Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet148/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

206
Миллат
Мларнинг ички руҳий салоҳияти, яратувчилик қобилия-ти, матонати, тинимсиз мехнати, тадбиркорлиги ва ўзига хослигини ривожлантириш асосида замонавий цивилизация юзага келган.
Мутахассисларнинг ҳисоблашларича, Ер юзида уч минг-га яқин м. мавжуд. Улар инсониятнинг ўрта ҳисобда 96 фои-зини бирлаштиради, қолган тўрт фоизни элат ва қабилалар ташкил қилади. Ҳар бир м.нинг таркибига кирувчиларнинг сони бир неча ўн мингдан бир неча миллионгача бориб етади.
М.ларни фақат сон жиҳатдан гурухларга ажратиш мум-кин.
Аммо уларнинг хусусиятлари, жаҳонда тутган ўриштари жиҳатидан «буюк» ёки «кичик» гуруҳларга ажратиб бўлмайди. Чунки сон жиҳатдан энг кичик м.дан жаҳон иивилизация-сини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшадиган инсонлар чиқиб, улар ўз миллатини юксаклик даражасига олиб чи-қиши мумкин. Сон жиҳатидан кичик бўлган м.нинг ўз ҳудудлари бутунлигини, ҳуқуқини таъминлашга ёки маъна-вий бойликларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари бутун жаҳонни ларзага солиши мумкин. Миллий ривожла-нишда, тарихий тажрибанинг кўрсатишича, жаҳонда ва кўп миллатли мамлакатда содир бўлаётган жуда кўплаб можа-ролар, улар оқибатида юзага келаётган беқарорлик, иқти-содий ва маънавий таназзуллар, айнан миллатлараро му-носабатларга бориб тақалмокда. Яъни қаерда у ёки бу мил-лат ҳуқуклари поймол этилар экан, албатга, бу мамлакат тараққиётини издан чиқариши муқаррар. Собиқ Иттифоқ-нинг ич-ичидан емирилиши ва охир-оқибатда йўқ бўлиб кетишини тезлаштирган энг қудратли омиллардан бири ҳам «майда» м.ларга нисбатан амалга оширилган буюк м.чилик шовинизми сиёсати эди.
Жаҳонда ва кўп миллатлар яшаётган мамлакатларда бар-қарорликни таъминлашни ва тараққиётга эришишнинг му-ҳим шартларига, биринчидан, миллатларнинг тенг ҳуқукуш-гини амалий жиҳатдан таъминлаш бўлса, иккинчидан, у ёки бу м. у ҳатто сон жиҳатдан жуда кичик бўлмасин, уларга «катга» миллатлар томонидан кам сонли м.нинг урф-одатла-ри, анъаналари ва қадриятларининг ҳурмат қилиш кабилар киради.
М. инсон каби муқаддасдир. Унинг ички маънавий-ру-ҳий салоҳияти, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби улуғ туйғуларни мустаҳкамлайди ҳамда ҳимоя қила-ди.
Уз навбатида м. тараққиёти икхи асосга: биринчидан, ўз
207
Миллий ўз-ўзипи англаш
заминлари, имкониятлари ва салоҳиятларига; иккинчидан, турли м.лар билан бўладиган ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кабиларга таянади.
Ҳар бир м. имкониятларини юзага чиқариш, унинг му-қаддаслигини эътироф этиш ва ҳуқуқларини таъминлаш умуммиллий тараққиетнинг асосий шарти ҳисобланади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish