблар-дан Гиппократ ва Галенларнинг асарларини, Эвклид, Архи-мед ва Птолемейларнинг математика ҳамда астрономияга оид мумтоз асарларини араб тилига таржима қилдилар ва кўпай-тирдилар. Бағдодда, сўнфа Дамашқда астрономик обсервато-риялар қуридди. Осиёлик олимлар бу обсерваторияларнинг ишларида, шунингдек, Бағдодда ташкил этилган «Байт ул-ҳикма» («Донишмандлик уйи») илмий ишларида фаол иш-тирок этдилар. Бағдодда араблар ва бошқа халқ вакиллари билан бир қаторда самарали ижодий иш олиб борган олим-лардан машҳур Абу Абдулла Муҳаммад бин-Мусо Хоразмий (хоразмлик), фарғоналик Аҳмад ал-Фарғошш Аҳмад бин-Абдулла Марвозий, таниқли олим Ҳабаш Ҳосиб ва унинг
Релятивизм
ўғли Абу Жаъфар, Аббос бин-Саид Жавҳарий (Сирдарё ат-пофидан) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Улар «Дониш-мандлик уйи»нинг илмий фаолиятида жуда муҳим ўрин тут-дилар. Шу билан бирга, IX—XI асрлардаги Шарқ Ренессан-сининг ёрқин вакиллари -- Ъухоро тарихчиси Наршахий, қомусий олимлар Форобий, Ибн Сино, Беруний, лингвист ва мутафаккир Маҳмуд Кошгарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар илм-фан, маърифат ва маънавиятнинг ривожига катта ҳисса қўшганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |