М. Абдуллаева
МЕХАНИЦИЗМ -- ҳаракатнииг бирдан-бир объектив шакли — механик ҳаракат деган нотўғри тасаввурга асосла-нувчи дунёқараш ва билиш усули. Бундай қараш оқибатда табиат ва жамиятдаги ҳодисаларнинг турли-туманлигини ин-кор этишга олиб келади, Кенгроқ маънода м., мураккаб ҳоди-
203
Меъёр
саларни уларнинг шунчаки, оддийроқ, таркибий қисмдари-дан иборат деювчи таълимот, бутунни тасодифий (масалан, нжтимоий ҳодисаларни биологик муносабатларга, биологик ҳодисаларни физик-кимёвий муносабатларга) бўлиб ўрга-ниш методидир.
М. илмии тафаккур тарихида XVI—XVIII асрларда юза-га келади. Г. Галилей, И. Ньютон, П. С. Лаплас (табиатшу-носликда), Г. Гоббс, Ж. Ламетри, П. Гольбах (фалсафада) м.нинг классик намояндалари эди. ТабииЙ ва ижтимоий ҳодисаларни билишга бир ёкдама, механик ёндошишни Б. Спиноза, Г, В. Леибниц, қисман Д. Дидро танқид қилган. М.га тафаккурнинг чекланган методи сифатида Г. Гегель барҳам берди.
М. фалсафа тараққиётида босиб ўтилган босқичдир. Шу сабабли, уни ҳозирги шароитларда қайта тиклашга уриниш, илмий маънода орқага ташланган қадам бўлади. М.нинг асос-сизлиги тафаккур, онг, хаёт муаммолари соҳасида ёрқин намоен бўлади. М., фалсафадаги позиция сифатида зиддият-ларни ҳал этишга қодир бўлмаган метафизик тафаккур ме-тодининг типик ифодасидир. Предметнинг қарама-қарши таъ-рифларига дуч келганда, ҳамиша, улардан бирини (мас., микдор фойдасига сифатни) инкор этишга интилади ёки улардан фақат биттасини ҳақиқий деб ҳисоблайди. М., мас., мавжуд сабаб тушунчасининг ўзини ҳам сохталаштиради, ҳаракатни материянинг ўз ҳаракати маъносида эмас, балки ташқи кучларнинг таъсири натижаси деб тушунади, шунинг учун м. материяга нисбатан уни инерт ва қотиб қолган масса деган нотўғри тасаввур ҳосил қилади. Демак, механик ҳара-кат ҳаракатнинг ўзи эмас, балки ҳаракатнинг фақат бир шак-ли, унинг хусусий ҳоли экашгагини, яъни фалсафа механи-кадан фарқ қилишини эътироф этмоқ лозим.
О. Файзуллаев
МЕЪЁР — фалсафий категория бўлиб, у объектнинг си-
фат ва миқцорий жиҳатлари ўзаро богшнушгини англатади.
М. тушунчаси қадимий Ҳиндистон, Хитой ва Юнонис-тондаги фалсафий қарашларда шакллана бошлаган. Марка-зий Осиё мутафаккирлари (Ибн Сино, Беруний ва бошқ.) ҳам ушбу атамадан табиий-фалсафий асарларида фойдалан-ганлар. Улар ўз асарларида табиий ва маънавий рухдш меъер-га оид фикр-мулоҳазаларни билдирганлар. Меъёрни фалса-фий категория сифатида асосан Гегель ўз фалсафасида қайд этган.
Ҳар қандай объектнинг сифати муайян миқдор (моддий тизимларнинг хусусиятлари, унсурлари, сони ва ҳ.к.) билан
204
Микро, макро ва мегадунёлар
узвий боғлиқдиги билан белгиланади. М. доирасида миқдор ўзгаришларининг чегараси мавжуд. Ушбу чегара (миқдор ўзга-ришлари, унсурларининг катта-кичиклиги, дискретлиги, дав-рийлиги, боғланиш тартиби, тузилиши, ҳаракати ва ҳ.)дан ҳатлаб ўтилганда, объект бошқа шаклни олиши мумкин. М. объектнинг сифат ўзгаришлари ўз навбатида микдорий ўзга-ришларга олиб келади. М. мусиқада ритм, гармония, архи-тектурада ансамбль ва ҳ.к. асосини ташкил этади. Жамиятда м. категорияси муҳим илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |