197
Мафкуравий иммунитет
Ҳаёт бундай йўл хато эканлигини кўрсатди. У даврда яна бир хатога йўл қуйилди — миллйй мафкура инкор этилди. Ҳол-буки, миллат бор экан, унинг ҳаетга, атроф борлиққа ўзига хос сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, бадиий, диний, фалсафий ва бошқа қарашлари бўлиши табиийдир.
МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ (лотин. штипИав ~ би-рор нарсанинг чидамлилиги) -- маълум бир шахсда ёки ижтимоий гуруҳда ўзига хос бўлган, қатъий, барқарор, соғ-лом мафкуравий қарашнинг шаклланганлиги, маълум маф-кура тамойилларини, улар томонидан ўз ижтимоий-сиёсий фаолияти ва яшаш тарзининг мезонларига айлантирилган-лиги билан ифодаланади. Шахснинг инсонийликка ёт бўлган, турли мафкуравий таъсир ва тазйикларга берилмаслигида му-ҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шахснинг маънавий-руҳий ҳолатида бўшлиқ кузатилмайди, чунки, мафкура моҳиятини ўзида акс этгирган соғлом ғоялар тизими унинг дунёқара-шидан мустаҳкам ўрин олган бўлади.
Мустақил Узбекистон ёшлари онгига миллий мустақил-лик мафкурасини имкон қадар, атрофлича сингдириш за-рурдир. Бунда миллий мафкура гоялари билан суғорилган ўқув-тарбиявий ишларнинг изчиллигини таъминлаш муҳим ҳисобланади.
Бу қисқа фурсатли, мавсумий иш эмас, балки ёшлар-нинг тарбияга мойил бўлган илк кунлариданоқ, собитқа-дамлик билан амалга ошириладиган, мураккаб ва узоқ муд-дат талаб этадиган жараёндир. Ўзбек миллати тарбия асосла-рида миллий мафкура тамойиллари муҳим ўрин тутади. Бои-си аксарият ўзбек оиласида бола тарбияси жараёни, унда миллий ғоя асосларини яратиш билан боғлиқ ҳодда кечади. Оилада фарзанднинг ёт ғоявий таъсирлар доирасига тушиб қолишининг олдини олиш учун мунтазам тарзда фарзанд келажаги, истиқболини белгилаб бериш, унинг маънавий-руҳий оламининг ғоявий асосини ташкил этадиган мафку-равий муҳит яратиш муҳим саналади. Бунда ота-онанинг маъ-навий-руҳий ва ғоявий жиҳатдан етуклиги катта аҳамиятга эга. Ёшларда ҳар бир воқеа-ҳодисаларга, кечаётган жараён ва муаммоларга муносабат оилада ота-она таъсирида шакллана-ди. Ёшларнинг қайси ғоя, мафкура таъсирида шаклланиши ота-онанинг соғлом, барқарор ғоявий асосга эга эканлиги билан ҳам белгиланади.
Миллат руҳиятининг асоси, миллий ғояда ўз ифодасини топади. Миллий мафкура эса миллий ғоядан шаклланади. Ҳар бир шахснинг маънавий-руҳий қудрати унинг руҳиятига мил-лий роя асослари нечоғли сингдирилганлиги билан ифодала-
198
Маънавият
нади, Шахс рухиятида соғлом миллий-тоявий асос қанчалик барқарор бўлса, унга салбий йўналишдаги мафкуравий таъ-сирнинг хавфи шунчалик кам бўлади. Инсон руҳияти мажруҳ роявий таъсирларга мойил бўлмаслиги учун унда соглом мафкуравий тамоиилларни ўзида ифодалаган қадриятларга мойилликни шакллантириш зарурдир. Кддриятларга мойил-лик инсонга маънавий руҳий жиқатдан қагьий соғлом та-мойилларга амал қилиб яшаш учун имкон яратади. Айни вақтда шахс томонидан англанган қадриятлар, маълум ғоялар ифодаси сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин. Боиси ин-сон ҳаётий фаолиятига хос бўлган қадриятлар, ўз навбатида маълум мафкура ва гояларга амалий таянч бўлиб хизмат қила-ди. Ёшларда ўзбек халқи миллий манфаатларини ўзида ифо-далаган қадриятларга мойилликни шакллантириш уларни ёт мафкуравий ва ғоявий таъсирлардан халос этишга, миллий мафкура тамойилларининг қадриятлар орқали англанишига имкон яратади. Бутунги кунда Узбекистоннинг турли мафку-равий ва ғоявий таъсирлар доирасида эканлигини назарда тутиш мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масаласини кун тартибига қўяди. Зотан, у инсон руҳиятининг барқарор, соғлом гоявий асосга эга эканлигининг ифодаси экан, де-мак, ёшларда миллий мустақиллик мафкураси тамойиллари-ни шакллантириш, уларнинг руҳий баркамоллигини, мус-таҳкам мафкуравий эътиқодини таъминлашнинг зарур шар-ти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |