А. Бегматов
МАФКУРА (араб. «мафкура» — нуқтаи назарлар ва эъти-қодлар тизими, мажмуи) -- жамиятдаги муайян сиесий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний бадиий, фалсафий, илмий қараш-лар, фикрлар ва ғоялар мажмуи.
М. ижтимоий борлиқнинг, яъни кенг маънода жамият ҳаётининг маънавий-сиёсий инъикосидир, унинг инсон он-гида акс этиши инсон томонидан англаниб, бир бутун ти-зим ҳолига келтирилиши ва бу тизимнинг амалий фаолиятда назарий асос ҳамда руҳий таянч бўлиб хизмат қилишидир.
Одатда қар бир давлат, жамият ўзи бажараётган тарихий вазифани асословчи ва барча ижтимоий синфлар, табақа-лар, миллатлар ва элатлар, диний эътиқодлар вакилларини шу вазифа атрофида бирлаштирувчи, жипсловчи умуммаф-курага эга. Шу билан бир қаторда, умумдавлат мафкураси талаблари ва қоидалари доирасида жамиятдаги, мамлакатда-ги ижтимоий синфлар, табақалар, миллатлар ва элатлар. диний эътиқод вакиллари, ўз мафкураларини ишлаб чиқиш-лари мумкин ва зарур. Чунки бундай иш умумдавлат, умум-миллий мафкурани янада аниклашга, бойитишга хизмат қила-ди, унинг ҳар бир фуқарога етиб боришини таъминлаЙди. Бундай иш, одатда сиесий партиялар томонидан амалга оши-рилади.
196
Мафкура
Инсонпарвар, демократик жамият ва ҳуқуқий давлат ўз фаолиятида жамиятдаги барча ижтимоий кучларнинг уму-мий манфаатларини назарда тутган ҳолда иш кўради ва шу боисдан, мухолиф ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар-нинг ўзаро, муросасиз кураш олиб боришларига ўрин қол-майди, улар умуммафкура асосида иш юритадилар. Бу вазият ички ижтимоий-сиёсий ҳаетни сўндирмайди, аксинча, уни янада жонлантиради, чунки демократия ва инсонпарварлик қоидалари жамиятда доимий ва ҳар томонлама ўзаро назо-рат, фикрлашув, мубоҳасани талаб қилади.
Инсоният жамияти ўз тараққиётида эришган демократик .тартиб-қоидалар бузилса, жамият парокандалик ҳамда ин-қирозга юз тутади ва у парчаланиб кетиши ёки истибдод тизими ўрнатилиб, халқ бошига оғир фожиалар тушиши мум-кин (бунга фашистлар Олмонияси мисол).
Ҳозирги даврда илгор давлатларда барча ижтимоий таба-қалар ва синфлар, миллатлар ва диний эътиқод тарафдорла-ри ўз мафкураларини демократия, инсонпарварлик, ижти-моий адолат қоидалари ҳамда талаблари асосида яратишга интилаётганликлари сабабли, улар орасидаги муросасиз зид-дият, қарама-қаршилик ўрнига, ҳар бир масалада консен-сус, яъни муросаи-мадора тамойилларидан келиб чиқиш то-бора устун келмоқда.
Мустақил Ўзбекистон худди шу йўлдан бормоқда. Ўзбе-кистон Республикаси Президенти И. А. Каримов томонидан утшнг маърузалари, рисолалари ва китобларида асосланаёт-ган нуқгаи назар ва ғоялар мажмуаси, моҳиятан, умумхалқ мафкурасини ўрганишнинг энг нуфузли манбаидир. Бу маф-кура, халқимиз тарихини, маданиятини, фалсафасини, ах-лоқини, сиёсий онгини, бадиий дидини, диний анъанала-рини чуқур ўрганиш асосида халқимизнинг келажагини, истиқболини аниқ белгилаб бермоқца. Мақсад — мустақил Ўзбекистонни замонамизнинг ривожланган давлатларидан би-рига айлантириш, мамлакат аҳолиси фаровонлигини оши-риш, кўп миллатли Ўзбекистон аҳолисини умуммақсад атрсь фида янада жипслаштиришдир. Бундай бирдамлик ва тотув-лик, демократик ҳамда ҳуқуқий давлагчилик қоидаларига суянган ҳолда амалга оширшшоқда. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар, кўплаб миллий маданий марказлар, турли жам-ғармалар, ижодий ташкилотлар, бошқа жамоатчилик таш-килотлари ана шу қоидалар асосида ўз фаолиятларини кен-гайтирмо қдалар.
Шўролар даврила ишчилар синфининг мафкурасини бу-тун жамиятнинг ягона мафкурасига айлантириш учун ҳара-кат қилинди. Табиийки бу салбий оқибатларга олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |