Фалсафа қисқача изоҳли луғат


Мавжудлик маъносида талқин қилинди. Л. ҳозирги замон фалсафий та-факкур тараққиетида кам қўлланиладиган атамадир. Р. Носиров



Download 1,98 Mb.
bet138/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Мавжудлик
маъносида талқин қилинди. Л. ҳозирги замон фалсафий та-факкур тараққиетида кам қўлланиладиган атамадир.
Р. Носиров
МАВЖУДЛИК (лотин. ехш/о мавжудман сўзидан олинган) -- фалсафадаги борлиқ тушунчасининг синони-ми. Фалсафа тарихида одатда мавжуд нарсаларнинг тафак-кур ёрдамида акс этгириладиган ички моҳиятидан фарқли ўлароқ, тажриба асосида эришиладиган, уларнинг ташқи томонларини ифодаловчи тушунча сифатида ишлатилиб ке-линган.
XVII—XVIII аср инглиз эмпиризми (Локк, Юм) ҳар қан-дай билимнинг мавжудлигини тан олган. Янги давр рациона-лизми (Декарт, Спиноза, Фихте, Гегель), м. тушунчасини талқин этишда борлиқ ва тафаккурнинг айнанлиги таълимо-тидан келиб чиқади. М. бу ерда моҳият эътибори билан қан-дайдир, ақп билан боғлиқ рационаллик скфатида талқин этилади,
Бу нуқтаи назарларни бирлаштиришга уриииш, Лейбнид ва Кант таълимотларида кўринади. Лейбниц икки хилдаги х.ақиқатни тан олади: ақлнинг абадий ҳақиқатлари ва факт-лар ҳақиқати. Лейбницнинг фикрича, улар ўртасидаги фарқ, фақат инсон акли чегараси (охири) учун мавжуд, оламий ақдда бу фарқ йўқ. Кант «мавжудлик»нинг онтологик аҳами-ятини тан олади. «Нарса ўзида»ни, мантиқий хулосалар ор-қали келтириб чиқариб бўлмайди, акд фақат расмий алоқа-ларни, ҳиссиёт эса унга ашё етказишини ҳисобга олсак, мавжудликни хеч бир ҳиссий ҳодисалардан мантик^й келти-риб чиқариш мумкин эмас.
М., умуман олганда, янгича категория мазмунида Кьер-кегор қарашларида талқин этилади. У мавжудликни бевосита англаш мумкин бўлган инсон борлиғи сифатида тушунили-шини рационализмга (Гегель) қарама-қарши қуяди.
М., Кьеркегор фикрича, бу — алоҳидалик, шахсиятли-лик, интиҳоликдир. Къеркегор фикрича, интиҳоли м. ўз тақ-дири ва тарихига эга бўлиб, тарих тушунчаси интиҳоликдан, м.нинг қайтарилмаслиги ҳамда такдирдан ажралмаслигидир.
XX асрда м.ни Кьеркегорча тушуниш экзистенциализмда (Ясперс, Хайдеггер, Сартр, Марсель ва бошқалар) қайтадан кўриб чиқилган ва унда марказий ўринни эгаллайди. Экзис-тенциализмда м. инсоннинг ўз чегарасидан чиқувчи, вазиятнинг трансценденталликка нисбатан бир ҳолати сифа-тида талқин этилади.
Инсон ақли етиши мумкин бўлмаган м. билан трансцен-денталлик ўртасидаги алоқа унинг охири экзистенцианализм-
192
Маданият
гакўра, м. фактинингўзидатопилади. М.нингохириўлим, ҳаёт тугашининг эмпирик факти эмас, балки бутун инсон ҳаетига кириб борувчи, мавжудлик таркибини белгиловчи, бошлан-ғич ҳолатдир. Мана шундан экзистенцианализмни таърифлов-чи ва унда қизиқиш уйғотадиган ҳолатлар, (қайғу-қўрқув, айбдорлик хояссиёти ва ҳ.к.) унинг табиатини очиб беради ва бу хрлатлар буюмларнинг моқиятидан, уларнинг ҳозир мав-жуд бўлишидан келиб чиқади. М. ва моҳият ўртасидаги тафо-вутни фарқпаш, фалсафа тарихида биринчи бўлиб, Гильом томонидан кўрсатилган. Шуниси эътиборга лойиқки, Гильом бу фикрларга Ибн Сино (Авиценна) таълимоти таъсири ости-да келади. Ибн Сино борлиқнинг икки аҳамияти мавжуддиги-'-*«и кўрсатади: 1. Буюмлар маъносини аниқлаган хрлда уларни оддийгина мавжудлигини ифода қилиш; 2. Борлиқ субстанция сифатида қаралади, бунда унинг акциденцияси, иккиламчи хусусиятлари эътиборга олинмайди.
Ф. Аквинский фалсафасида м. ва моҳият, икки борлиқ (буюмлар ва субстанция) аввали сифатида намоён бўлади. Борлиқни фаолият деб тушуниб, Фома энг буюк воқелик худо ва худонинг моҳияти уни ўзининг мавжудлигида амалга ошади деб ҳисоблайди. Бошқа барча яратилган оламда моҳи-ят ва м. ўзаро мос келмайди. М. мохдятнинг идеаллик чегара-сидир.
XX аср бошларида, Ғарбий Европа мамлакатларида тар-қалган экзистенцианализм (Ясперс, Хайдегтер, Сартр, Мар-сель ва бошқалар) фалсафасида м., нарсаларнинг моҳияти-дан юқори турадиган, пайқаб бўлмайдиган, инсоннинг би-лиши ва амалиёти эриша олмайдиган тушунча сифатида таъ-рифланади.
Аслида эса нарса ва ҳодисалар моҳиятини уларнинг мав-жудлигидан, яъни борлигидан ажратиб бўлмайди. Ана шу маънода м. борлиқ тушунчасининг синоними ҳисобланади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish